1-Амалий машғулот Мавзу: matlab тизимининг имкониятлари


-расм. MATLAB ойнасининг ишга туширилгандан ва оддий ҳисоблар бажарилгандан кейинги кўриниши


Download 1.85 Mb.
bet2/16
Sana13.12.2020
Hajmi1.85 Mb.
#165795
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
614-17 Jo'rayev A (1-amaliyot)

2-расм. MATLAB ойнасининг ишга туширилгандан ва оддий ҳисоблар бажарилгандан кейинги кўриниши


MATLAB билан ишлаш сеансини сессия (session) деб аташ қабул қилинган. Сессия, моҳияти жиҳатидан, фойдаланувчининг MATLAB тизими билан ишлашини акс эттирувчи жорий ҳужжат бўлиб ҳисобланади. Унда киритиш, чиқариш сатрлари ва хатолар тўғрисида ахборот бўлади. Хотиранинг ишчи соҳасида жойлашган сессияга кирувчи ўзгарувчилар ва функцияларнинг тавсифларини (сессияни эмас) .mat форматли файл шаклида дискка Save (Сақлаш) буйруғи ёрдамида ёзиб олиш мумкин. Load (Юклаш) буйруғи ёрдамида маълумотлар дискдан ишчи соҳага юкланади. Сессиянинг фрагментларини Diary (Кундалик) буйруғи ёрдамида кундалик шаклида расмийлаштириш мумкин.



Тизим билан тўғридан – тўғри ҳисоблашлар режимида ишлаш, диалог характерда бўлиб “савол берилди, жавоб олинди” тарзида кечади. Фойдаланувчи буйруқлар сатрида клавиатура ёрдамида ҳисобланадиган ифодани теради, агар зарур бўлса уни таҳрирлайди ва ENTER клавишасини босиш билан киритишни тугаллайди (1.3-расм).



3-расм. Тизим билан тўғридан – тўғри ҳисоблашлар режимида ишлаш

Мисол учун юқоридаги расмда 2+3 ифодани ва sin(I) ни ҳисоблаш келтирилган. Бундай содда мисоллардан ҳам қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:



  • бошланғич маълумотларни киритишни кўрсатиш учун »

символидан фойдаланилади;

  • маълумотлар оддий матн таҳрирлагичи ёрдамида киритилади;

  • ифодани ҳисоблаш натижаларини чиқаришни блокировка қилиш (вақтинча тўхтатиб туриш) учун ундан кейин ; белгисини (нуқта вергул) қўйиш керак;

  • агар ҳисоблаш натижалари учун ўзгарувчи кўрсатилмаган бўлса MATLABнинг ўзи ans ўзгарувчисини тайинлайди;

  • ўзлаштириш белгиси сифатида математиклар учун одатий бўлган тенглик белгиси = ишлатилади ( кўпгина бошқа дастурлаш тиллари ва математик тизимларда қабул қилинган таркибий белги := эмас);

  • чиқариш сатрларида » белгиси бўлмайди;

  • бириктирилган функциялар (масалан, sin) кичик ҳарфлар билан ёзилади, уларнинг аргументлари юмалоқ қавс ичида кўрсатилади;

  • диалог «савол берилди, жавоб олинди» тарзида кечади;

Айрим ҳолларда тартибга солинган сонлар кетма-кетликларини форматлаш талаб қилинади. Бундай кетма-кетликлар векторларни ёки графикларни қуриш вақтида абсциссаларнинг қийматларини ҳосил қилиш учун зарур бўлади. Сонлар кетма-кетликларини форматлаш учун MATLAB тизимида : (икки нуқта) оператори ишлатилади:



Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling