1. Абу Али ибн Сино беморларни дардига қараб бадантарбия машқларини белгилаган. Масалан, паришонхотир, склероз касаллиги билан оғриган одамларга беланчакда учиш фойда берарган, меьдаси совиб кўчган


Download 0.68 Mb.
bet1/4
Sana09.09.2022
Hajmi0.68 Mb.
#802971
  1   2   3   4
Bog'liq
Брейнринг учун саволлар


1. Абу Али ибн Сино беморларни дардига қараб бадантарбия машқларини белгилаган. Масалан, паришонхотир, склероз касаллиги билан оғриган одамларга беланчакда учиш фойда берарган, меьдаси совиб кўчган, яьни сакта пайдо бўлган одамларга қайиқда учишни маслаҳат берган. Тана аъзоларидан бири заифлашган хасталарга аравада тескари ўтириб сайр қилишни маслаҳат берган. Аравада тескари сайр қилиш кимлар учун фойдали бўлган?
А) кўзи заиф ва хиралашган беморларга
Б) бошида доимий оғриқ бўлган беморларга
В) умуртқасида ўсимтаси бўлган беморларга
Г) оёғ ва қўлида нуқсонга эга беморларга


2. Самарқанддаги Амир Темур хиёбонида жойлашган қўҳна бинонинг кириш эшигида шер тасвирланган. Бинолар олдига шер ҳайкалини қуриш антик даврларда ҳам русум бўлган. Нима сабабдан азал-азалдан фақат шер ҳайкали қўриқчи сифатида тасвирланган?
А) Шер кўзлари очиқ ҳолда ухлагани учун бинолар олдига унинг ҳайкали ўрнатилган
Б) Шер хайвонларнинг подшохи бўлганлиги учун бинолар олдига унинг ҳайкали ўрнатилган
В) Шердан нафақат хайвонлар, балки одамлар ҳам қўрққанлиги учун бинолар олдига унинг ҳайкали ўрнатилган
Г) Шернинг хайкалини ясаш бошқа хайвонларга нисбатан осон бўлганлиги учун бинолар олдига унинг ҳайкали ўрнатилган


3. Ўзбек халқ топишмоғида эски бир буюмга шундай таьриф берилган: “Ҳовуз, ҳовуз ичида сув, сув ичида сув, у оғзидан ўт пуркайди”. Нима ҳақида гап бормоқда?
А) Лампа чироқ
Б) Фаввора
В) Аждархо
Г) Қақнус қуши


4. Шерлок Холмс ҳақидаги ҳикояларидан бирида машҳур изқувар Бейкер-Стритдаги қамоқхонада тутқунларга бериладиган ашёлар дафтарчасини бир жойини ўқиб аввал тушунмайди. Унда ёзилишича, июль ойи учун 4 та, октябр ойи учун 11 та, декабр ойи учун 18 та берилади деб ёзилган эди. Айнан ҳар ойда, ҳар хил сонда туткунларга бериладиган нарса нима?
А) шам
Б) нон
В) тамаки
Г) совун


5. Вильям Шекспир ўзи очган “Глобус” театрига раҳбарлик қилган. Ўзи пьесалар ёзиб, ўзи саҳналаштирган. Ҳатто актёрларга қанча маош тўлашни ҳам ўзи белгилаган. Масалан, Гамлетни ўйнаган актёр Қирол Лирни ўйнаган актёрдан анча кўп пул олган. Шекспир ҳақ тўлашни қайси омилга кўра белгилаган.

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling