«Ўзкоммунхизмат» агентлиги


-§. Танлов аризалари солинган таклифларни очиш


Download 0.73 Mb.
bet17/46
Sana04.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1326383
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   46
Bog'liq
5d5d6670125ade70e9e53a1b3f5d185b

2-§. Танлов аризалари солинган таклифларни очиш.
93. Иштирокчилар аризалари солинган конвертларни очиш жараёни одатда, танлов комиссиясининг барча аъзолари, шунингдек, ариза тақдим этган барча ииштирокчилар сиғадиган бинода ўтказилади. Танловни ўтказиш бўйича белгиланган тартибга мувофиқ танлов таклифлари солинган конвертларни очишда бошқа манфаатдор шахслар, масалан, ширкат жамоатчилик комиссияси аъзолари, бошқа уй-жой мулкдорлари – ширкат аъзолари танлов жараёнини янада ошкора бўлиши учун иштирок этиши мумкин. Танлов таклифлари солинган конвертларни очишда иштирок этувчилар, жумладан танлов иштирокчилари вакиллари ўз имзоси билан рўйхатга олиниши шарт.
94. Танлов аризалари солинган конвертларни очиш муддати одатда, аризаларни қабул қилиш вақтига тўғри келади. Конвертларни очиш вақтини аризаларни тақдим этиш тўхтатилгандан кейин 10-30 кундан кечиктирилмасдан белгилаш тавсия этилади. Аниқ белгиланган муддатда муҳрланган конвертлар очилади ва иштирокчилар номи ва уларнинг танлов таклифлари нархлари эълон қилинади. Очиш пайтида бошқа мълумотлар, мисол учун, ариза/таклифни чақириб олиш, танлов арзиларидаги ўзгаришлар ҳақида маълум қилинади.
95. Таклифлар солинган конвертлар очилгандан сўнг танлов комиссияси томонидан иштирокчилар номи, улардан келган таклифлар нархи, зарур маълумот ва ҳужжатлар рўйхатга олинган баённома тузилади. Танловда қатнашиш учун ариза тақдим этган иштирокчиларга тақдим этилган ҳужжатлар танлов талабларига жавоб бермаган тақдирда, уларнинг аризаларини кўриб чиқиш рад этилиши мумкин. Баённомада барча аризалар қабул қилингани ёки қабул қилинмагани қайд этилади. Ариза рад этилганда унинг сабаби ҳам кўрсатилади.
96. Баённомага танлов комиссиясининг барча аъзолари имзо қўяди, баённома нусхаси эса танлов иштирокчиларига тарқатилади. Конвертларни очиш жараёнида иштирок этмаган иштирокчиларга баённома нусхаси почта орқали ёки бошқа услубда жўнатилади.

  • Танлов иштирокчиларини рўйхатга олиш баённома шаклининг нуманаси 6-иловада келтирилган.

97. Танлов бўлажак пудрратчилардан камида учта ариза (таклиф) келиб тушса, ўтказилган ҳисобланади.
98. Танлов аризалари солинган конвертларни очиш ниҳоясига етгач, танлов натижаларини эълон қилиш муддати маълум қилинади. Танлов комиссияси томонидан унинг ғолибини аниқлаш тўғрисида қарор қабул қилишга оид белгиланадиган муддат барча таклифларни батафсил ўрганиб чиқиш учун етарли бўлиши керак. Одатда бу муддат конвертлар очилгандан кейин камида 3-5 иш кунини ташкил қилади, бироқ танлов ҳужжатларида кўрсатилган танлов аризаларига амал қилиш бўйича охирги муддатдан кечиктирилмаслиги лозим.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling