«Ўзкоммунхизмат» агентлиги


–боб. Танлов (конкурс) механизмларининг афзалликлари


Download 0.73 Mb.
bet2/46
Sana04.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1326383
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
5d5d6670125ade70e9e53a1b3f5d185b

1–боб. Танлов (конкурс) механизмларининг афзалликлари
1. Кўпинча ширкатлар бошқарувлари раислари конкурс бўйича сотувчи, ижрочи ёки пудратчини танлаш учун ортиқча меҳнат, вақт, баъзан маблағ сарфлаб нима қиламиз, деб мулоҳаза юритишади. Ахир таниш мутахассис ёки тадбиркор хизматидан фойдаланиш, ишончли одамлар тавсия қилган ташкилот билан шартнома тузиш, товарларни эса яқин орада жойлашган магазин ёки бозордан харид қилиш мумкин.
Тажриба шуни кўрсатадики, фақат конкурс ширкат маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини оширади, чунки ўша ҳажмдаги ёки камроқ маблағ сарф қилиб, кўпроқ ҳажм/яхшироқ сифат олиш имконини беради. Агар сотувчилар/пудратчилар рақобатчиларнинг ҳам таклифлари кўриб чиқилаётганидан хабардор бўлишса, улар ўз таклифларининг нархини оширмайдилар. Бундан ташқари, бозорни эгаллашга ҳаракат қила туриб, айрим сотувчилар/пудратчилар шартнома тузиш пайтида ўз мижозларига чегирмалар таклиф этади ёки қўшимча имтиёзлар беришади. Таклифларни излаш ва энг яхшисини танлаш ширкатга тўғри келган таклифни қабул қилишга нисбатан ортиқча пул тўлаб юбормагани, имтиёзлардан фойдалана билганига, яъни саводли «мулкдордек» иш тутганига ишонч ҳосил қилиш имконини беради.
2. Танловлар (конкурслар) ширкатлардаги молиявий суистеъмолчилик имко-ниятини камайтиради. Одатда ширкат томонидан конкурс механизмларидан фойдаланиш қабул қилинаётган қарорни ёзма расмийлаштириш (балки энг оддий шаклда) билан бирга олиб борилади ва унга танловга асос бўлиб хизмат қилган ҳужжатлар илова қилинади. Шу сабабли кейинчалик ушбу қарор учун масъул бўлган шахс нима сабабдан муайян сотувчи, ижрочи ёки пудратчига афзаллик берилганлигини изоҳлашга қийналмайди. Ҳатто конкурс натижасида ширкат аввал биров томонидан тавсия қилинган пудратчини танласа ҳам, ушбу танлов бошқа пудратчилар таклифларига нисбатан мавжуд объектив афзалликларини тасдиқлайди. Шу тарзда, ширкатда қарор қабул қилиш жараёни уй-жой мулкдорлари учун ошкора бўлади ва уларда ширкатнинг бирон-бир мансабдор шахси ўз манафаати йўлида ҳаракат қилган, деб ўйлашга асос қолмайди.
3. Танловлар ишлар ва хизматлар сифатини яхшилаш орқали кўп хонадонли уйни сақлашни сифат жиҳатидан яхшилайди. Бозордаги рақобат шароитида буюртмалар олиш, ўз мижозлари доирасини сақлаш ва кенгайтиришдан манфаатдор бўлган пудратчилар муқаррар равишда ўз ишчиларининг малакасини ошириш, ташкилотининг моддий-техник базасини яхшилаш, замонавий материаллар ва технологиялардан фойдаланиш орқали бажарилаётган ишлар сифатини оширишга мажбур бўлади. Ширкат эса материални сифатига ҳамда ишлаб чиқариш технологиялари вариантларига кўра танлаш имкониятига эга бўлади. Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, танлаш пайтида кўпинча энг янги самарали материалларга афзаллик берилади. Зеро, уларнинг эксплуатация характеристикалари яхшироқ бўлади, нархининг қимматбаҳо эканлиги эса анъанавий материалларга қараганда кейинги таъмирлашгача хизмат муддатининг узайиши натижасида қопланади. Ширкатларнинг аксарияти шуни яхши билишадики, «Арзон дегани ҳали яхши дегани эмас». Ушбу қоидага мутахассисларни ёллаш пайтида ҳам амал қилиш мумкин: кам ҳақ олувчи (малакаси паст бўлгани учун) ходимлардан фойдаланиш уларнинг фаолияти (ёки фаолиятсизлиги) оқибатларини бартараф этишда ширкат учун қимматга тушиши мумкин.
Бошқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи ходимларни конкурс асосида танлаш товарларни конкурс йўли билан харид қилишга қараганда камроқ фойда келтиради. Конкурс асосида танланганлар шуни яхши англашадики, уларнинг бажарган иши ширкатни қониқтирмаса, уларнинг хизматларидан воз кечишади, чунки бошқа мутахассислар, таклифлари ҳам бор. Шу сабабли доимий равишда яхшироқ ишлаш учун рағбат мавжуд.
4. Бошқарувчи ёки бошқарув компанияларининг вазифалари ижросини таъминлашга ширкатлар бошқаруви аъзоларининг жалб қилиниши уларнинг касб маҳоратига бўлган ортиқча талабларни камайтиради. Бошқарув турар-жой мулкдорларининг кенг доирасида сайланиши мумкин. Ширкатга бирлашган турар жой, биноларнинг хусусий мулк эгалари бошқарув компанияларнинг барча хизмат кўрсатиш турлараидан фойдаланиши ва нафақат иш ҳажмини назорат қилиш балки компания ташкилоти томонидан бажариладиган ишнинг сифатини назорат қилиб, ширкат ҳисобидаги ўз маблағларини ҳаражат қилишда мақсадли ва самарали сарфлаш имкониятига эга бўлади. Шунингдек мулкдор бошқарув компаниясининг маҳоратли хизмат кўрсатиш асосида ижро савиясини кўтариши мумкин.
5. Ширкатлар томонидан тановларнинг ўтказилиши уй-жой хизматлари бозорини ривожлантиришга кўмаклашади. Танлов ўтказилиши, айниқса бу жараён оммавий ахборот воситаларида эълон бериш орқали амалга оширилар экан, уй-жой бозорининг ривожланишига таъсир кўрсатади. Мутахассислар, тадбиркорлар, турли ташкилотлар раҳбарлари ширкат у ёки бу турдаги иш ёки хизматлар ижрочисини ёки пудратчисини излаётгани ҳақидаги хабарни ўқир экан, бозорда янги буюртмачилар пайдо бўлгани, авваллари бозорга хос бўлмаган секторда хизматларга талаб вужудга келганини тушунадилар. Талаб пайдо бўлган экан, таклиф ҳам бўлади. Таклифлар қанчалик кўп бўлса, рақобат шунчалик юқори бўлади, демак нархи арзонлашиб, сифати яхшиланади. Бозорнинг, рақобатнинг ривожланиши ҳар доим якуний истеъмолчи учун, бизнинг мисолимизда эса – кўп хонадонли уйда яшовчилар учун фойдали бўлади. Шу сабабли хусусий уй-жой мулкдорлари томонидан ўтказиладиган кичик танловлар ҳам катта ижтимоий аҳамиятга эга.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling