«Ўзкоммунхизмат» агентлиги


Download 0.73 Mb.
bet23/46
Sana04.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1326383
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   46
Bog'liq
5d5d6670125ade70e9e53a1b3f5d185b

3- ИЛОВА


КОНКУРСДА ИШТРОК ЭТУВЧИЛАР УЧУН ҚЎЛЛАНМА



  1. Ҳар бир конкурс қатнашувчисига танлов хужжатлари тўплами берилади, бу тўплам қуйидагилардан иборат:

  • бажариладиган ишларнинг аниқ рўйхати ва хажми (нухсонлар далолатномаси);

  • танловда қатнашиш учун таклифнома;

  • танловда қатнашиш имконияти бор пудратчилар учун қўлланма;

  • пудратчининг малакасини кўрсатувчи ва белгиловчи форма;

  • танлов таклифининг тахминий формаси.

  1. Шартноманинг тахминий нархи қуйидагини ташкил қилади _________ сўм. Танловга қўйилган иш хаққини тўлаш учун буюртмчи қуйидаги маблағларни ишлатади________________________________.4

  1. Танловда қатнашиш учун таклифлар тарқатилиши мумкин ________________________________________________________________

(Мулкдорлик шаклидан қатий назар ҳар қандай жисмоний ва юридик шахслар/фақатгина юридик шахслар учун талаб, улар Республикада рўйхатдан ўтган бўлишлари керак – керакли маълумотни кўрсатинг)



  1. Танлов қатнашчиси қуйидаги танлов хужжатларини тақдим этиши керак:

  • Танловга қўйилган ишни бажариш учун (нухсонлар ведомостига асосан) нарх-навоси кўрсатилган таклиф;

  • Иштрокчининг малакаси хақида маълумотнома формаси тўлдирилган ҳолда тақдим этилади.

  1. Танлов қатнашчиси фақатгина битта таклиф тақдим этишга хақли, шунингдек битта нарх кўрсатган бўлиши керак. Танлов қатнашчиси агар бир ташкилот номидан биттадан ортиқ мустақил тарздаги таклифлар топширса ёки танловда иштрок этаётган бошқа ташкилотлар таклифида субпудратчи тарзида иштрок этса, бундай танлов қатнашчиси танловдан четлатирилади.

  2. Конкурс қатнашчилари танлов хужжатларини (танлов таклифини) таёрлаш билан боғлиқ барча сарф-харажатларни ўзлари қоплашлари керак. Буюртмачи (ХУМШ) танлов иштрокчисининг танлов хужжатларни таёрлаш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай харажатларни қоплашни ўз бўйнига олмайди.

  3. Белгиланган вақтда танлов қатнашчиси қурилиш объекти жойлашган жойни ва унга туташ территория билан танишиши керак.

  4. Тақдим этилган таклиф буюртмачи томонидан белгиланган ишлар хажмига мос бўлиши керак.

  5. Танловнинг асосий мезонлари бу кўрсатилган нарх, ишни бажарувчиларнинг малакаси ва ортирган иш тажрибаси (вазиятга қараб танлов мезонларини ўзгартириш ва/ёки қўшимча мезонлар киритиши мумкин)

  6. Конкурс қатнашчилари таклиф қилган нархларида ўз фаолиятлари турига тааллуқли бўлган барча сарфлар, шу жумладан солиқ ва йиғимлар, шунингдек қўшимча коэффициентлар, бошқа мажбурий тўловлар ва х. к. киритилиши зарурлигини эслатиб ўтамиз.

  7. Танлов таклифиларини тақдим этиш вақти тугаганидан сўнг, таклифнинг амал қилиш вақти ____ кунни ташкил қилади. Бу вақт мабойнида танлов қатнашчиси ўз таклифига ўзгартиришлар киргизиши ёки уни бекор қилиш ҳуқуқига эга.

  8. Таклифда кўрсатилан муддатгача танлов таклифини ва бошқа талаб этилган хужжатларни конвертга солиб, (елимланган) ҳолда тақдим этилиши керак. Танловга тақдим этилган конверт устида буюртмачининг манзили ва таклиф тақдим этилаётган ишнинг номи кўрсатилаган бўлиши керак.

Танлов қатнашчиси ўз таклифини ва бошқа сўралган хужжатларни елимланган конвертда, таклифномада кўрстаилган санага қадар тақдим этади. Конвертнинг устки томонида буюртмачининг манзили кўрсатилган бўлиши керак ва танлов қатнашчиси қайси иш турини бажариш учун танловда қатнашаётганлигини кўрсатган бўлиши керак.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling