Зиёдуллаев Азимжон Ахрор ўғли Термиз тумани “Буюк келажак” мфй ёшлар етакчиси


Download 118.98 Kb.
Sana11.03.2023
Hajmi118.98 Kb.
#1259224
Bog'liq
06. Зиёдуллаев Азимжон Ахрор ўғли







Зиёдуллаев
Азимжон Ахрор ўғли




Термиз тумани “Буюк келажак” МФЙ ёшлар етакчиси
Денов ту мани

Савол:
________________________________________________
Жавоб:
Aссалому алайкум Ҳурматли Президент.
Мен “Буюк Келажак” маҳалласи ёшлар етакчиси Зиёдуллаев Азимжон бўламан.
Ҳурматли Президент Сизнинг сиёсатингиз билан биз ёшлар катта ишонч билан 2022 йил 19 январь кунидан бошлаб “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилиб, Ёшлар етакчиси лавозимини жорий қилдингиз. Мен ҳам бахтиёр ёшлар сафида бўлиб, ёшлар етакчиси лавозимида иш бошладим. Ҳурматли Президент “Буюк келажак” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган ходимлар билан биргаликда манзилли йўл хариталарини ишлаб чиқдик. Маҳаллада уйма-уй юриб хатлов ўтказиб олдик. Махалламизда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар 1719 нафарни ташкил этади. Булардан ногиронли бўлган ёшлар 20 нафар, ишсизлар сонини 39 нафари аниқлаб олиниб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзанларини “Ёшлар дафтари”га киритилиб 52 нафар ёшларга ёрдам берилди. Кўмак берилган ёшларга олий таълимда таҳсил олишлари учун 6 нафар талабага контракт тўлови, 2 нафарига субсидия ажратилди, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун учун 28 нафар ёшларга кредитлар ажратилди. 4 нафар ёшларга ҳайдовчилик гувохномаси берилди, Келажак касбларига-4та, Хизмат кўрсатиш сехларига ишга жойлаштирганман-6та, Ауксион орқали Ер олиб берганман-2та, 25 нафар ёшларнинг касб-ҳунар ўрганишлари учун мономарказда ўқитилди.
Ҳурматли Президент мен ёшлар ҳаётини тўғри йўлга қўйиб олишлари учун “Ёшларни бўш вақти менинг иш вақтим” шиори остида асосий вазифаларимни белгилаб олганман.
Мен иш бошлаган вақтимда ишсиз ёшлар 39 нафар эди. Уларнинг иш билан бандлигини таъминлашда “Саноат зоналари”га, “Оилавий цехлари”га, “Давлат ташкилотлари”га, “Касб-ҳунарларни ўрганиш учун Мономарказлари”га, “IT ўқув курслари”га, “Келажак касблари”га ёшларни жалб қилиб иш билан бандлигини таъминлаб келмоқдаман. Ҳозирги кунда ишсиз ёшлар 15 нафарни ташкил этади.
Шунингдек, Мен маҳалламда ёшларни соғлом бўлиб вояга етишлари учун турли спорт тадбирларни ўтказиб келмоқдаман.
Ҳурматли Президент ушбу ёшларни ҳам касб-ҳунарли қилиб, доимий иш билан банд қиламан. Ҳурматли Президент Ёшлар номидан миннатдорчилик билдираман мен маҳалламда ишсиз ёшлар бўлмаслигига вада бераман.



Download 118.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling