«Ўзкоммунхизмат» агентлиги
-§. Танлов аризаларини кўриб чиқиш
Download 0.73 Mb.
|
5d5d6670125ade70e9e53a1b3f5d185b
- Bu sahifa navigatsiya:
- Танлов буюртмаси нархини ўзгартириш борасидаги ҳеч қандай илтимосларга йўл қўйилмайди.
3-§. Танлов аризаларини кўриб чиқиш
99. Танловга келиб тушган таклифларни кўриб чиқишда ширкат иккта турли ёндашувдан фойдаланиши мумкин: нархи ширкат ўзи учун белгиланган энг катта суммадан юқори бўлган таклифларни истисно этиш ва қолган таклифлар орасидан сифати маъқул бўлганларини танлаб олиш; дастлаб, барча таклифларни кўриб чиқиш ва комплекс равишда баҳолаш, шундан сўнггина танлаш. 100. Биринчи ёндашувда баъзида энг қиммат, бироқ катта афзалликларга эга (масалан, юқори сифатли қиммат материаллардан фойдаланилганда эксплуатация муддати узаяди, демак, келгуси даврда мулкдорлар маблағлари тежаб қолинади, агар арзон материаллардан фойдаланилганда эса, такрорий таъмирлаш учун яна маблағ сарфлашга тўғри келади) таклифни танлаш имконияти қўлдан бой берилади. Шу сабабли ширкатга барча таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш, ундан кейин маъқулини танлаш тавсия этилади. 101. Танлов комиссияси танлов буюртмаларини ўрганиб чиқади ва шу орқали уларнинг танлов ҳужжатларида кўрсатилган шартларга мослиги, берилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, ҳисоб-китобларда хатоларнинг йўқлиги, талаб этилган кафолатларнинг, ҳужжатларда барча имзоларнинг борлиги ва умуман буюртманинг тўғри расмийлаштирилганини аниқлайди. Танлов буюртмаси зарур талабларга тўлиқ жавоб бермаса, у қайтарилади. Танлов комиссияси танлов ҳужжатлари шартларини жиддий бузмайдиган ва танлов буюртмаси баҳосига таъсир кўрсатмайдиган арзимас камчиликларга эътибор бермаслиги мумкин. 102. Мазмунига кўра талабга жавоб беради, деб топилган буюртмалар смета/нархга оид ҳисоб-китобларда арифметик хатоларнинг йўқлиги нуқтаи назаридан текширилади. Комиссия хатоларни қуйидагича тузатади: рақамларда ва ёзма тарзда билдирилган катталиклар орасида тафовутлар мавжуд бўлса, ёзма тарзда келтирилган катталикларга амал қилиш керак; алоҳида бирлик ва бирликлар сонини кўпайтириш натижасида олинган сумма ўртасида фарқ бўлса алоҳида нархларга амал қилиш керак; агар комиссия фикрига кўра, ўнлик каср белгисини қўйиш пайтида қўпол хатога йўл қўйилган бўлса, умумий суммага амал қилиб, алоҳида нархни тўғрилаш керак. 103. Агарда иштирокчи танлов буюртмасининг тўғриланган қийматини қабул қилмаса, танлов буюртмаси қайтарилади. 104. Буюртмаларни ўрганиш жараёнида ширкатнинг танлов комиссияси иштирокчиларга буюртмаларда келтирилган маълумотларни аниқлаштириш ва изоҳлашни сўраб, мурожаат этишлари мумкин. Айни пайтда улар иштирокчиларнинг аввалги мижозлари-буюртмачилари билан боғланиб, иштирокчилар томонидан тугалланган объектларни бориб кўришлари мумкин. 105. Танлов буюртмаси нархини ўзгартириш борасидаги ҳеч қандай илтимосларга йўл қўйилмайди. 106. Танлов таклифларини ўрганиш, тушунтириш, баҳолаш ва таққослашга оид маълумотлар танлов ғолиби эълон қилинмагунча иштирокчиларга ёки танлов жараёнига расман алоқаси йўқ шахсларга маълум қилинмайди. 107. Буюртмаларни кўриб чиқиш ва баҳолашда танлов комиссияси томонидан бирон бир сабабга кўра буюртмалар қайтарилишига ёки танлов натижалари танлов комиссиясига маъқул келмаса уни бекор қилинишига йўл қўйилади. Бу ҳолда янги танлов эълон қилинади ёки бошқа қарор қабул қилинади. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling