“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси тизимидаги ҳудудий улгуржи савдо базалари билан томонларнинг мажбурияти тўғрисида “Келишув-шартномалари” тузилган
Download 0.85 Mb.
|
Хайдаров АхадИИТ-52
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-жадвал
2. Дастурий таъминот (ахборотни киритиш ва қайта ишлаш учун дастурий маҳсулотлар). Мазкур гуруҳ ахборотни тўғридан-тўғри киритиш ҳамда қайта ишлаш учун зарур операцион тизимларни ва дастурий таъминот маҳсулотларини ўз ичига олади. Бунда умумий ва махсус дастур маҳсулотларини бир-биридан ажратиш мумкин. Умумий дастурий маҳсулотлар сирасига одатда барча корхоналарда ишлатиладиган умумқабул қилинган, стандартлаштирилган дастурлар киради. Махсус дастурлар эса муайян вазифаларни ҳал қилишга мўлжалланган дастурий маҳсулотлардан, яъни тасвирни қайта ишлаш, дизайнлаштириш, моделлаштириш ва ҳоказолардан иборат бўлади.
Ушбу технологияларнинг тўғри тўплами, шунингдек, уларнинг бир-бирига мантиқий ўзаро таъсири компаниянинг барча тармоқлари самарали ишлашига ёрдам беради. Муаммонинг мавжудлиги ва ахборотни ҳимоя қилиш зарурияти ташкилот ичида уни муҳофазалаш усулларини ишлаб чиқишга олиб келди. Замонавий амалиётда улар бир нечта гуруҳга бўлиниши мумкин: ташкилий, антивирусли, пароллар орқали ҳимоя қилиш, криптографик, стенографик ва ҳоказолар. Айни кезларда ахборот технологиялари корхонанинг бизнес жараёнларини оптималлаштириш учун ўз бизнеси функцияларини автоматлаштиришни якуний асосда оптималлаштириш сифатида қабул қилинади. Ишлаб чиқариш жараёнлари бошқаруви ахборот технологиялари компаниянинг турли соҳаларида дастурий воситалар ва қарорлар қабул қилиш усулларини ўз ичига олади: молия, ишлаб чиқариш жараёни, сифатни бошқариш ва лойиҳалаш. 1-жадвал орқали корхоналарда мавжуд ахборот тизимлари билан танишиб чиқамиз: 1-жадвал9
Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling