Zilolaxon chorvachilik


Download 17.17 Kb.
Sana21.04.2023
Hajmi17.17 Kb.
#1371168
Bog'liq
Огоҳлантириш хати намуна


ZILOLAXON CHORVACHILIK” МЧЖ раҳбари
Мадаминов Сурожбек Икром ўғлига


ОГОҲЛАНТИРИШ ХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
24 ноябрдаги 709-сон қарори 3-бандига асосан қишлоқ хўжалиги ер майдонларини ижарага олиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун ернинг норматив қийматидан келиб чиқиб ер участкасининг ижара муддатига ҳисобланадиган ҳисобланадиган қўшимча тўловлар тегишли туман
(шаҳар) маҳаллий бюджетига
йўналтирилиши ҳамда уларнинг алоҳида ҳисоби юритилиши белгилаб қўйилган.
Маълумот учун: Мазкур маблағлар қатъий равишда инвестиция ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурларига мувофиқ тегишли ҳудудда қишлоқ ва сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан суғориш тизимларини яхшилаш, замонавий суғориш ва сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун зарур инфратузилмани яратиш, ер тузиш ишларини институционал ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги сўнги илмий янгилик ва инновацион ёндашувларни жорий этиш, кадрлар малакасини ошириш ҳамда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш тадбирларини молиялаштириш учун йўналтирилади.
Шунингдек, Ҳазорасп тумани Жангиота маҳаллисидан 8,5370 га ер майдонини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ижарага олиш бўйича ўтказилган танловда иштирокчиларнинг балларини жамлаш варақаси билан ер майдонини ижарага олиш бўйича мажбуриятлар кўрсатиб ўтилган.
Жумладан, Сиз мазкур ер майдонини ижарага олиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун ернинг норматив қийматидан келиб чиқиб жами 999 999 999 999 сўмни 333 333 333 33,3 йилга бўлиб тўлаш мажбуриятини олгансиз.
Бунда, қўшимча олган мажбуриятингиз бўйича тўланадиган тўлов миқдори 2023 йил 1-чорак учун 8 33 333 333,325 сўмни ташкил этади.
Бундан ташқари, Сиз билан туман ҳокимлиги ўртасида тузилган ер участкасини ижарага бериш шартномасида (... йилдаги ...-сонли) ер участкасини ижарага олиш бўйича мажбуриятларни ўз муддатларида бажариш мажбуриятини олгансиз.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ер участкасини ижара ҳуқуқини
ютиб олиш бўйича ўз зиммангизга олган мажбуриятлар бўйича икки ҳафта муддатда ҳисобланган жами 8 33 333 333,325 сўмни маҳаллий бюджетга тўлашингиз сўралади.
Акс ҳолда, Сиз билан тузилган ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш юзасидан судга даъво ариза киритилиши
ҳақида расман огоҳлантираман.

Туман ҳокими Ф.И.Ш.
Download 17.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling