17
Зўравонликнинг таърифи ва қонунчилик
мини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги 3-сон Қарори
ва бошқа ҳужжатлардан иборат.
Ўзбекистон Республикаси “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравон-
ликдан ҳимоя қилиш тўғрисида“ Қонунининг
5
мақсади
хотин-қиз-
ларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш
соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи етказилган моддий зарарнинг
ўрнини қоплаш ҳамда маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги
ариза билан судга мурожаат этганда давлат божи тўлашдан озод қилинади
Қонуннинг 23-моддасида тегишли ҳудудда тазйиқ ва зўравонликнинг
якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш учун масъул бўлган
ички ишлар органининг мансабдор шахси тазйиқ ва зўравонлик факти
ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан
24 соат
ичида ҳимоя ордерини ўттиз кун муддатгача
бериши белгиланган.
Қонуннинг 26-моддаси билан ҳимоя ордерида қайд этилувчи
чекловлар белгиланган.
5 Ўзбекистон Республикаси “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш
тўғрисида“ Қонуни // https://lex.uz/docs/4494709#4495412