15.2.Ижтимоий объектни моделлаштириш
Ижтимоий объектни моделлаштириш турли хил моделларни танлаш билан боғлиқ: экстрополяция модели, факторли (аналитик) модел ва эвристик ўйинли модел.
Экстрополяция моделини қуриш бирор бир башоратла-наётган кўрсаткични ўзгариш тенденцияси намоён этиши билан асосланади. Бундай моделлар асосан бирор бир товарга талаб ўзгарганда қўлланилади.
Факторли моделлар турли хил факторлар таъсири натижасида кўринади. Бундай моделлар эҳтиёжларни башоратлаш учун ишлатилиши мумкин.
Эвристик методлар инсоннинг интузитив қобилиятига асосланадиган ақлий фаолият ташкиллаштириш воситаларида намоён бўлади. Интуиция инсонларга омадли равишда муаммони ечиш имконини беради. Булардан бири бўлиб, яъни самарали усулларидан бири бу инновациялашган ўйинлар методидир.
Ижтимоий режалаштириш - бошқарув таъсирининг алоҳида бир шаклидир. У илмий асосланган проект реализацияси билан боғлиқ ва объектнинг янги параметрларига эришишнинг аниқ воситаларидан фойдаланишни талаб этади.
Режалаштириш ғояси ўзининг келиб чиқишига қараб- социалистик ғоядир. Тўлиқ холда уни утопийлашган социализм вакиллари А.Сен-Симон, Ш.Фурье, Р.Оуэнлар таклиф этишган. Бизнинг мамлакатимиз доирасида шундай ўзгаришлар юз бердики 90 йилларга келиб, уни тўлиқ дискредитация амалга оширилди. Ижтимоий режалаштириш турли даражаларда амалга оширилади:
Биринчи даражада - ишчи коллективни ижтимоий ривож-лантиришни режалаштириш. Иккинчи даража - регионда ижтимоий режалаштириш. Учинчи даража- профессионал меҳнат тақсимоти билан боғлиқ бўлган алоҳида жамият ҳаёти жараёнларини ижтимоий режалаштириш даражаси.
15.3.Ижтимоий режалаштириш
Ижтимоий режалаштиришнинг икки шакли мавжуд: адресли режалаштириш ва эгри воситалар ёрдамида режалаштириш.
Адресли режалаштиришда ижтимоий жараёнларни ривож-лантиришни ташкил қилиш учун муносабатларни нормалаштириш, ташкилотларга (аниқ бир) масалалар етказилади. Эгри воситалар орқали режалаштириш тизимга таъсир этувчи эҳтиёжлар, имкониятлар ва шартларни атрофлича ўрганишни кўзда тутади.
Ижтимоий режалаштиришнинг турли хил методлари аниқланган балансли метод, нормативли, аналитик, вариантли, комплексли, ижтимоий экспериментал, иқтисодий математик методлар.
Патрушев В.И. ишларида ижтимоий технологиялар струк-турализацияси етарлича тўлиқ тадбиқ этилган3. У барча турли хиллиликни уларни синфлар ва турлар бўйича таркибий қисмларга ажратади:
Do'stlaringiz bilan baham: |