Назорат саволлар:
Замонавий шароитда инсонни фаолият кўрсатиши учун янгича мотивация қилиш заруриятининг асосий сабаби нима?
Аҳолининг бошқарув органларига бўлган ишончини қандай ошириш мумкин?
Меҳнатга ундашнинг янги инновацион усулини келтиринг.
Таянч иборалар: мотивация, меҳнатга бўлган муносабат, давлат органларини ислоҳ қилиш механизмлари, ресурслардан фойдаланиш даражаси, ислоҳиятларни ҳаётга тадбиқ этиш тизими, инновацион муҳит.
13-мавзу. Ижтимоий ўз -ўзини бошқариш
13.1.”Шахс” тушунчаси ва унинг аҳамияти
13.2.Ижтимоий менежер хусусиятлари
13.3.Инсон ресурсларни бошқаришнинг янги шакли
13.1.”Шахс” тушунчаси ва унинг аҳамияти
«Шахс» - бу ўз қобилиятидан келиб чиқан холда маълум бир ижтимоий вазифани бажарувчи инсон. Шахс вазифаларининг турли хиллиги, унинг тузилишини ифодалайди. Жамиятда шахс бошқа индивидлар, ижтимоий ҳолат, шахс ва жамият ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи, давлат тури билан узвий боғлиқ.
Шахс бу нафақат меъёр ва қадриятларни ўзига сингдирувчи ижтимоий маҳсулот, балки керак пайтда ўзининг ижодий ва интеллектуал потенциалидан фойдаланиб жамиятдаги қадрият-ларни шакллантирадиган ижтимоий субъектдир. Инсоннинг бир томонлама объектив омилларга таяниб иш юритиши бугунги кунда ҳам унинг имкониятларини тўла намоён этиш имконини бермайди.
13.2.Ижтимоий менежер хусусиятлари
Ижтимоий менежмент - фаолиятнинг махсус тури бўлиб, маълум шароитни тақозо этади. Биринчидан, фаолият йўналиши ва усулларини мустақил танлаш. Иккинчидан, қабул қилинган қарорларнинг масъулиятини ўз бўйнига олиш. Учинчидан, тижорат фаолиятини олиб бориш ва фойдани мустақил тақсимлаш имкониятини яратиш.
Ижтимоий соҳадаги менежерларнинг асосий вазифаси ижтимоий ресурслардан фойдаланган ҳолда иқтисодий тизимни такомиллаштириш. Менежерлар иқтисодиётни бошқарадиган кучдир. Улар миллатнинг «олтин фонди» ҳисобланади. Ҳар бир давлатда бундай одамлар 6-8 % ни ташкил этади.
Яхши менежер бўлиш учун, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа шароитлардан ташқари инсонда туғма қобилият бўлиши керак.
Юқоридаги муаммоларни ечиш учун менежерда қандай хусусиятлар бўлиши керак?
Гэллап институтининг 782 раҳбар ўртасида ўтказган сўров натижаларига кўра менежернинг кучли ва кучсиз томонлари аниқланди.
Унга кўра менежернинг кучли томонларига:
а) ростгўйлик ва тўғрилик;
б) бошқалар билан яхши муносабатда бўлиш;
в) меҳнатсеварлик;
г) ақллийлик;
д) иқтисодий фаолиятни билиш;
е) лидерлик;
ж) юқори даражадаги маълумотга эга бўлиш, кабилар киради.
Заиф томонларига:
а) қарашлар чекланганлиги;
б) бошқа одамларни тушуна олмаслик;
в) бошқалар билан ишлай олмаслик;
г) қатъиятизлик;
д) ташаббуснинг йўқлиги;
е) масъулиятни ўз бўйнига олмаслик
Do'stlaringiz bilan baham: |