1-Amaliy ishi Topshirgan : Saparbayev. B qabul qilgan : Kenjayev. X nukus – 2021 1-амалий машғулот
Download 1.18 Mb.
|
1-Amaliy ishi SaparbayevBekzad
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзу
Muhammad al-Xorazmiy nomidagi Toshkent axborot texnologiyalar universiteti Nukus filliali “Kompyuter injiniringi” fakulteti “AT-Servis” yo’nalishi 3B-kurs talabasi Saparbayev Bekzadning “Elektron hukumat” fanidan 1-Amaliy ishi Topshirgan :_________Saparbayev.B Qabul qilgan :___________Kenjayev.X NUKUS – 2021 1-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ. Мавзу: Электрон почтадан мулоқот учун унумли фойдаланиш.Машғулот мақсади ва мазмуни: Электрон почта – бу дастур бўлиб, у электрон хатлар билан ишлашга мўлжалланган. Унинг ёрдамида хатни, ҳужжатва умуман ихтиёрий файлни дунёнинг ихтиёрий жойидаги электрон манзилга жўнатиш ва Сизга келган хатларни қабул қилиш мумкин. Электрон почта махсус почта дастури ёки Интернет тармоғида ишлайди. НАЗАРИЙ ҚИСМ Электрон почта ёрдамида қуйидагиларни амалга ошириш мумкин: Хат жўнатиш ва қабул қилиш Ҳужжатларни жўнатиш ва қабул қилиш Маркетинг ва рекламани амалга ошириш Янгиликларни олиш ва юбориш Савол ва сўровлар билан мурожаат қилиш Ҳамкорлар ва харидорларга мурожаат қилиш Лойиҳалар ва танловлар ҳақида маълумот олиш ва бериш Тадбирлар ташкил этиш Эълонлар ва хабарлар бериш Мониторинг ўтказиш Электрон почта ёрдамида ушбу амалларни бажариш тартиби ҳамда ишлаш тартиблари [10] да батафсил келтирилган. Электрон почтадан хат юборишда худди қоғозли шаклда хатни юбораётгандек, унинг кимга, қаерга ва кимданлигини ёзишингиз шарт. Сиз хатни бир неча манзилларга юборишингиз мумкин. Электрон хат ёзиш ва қабул қилиш учун электрон манзилга эга бўлиш зарур. Ҳар бир фойдаланувчи ўзининг почта қутисидан фойдаланиши мақсадга мувофиқ. Электрон манзилни очиш мураккаб эмас, шунинг учун уни шахсий мулоқот ва иш фаолияти учун алоҳида яратишингиз мумкин. Электрон почта хатлар юбориш учун жуда қулай. Қуйида UMAIL.UZ сайти оркали електрон почта билан унумли ишлашнинг баъзи тартиблари билан танишамиз. Электрон хатни ихтиёрий пайтда юбориш мумкин. унинг манзилга етиб боргани ҳақида хабар олиш мумкин. Бу UMAIL.UZ сайтида қуйидагича амалга оширилади. Манзилни ёки манзилларни киритинг. Хат мавзусини киритинг. Хат матнини ёзинг. Хат имзосини киритинг. Хатни жўнатинг. Хат эгаси (адресат) қутисига тушганида, хат етиб боргани ҳақидаги хабар манзилингизга келади. Электрон почтадан унумли фойдаланишга оид маслаҳатлар. Хатни алоҳида файлга ёзиб қўйиш учун Файл менюсининг Сохранить как ёки Сохранить буйруғидан фойдаланинг. Кераксиз хатларни Delete тугмачаси ёрдамида ўчиришни унутманг. Хатларни жилдларда тартиблаш имкониятидан фойдаланишни унутманг. Бунинг учун Переместить в папку буйруқларидан фойдаланиш зарур. Янги жилд Файл, жилд, Создать менюлари ёрдамида очилади ёки Создать правило менюсидан фойдаланиш мумкин. Удаленные жилдидаги хатларни мунтазам равишда ўчиришни унутманг. Хатлар номини алифбо тартибида, келган вақти, мазмуни ва иловасига қараб, саралашингиз мумкин. Бу Вид, Сортировать буйруқлари ёрдамида амалга оширилади. Хатга имзо киритиб қўйишингиз мумкин. Бунинг учун Опциялар менюсида Подпись пунктини топиб, унда имзони киритишингиз зарур. Масалан, исмингиз, фамилиянгиз, лавозимингиз, ишхона номи ва манзилини, телефон, факс рақамларини беришингиз мумкин. Бу Сизнинг ишингизни енгиллаштиради. Ҳар доим бу маълумотни хатингизда ёзиш- га вақтингизни сарфламайсиз. Номаълум муаллифлар хатини очишда эҳтиёт бўлинг. Сўнгги вақтларда баъзи хатлар компьютерларни вирус билан зарар- лантираяпти. Бу вируслар компьютерга катта зарар келтириши мумкин, айниқса, номаълум муаллифлардан келган иловали хатларни асло очманг ва уларни дарҳол ўчиринг. Microsoft Office Outlook дастурида учрашувлар, ҳисоботлар, мажлислар учун эслатмалар яратиш мумкин. Бу ишингизни жуда енгиллаштиради. Бу амалдан фойдаланиш тартибини мустақил равишда ўрганишингизни тавсия этамиз. Бунинг учун Календарь майдонидан фойдаланишингиз зарур. ун- дан фойдаланиш жуда оддийдир. ТОПШИРИҚ: - Umail.uz сайтида ўзингизнинг электрон почтангизни яратинг - Унда бир неча манзилга муҳим хат юборинг. Язиш тугмасидан фойдаланинг. - Ходимларингизга электрон почта орқали топшириқ беринг ва топшириқ билан танишганлигини билиш учун Уведомление о прочтении майдонидан фойдаланинг. - Входящиежилдидаги хатларни муаллиф номи, вақти, мавзуси бўйича тартибланг. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling