1-боб хулоса 2-бобо хулоса


Download 41.33 Kb.
Sana05.02.2023
Hajmi41.33 Kb.
#1167343
Bog'liq
3- боб хулосалар ва умуий хулоса


1-боб хулоса

2-бобо хулоса

3-боб хулоса

Умумий хулосалар

Биринчи боб бўйича хулосалар

  1. Бошланғич синф ўқувчиларининг мантиқий фикрлаш ва шахсий сифатларини шаклантириш жараёни жаҳон таълим тизими доирасида Ўзбекистондаги таълим соҳасининг муҳим қадриятли йўналиши бўлиб, ҳар томонлама баркамол, комил инсонни тарбиялашнинг асоси бўлиб хизмат килади. Шахмат дарсларини замонавий лойиҳалаш, уни режалаштириш, ташкил этиш, назорат қилиш, бошқариш ва бу жараённинг самарадорлигини таъминловчи таълим сифатини тубдан ўзгартириш, замонавий педагогик ва ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор методларини жорий этиш орқали ўқувчиларда мантиқий фикрлаш механизмларини такомиллаштириш, жаҳон цивилизацияси ютуқлари ва ахборот ресурсларидан кенг фойдаланиш, интерфаол таълимни ривожлантириш шарт-шароитлари, бу жараёнда ўқитувчининг тутган ўрни ва фаолият мазмунини аниқлаш масалалари ўз ечимини кутаётган долзарб педагогик муаммолар сирасига кириши илмий кузатишлар ва тадқиқотлар таҳлили натижасида аниқланди.

  2. Бугунги кунда бошланғич синф ўқувчиларининг мантиқий фикрлашини ва шахсий сифатларни шакллантириш масалласи илмий-тадқиқотларнинг баҳс доирасига айланган. Турли фан мутахассислари томонидан мазкур муаммога ижодий ёндашув, унинг хилма-хил жиҳатларини ёритишга ҳаракат қилинаётганини ижобий баҳолаш мумкин. Бироқ мантиқий фикрлаш тушунчасининг аниқ таърифининг ҳалигача ишлаб чиқилмаганлигн муаммога диалектик нуқтаи назардан ёндашувни талаб қилади.

  3. Мантиқий фикрлашнинг юқори поғоналаридан бири бўлиб, изчиллик, кетма-кетлик асосида фикрларнинг боғланиши ҳисобланади ва шахс ижодий фаоллигининг муҳим қиррасини ўзида акс эттиради. Ўз навбатида шахсда мазкур сифатларни таркиб топтириш демократик ва инсонпарвар жамиятнинг фаол аъзосини шакллантиришга имкон беради. бошланғич синф ўқувчиларининг мантиқий фикрлашини шакллантириш яхлит тизим сифатида таълимнинг мақсади, ўқитувчи фаолияти, ўқувчи фаолияти, таълим натижаси, таълим мазмуни, шакл, метод ва воситаларни ўз ичига қамраб олади.

  4. Шахмат ўргатиш жараёнида бошланғич синф ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш ва шахсий сифатларини шакллантириш учун ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятининг натижаси дидактик жараённинг мақсади, ўқув материалининг мазмуни, ўқитиш шакл, метод ва воситаларининг тўғри ва оқилона белгиланганлиги ҳамда танланганлигига боғлиқдир. Мантиқий фикрлаш ва шахсий сифатларини шакллантириш мувафаққиятли амалга ошиши учун фаол таъсир этувчи омилларнинг мавжуд бўлиши талаб этилади. Тадқиқот натижасида ўқувчиларда мантиқий фикрлаш ва шахсий сифатларини шакллантиришга таъсир этувчи асосий омиллар аниқланди. Булар: физиологик, психологик, ижтимоий, педагогик ва методик омиллардир. Уларнинг таснифи диссертация мазмунида ёритилди.

  5. Бошланғич синф ўқувчиларда мантиқий фикрлаш шахсий сифатларини шакллантиришда муайян тафаккур операцияларидан фойдаланиш талаб этилади. Булар: анализ, синтез, таққослаш, абстракциялаш, ҳукм, хулоса чиқариш ва бошқалар ҳисобланади. Айниқса, шахмат дарсларида ўқувчилар ҳодиса ва қонунларнинг билишда ушбу тафаккур операциялари орқали уларни идрок этишади, ўқув материалини ўзлаштиришади ва таълим жараёнининг кафолатланган натижасини қўлга киритишга муваффақ бўлишади.


Иккинчи боб бўйича хулосалар
Биринчидан, таълим жараёнини модернизациялаш босқичида ўқувчиларнинг ўзлаштириш фаолиятини бошқариш муҳим педагогик масалалар сирасига киради. Тадқиқотимиз натижасида шахмат ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш ва шахсий сифатларини ривожлантириш мезонлари қуйидаги кўринишда намоён бўлиши аниқланди:

  1. тафаккурнинг мустақиллиги;

  2. ўқув материалини ўзлаштиришнинг тезлиги ва мустаҳкамлиги;

  3. стандарт бўлмаган вазифаларни ҳал килишда зеҳн (топқирликнинг) тезлиги;

  4. ўрганиб чикилаётган шахмат уйин моҳиятига чуқур кириб бориш (муҳим бўлган нарсани муҳим бўлмаган нарсадан ажрата билиш);

  5. фикрлашдаги танқидийлик.

Иккинчидан, шахмат дарсларида ўқувчиларда мантиқий фикрлаш ва шахсий сифатларини ривожлантириш максади ва мазмуни ўзаро биргаликдаги ҳаракат мутаносиблигида амалга оширилиши мақсадга мувофиқ таълим жараёнидаги ўзаро ҳамкорлик натижасида ўқувчиларнинг узлуксиз ривожланишлари ва ўқув-билув фаолиятининг эркин, инсонни муносабатлар ва демократия тамойилларига асосланганлиги кафолатланади.
Учинчидан, тадқиқотларнинг кўрсатишича, ўқувчининг шахсий сифатлари, яъни унинг умумий қадриятларга бўлган муносабатини намоён қиладиган, шахсий аҳамиятга эга бўлган хусусиятларини ривожлантиришга қаратилади.
Шахмат дарсларида ўқувчидан:

  • ижтимоий жиҳатдан мослашиш ёки вазиятни ташкил этиш жараёнида фаол ижодий фаолият кўрсатиш;

  • ўз фаолиятини мустақил ташкил этишга асосланган ижодкорлик, таълим олиш, ўрганиш, ўз-ўзини тарбиялаш педагогик фаолиятнинг мақсади сифатида талаб этилади.

Тўртчидан, шахмат дарсларида ўқитувчининг таълим-тарбиявий фаолияти босқичма-босқич, ўзаро тенг имкониятларга эга бўлган ҳамкорлик асосида ташкил этилади. Ўқувчига педагогик ёрдам кўрсатиш, биргаликда хулқ-атвор меъёрларини ўзлаштириш таълим жараёнида асосий ўрин эгалламоқда. Бундай ёндашув натижасида ҳамкорлик жараёни иштирокчиларининг нуқтаи назарларини ёппасига ўрганиш ва таҳлил қилишга йўналтирилган педагогик фаолият шаклланди. Шундай қилиб, ўқувчилар мантиқий фикрлаш кўникмаларига эга бўлишлари учун шахматни ўқитишда методларнинг интуитив, мантиқий, гносеологик ва амалий томонлари бир бутун деб қаралади. Ўқувчиларда мантиқий фикрлаш ва шахсий сифатларини ривожлантириш учун йўналтирилган топшириклардан фойдаланиш кўп ҳолларда лойиҳалар методини, тадкиқот методини, дастурлаштириш ва муаммоли ўкитиш методларидан фойдаланишни такозо этади.
Бешинчидан, ўқувчиларда шахматга оид билимларни сингдиришда дидактик методларнинг методологик асосларини ривожлантириш муҳим аҳамиятга эгадир. Ўқитиш мақсадларига эришиш йўлидаги фаолият усулларининг реал бўлганини кўрсатиш, ўқитувчилар ихтиёридаги ўкитиш методларининг бой хазинасини оммалаштириш, илғор технологиялардан фойдаланиш бу борадаги саъй-ҳаракталарни юқори поғоналарга кўтарилишига замин ҳозирлайди. Мана шунинг учун ҳам ўқувчиларда мантиқий мушоҳада килиш ва шахсий сифатларни ривожлантиришда ўқитиш методларининг тарбиявий таъсирини классификациялаш, ўқитиш методларининг мавжуд доирасини чекламасдан, аксинча уларни изоҳли асослар бўйича гуруҳларга бириктириш тўғрисида гап юритиш муҳим ҳисобланади.


Учинчи боб юзасидан хулосалар:

1.Тажриба-синов ишлари самарали кечиши учун, биринчи навбатда, унинг дастурини ишлаб чиқиш ҳамда мазкур дастур асосида тажриба-синов материалларини тайёрлаш лозим. Яъни тажриба-синов ишларининг ташкилий-педагогик жиҳатдан пухта ишланганлиги тадқиқотни самарали кечишининг кафолати сифатида қаралмоғи лозим. Шунингдек, бу жараёнида бошланғич синф ўқитувчисининг педагогик компетенцияга эгалиги, методик таъминоти, вақтида кўрсатиладиган методик ёрдамнинг савияси тажриба-синов ишлари натижаларининг ишончлилик даражасини кафолатловчи асосий омиллардан бири.

2.Ўқитувчилар фақат дарс жараёнида эмас, балки дарсдан ташқари машғулотларда ҳам шахматўйинларни мунтазам ташкил этиб, назорат қилиб боришлари муаммога комплекс тарзда ёндашиш ҳамда тўғри ечим топишни таъминлайди.

3.Тажриба-синов ишлари даврида шахмат ўйинлар воситасида бошланғич синф ўқувчиларини мантиқий ва шахсий сифатларнинг мавжуд аҳволи ҳамда тажриба-синов ишидан кейин бу сифатнинг қай даражада шаклланганлик даражасини аниқлаш мақсадида жалб этилган бошланғич ўқувчиларнинг педагогик фаолияти бевосита кузатиб борилди. Шунингдек, дарс жараёнида қатор дидактик воситалардан фойдаланиш имконияти тақдим этилганда дидактик самарадорликка эришиш учун қулай педагогик шарт-шароит юзага келади.

3.Тажриба-синов ишларининг якуний босқичида бошланғич синф ўқувчиларининг фаолиятини кузатиш, таълим ва тарбия жараёнларини ўрганиш, шунингдек, тажриба ишларига жалб этилган респондентлар шахматўйинларнинг мантқий асосларини англаш кўникмасини шакллантиришга йўналтирилган анкета сўровномаларини ўрганиш, таснифлаш, натижаларни умумлаштириш, уларни таҳлил қилиш асосида тавсия этилган махсус методика ўз самарасини беради. Ушбу хулосанинг ҳаққонийлигини текшириш мақсадида сўнгги босқич натижалари математик статистик метод ёрдамида қайта таҳлил этилди.

4.Ўтказилган педагогик тажриба-синов ишларининг натижалари бошланғич синф ўқувчиларини шахматўйинлар асосида мантиқий ва шахсий сифатларига оид мазмун ва методика кутилган самарани берганлигини тасдиқлади.









ХУЛОСА

1.Педагогика фани ҳамда таълим амалиётидан маълумки, ҳар бир фаннинг ўқитилиши унинг назариясига асосланади. Жумладан, шахмат дарслари жисмоний тарбия назарияси ва услубиятига таянган ҳолда режалаштирилади. Кўришимиз мумкинки, жисмоний тарбия назарияси асосчилари унинг ақлий, ахлоқий, эстетик тарбия билан уйғунлиги борасида қатор фикрлар келтирганлар. Бугунги кунда эса, умумий ўрта таълим мактаблари шахмат дарсларида юқорида келтирилган тарбия турларига кам эътибор қаратиб келинмоқда. Ўқувчи шахсини ҳар томонлама уйғун ривожланишида таълим-тарбия жараёнига комплекс ёндашиш зарур.

2.Ҳар қандай тарбиянинг дастлабки тизимли босқичи, албатта, бошланғич таълим ҳисобланади. Бошланғич синф шахмат дарсларининг асосини эса шахмат ўйинлар ташкил этади. Шунинг учун бошланғич синф шахмат дарсларида шахмат ўйинларнинг ўқувчиларда жисмоний фазилатлар билан бир қаторда уларнинг мантиқий фикрлаш ва шахсий сифатларни шакллантириш борасидаги дидактик имкониятларидан фойдаланиш лозим.

3.Ўқувчиларни шахмат ўйинлар воситасида мантиқий фикрлаш шахмат дарсларининг тузилиши, мазмунига сингиб кетиши, унинг таркибидан ўрин эгаллаши, айни пайтда ўзига хос нуфузга эга бўлиши, шу билан бирга эстетик мазмундаги ўйинлар мароқли, эмоционал жўшқинликларга эга бўлиши лозим. Бундай кўрсаткичга шахмат ўйинларнинг мантиқий борасидаги дидактик имкониятларидан фойдаланган ҳолда эришиш мумкин.

4.Бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқувчиларни шахмат ўйинлар воситасида мантиқий фикрлаш ва шахсий сифатларга йўналтирилган таълимий жараённи тўғри ташкил этиш учун ўқувчиларнинг шахматўйинларнинг назарий ҳамда амалий асосларини янада чуқурроқ савияда ўзлаштиришлари тақозо этилади. Бу омил шахмат ўйинларнинг дидактик имкониятлари ижтимоий-педагогик моҳият ва аҳамият касб этишини англатади. Демак, шахмат дарсларида шахмат ўйинлардан фойдаланишга нафақат таълимий ёки тарбиявий жараён, балки муҳим ижтимоий-педагогик муаммо сифатида қаралмоғи лозим.

5.Жисмоний тарбия дарсларининг ДТСлари ҳамда ўқув дастурида ўқитувчи ва ўқувчилар фаолияти компетенецияларига қўйиладиган талабларда назарий билимлар берувчи мавзуларга эътибор қаратиш, шахмат дарсларининг узвийлигини таъминлаш, шахмат дарсларида ўқувчиларнинг жисмоний сифатларини ривожлантириш билан бир қаторда шахмат ўйинларнинг мантиқий нормаларига таянган ҳолда ўқув дастурини такомиллаштириш мақсадга мувофиқ.

6. Шахмат ўйинлар авлоддан-авлодга ўтиб маълум маънода ўзгариб, такомиллашиб ҳамда мазмун жиҳатидан бойитиб борилади. Бу омиллар, ўз навбатида, улардан таълим жараёнида фойдаланиш учун муайян меъёрий манбаларга риоя қилишни тақазо этади.

7. Бошланғич синфларда жисмоний тарбия дарсларида фойдаланилган шахматўйинлар қатъий педагогик талабларга мувофиқ келиши лозим. Тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган талаблар ўзининг мазмуни ва моҳияти, қўлланиладиган методик ёндашувларига кўра жисмоний тарбия соҳасининг Давлат таълим стандарти, ўқув дастури мақсади ва вазифаларига монандлиги билан ўқувчиларни жисмоний ривожлантириш билан бирга уларни шахсий сифатларини тарбиялаш учун қулай дидактик имкониятни тақдим этади.


8. Бошланғич синф ўқувчиларида шахмат ўйинларда иштирок этиш уларда ўйинлар мазмунидаги эстетик тушунчалар ва тасаввурларининг шаклланишида муҳим ўрин тутади. Шунинг учун ҳам бошланғич синф ёшидаги ўқувчиларда эстетик кўникмаларни шакллантиришда ўйинлар мазмунига эстетик талаблар ҳамда эстетик фаолият билан боғлиқ бўлган мезонларни ишлаб чиқиш талаб этилади.
9. Шахмат ўйин ёрдамида ўқувчиларни мантиқий ва шахсий сифатлар тарбиялаш вазифаларини амалга ошириш мураккаб ва узоқ давом этадиган жараёндир, яъни бу жараёнда тасодифий ва шошилинч тадбирлар бўлиши мумкин эмас. Шунингдек, бошланғич синф ўқувчиларида шахматўйинларнинг мантиқий ва шахсий сифатлар асосларини англаш ўз-ўзидан ривожланмайди, бунинг учун ўқувчиларнинг шахмат ўйинлар билан тизимли равишда шуғулланишига зарур шароит яратиш, ёшига ва физиологик имкониятларига мос тушадиган, мантиқий ва шахсий сифатлар ҳаракатларга асосланган шахматўйинлар танлаб олиниши лозим.
10. Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасига катта эътибор қаратилаётганлиги боис мантиқий ва шахсий сифатлартакомиллаштириш ҳамда ривожлантиришнинг истиқболга йўналтирилган педагогик асосларини ишлаб чиқиш, бошланғич синфдарда шахмат ўйинлар воситасида ўқувчиларни мантиқий ва шахсий сифатларнинг дидактик имкониятларини босқичмабосқич ошириб бориш мазкур муаммони ижтимоий-педагогик масала сифатидан узоқ йиллар узлуксиз тарзда давом эттиришни таказо қилади. Диссертациядаги асосий қоидалар ва хулосалар тадқиқотда белгиланган мақсад ва вазифаларнинг ҳал этилганлиги, мавжуд муаммолар ўз ечимини топганлигини кўрсатди. Тадқиқот натижалари умумий ўрта таълим мактаблари шахмат дастури ҳамда ўқитувчи ва ўқувчилар компетенцияларига қўйиладиган талаблар мазмунига сингдирилиши эса иш назарий ва амалий қимматга эга, деб тасдиқлашга имкон беради.



1-боб хулоса

2-бобо хулоса

3-боб хулса

Умумий хулосалар

Биринчи боб бўйича хулосалар
Бошланғич таълим жараёнида ўқувчиларда мантиқий фикрлашни ривожлантириш муаммосини самарали ечиш учун бир қатор вазифаларни ҳал этиш лозим:

    1. Фаолиятни ўрганиш – тўғри мақсад қўя олиш, унга эришиш йўлидаги ҳаракат натижаларини баҳолаш ва шу асосда ўз фаолиятини тўғри ташкил қила олиш.

    2. Шахсий сифатларни вужудга келиши – билим, тушунча ва маълумотларни ўзлаштириш асосида ижобий сифатларни таркиб топтириш.

    3. Ўқув дастурлари мазмунига атроф-муҳит, объектив борлиқни ўрганиш имконини берадиган мавзуларни киритиш.

Бошланғич синф ўқувчилари мантиқий фикрлашини ривожлантиришда қуйидаги синфдан ташқари иш турларидан фойдаланиш орқали самарадорликни таъминлаш назарда тутилади: мақоллар, эртаклар, бошқотирмалар, лабиринтлар, сехрли квадратлар тузиш, топишмоқлар, шеърий масалалар тузиш ва ечиш, интеграциялашган машқлар, фалклорлар, лабиринт, миқдорлар билан боғлиқ қизиқарли масала ва маълумотлар, кубик рубикни йиғишни ўрганиш, оммавий тадбирлар, экскурсиялар, тарихий мантиқий масалалар, ўйинлар, софизмлар, ясаш ва ўлчашга оид мантиқий масалалар, буюк кишиларнинг ибратли фикрлари.
Бошланғич синфларда синфдан ташқари ишлар бошланғич таълим жараёнини жадаллаштириб, ўқувчиларнинг нутқини ривожлантиришга ҳам хизмат қилади. Бу ўз навбатида ўқувчиларнинг ақлий ривожланишига таъсир кўрсатади. Чунки синфдан ташқари ишлар ўқувчилар учун кутилмаган ва қизиқарли машқлар мажмуидир.
Бошланғич таълимда синфдан ташқари ишларни ташкил қилиш орқали ўқувчиларнинг оғзаки ҳисоблаш кўникмаларининг жадал шаклланиши; ўзаро мулоқат компетенциясининг шаклланиши; олинган билимларни ўқувчи томонидан ўзлаштиришилишига нисбатан таъсирла, қадриятли муносабат тажрибасининг шаклланиши, ўқувчида мантиқий фикрлаш амалларини бажаришнинг ҳосил бўлиши; ижодий ўзига хос бўлган фаолликнинг таркиб топишига асосдир.

Иккинчи боб бўйича хулосалар
Бошланғич таълим жараёнида ўқувчиларда мантиқий фикрлашни ривожлантириш муаммосини самарали ечиш учун бир қатор вазифаларни ҳал этиш лозим:

    1. Фаолиятни ўрганиш – тўғри мақсад қўя олиш, унга эришиш йўлидаги ҳаракат натижаларини баҳолаш ва шу асосда ўз фаолиятини тўғри ташкил қила олиш.

    2. Шахсий сифатларни вужудга келиши – билим, тушунча ва маълумотларни ўзлаштириш асосида ижобий сифатларни таркиб топтириш.

    3. Ўқув дастурлари мазмунига атроф-муҳит, объектив борлиқни ўрганиш имконини берадиган мавзуларни киритиш.

Оғзаки машқлар ёрдамида ўқувчиларнинг психик жараёнлари ривожланади. Нутқнинг равонлиги; математик мулоқот маданиятининг шаклланиши; билимларни ўзлаштиришга нисбатан эмоционал-қадриятли муносабат тажрибасининг таркиб топиши; оғзаки ҳисоблаш кўникмаларини жадал шаклланиши; мантиқий фикрлаш амалларини бажариш кўникмасининг ҳосил бўлиши; ижодий ва ақлий фаолликнинг таркиб топилишида мақсадга йўналтирилган машқ ва саволлар жуда муҳимдир.
Оғзаки усуллар: ҳикоя, маъруза, суҳбат; кўргазмали: расм, тасвир ва чизмалар билан ишлаш, рамзлар ёрдамида тушунтириш, намойиш қилиш; китоб билан ишлаш; амалий: кузатиш, дидактик ўйинлар, статистик изланишлар, машқлар устида ишлаш, моделлаштириш, лойиҳалаштириш; интерфаол: мунозара, лойиҳа методи, “ақлий ҳужум” каби методлар ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантирувчи омиллардир.
Оғзаки машқлар таълим жараёнини жадаллаштириб комуникативлик компетенцияларни ривожлантиришга хизмат қилади. Бу ўз навбатида ўқувчиларнинг ақлий ривожланишига таъсир кўрсатади. Чунки оғзаки машқлар тўла ёзма расмийлаштиришни талаб этмайди. Бу эса тилга кўпроқ эътибор қаратишга имкон яратганлиги учун ўқувчилар шахсини ривожлантириш воситаси бўлади ва унга шарт-шароит яратади. Охир оқибатда ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаши ривожланади.



Учинчи боб бўйича хулосалар
Мавзу бўйича изланиш тарзидаги тажриба ишлари икки қисмдан иборат бўлди. Биринчи қисмнинг вазифаси сўровлар, анкеталар ўтказиш, дарсларга кириш орқали ўқитувчиларнинг ўқувчиларда математик фикрлашни шакллантириш ва ривожлантириш тўғрисидаги тасаввурларини кўп жиҳатли таҳлил қилиш. Шунингдек, ўқувчиларнинг ўқув фаолиятларини дарсларда тафаккурни шакллантириш хусусиятлари, ўқитувчиларнинг касбий такомиллашишга мойиллиги таҳлил қилинди. Иккинчи қисмнинг вазифаси- ўқув жараёнида оғзаки машқлардан фойдаланиш технологиясини қуриш имкониятларини шакллантиришдан иборат бўлди.
Шакллантирувчи босқичда бошланғич синфларда мақсадга йўналтирилган оғзаки машқ ва саволлардан фойдаланиш бўйича тавсия қилинган моделни қўллаш ва шу орқали мантиқий ривожлантириш, ўқувчиларни таклиф қилинаётган методика бўйича тажриба фаолиятларини ўтказиш ва ташкиллаштиришдан иборат бўлиб, у илгари сурилган илмий фаразни тасдиқлади.
Шакллантирувчи тажриба босқичининг муҳим натижаси оғзаки машқлар тизимининг ишлаб чиқилганлиги ва ўқитувчилар учун методик қўлланманинг яратилганлигидан иборат бўлди.
Умумлаштирувчи-якуний босқичда бошланғич синф дарслари оғзаки машқлардан тузилган ишланма асосида ташкил этилди ва натижалар аниқлаштирилди.
Биз томонимиздан ишлаб чиқилган методикани қўллаш натижаларини кўп жиҳатли таҳлил қилиш ва уни статистик қайта ишлаш таклиф қилинаётган методиканинг самарадорлигини кўрсатди.



такомиллаштириш” мавзусидаги фалсафа докторлик (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар тақдим этилди:

  1. Бошланғич синф ўқувчиларида компетенциявий ёндашувга асосланган Давлат таълим стандартларига мос билим, кўникма, малака ва компетенцияларни ҳосил қилиш, жумладан мантиқий фикрлашни ривожлантиришда дарслар ва синфдан ташқари ишлар муҳим ўрин эгаллайди.

  2. Фикрлаш ўқувчиларнинг ўқув фаолияти учун муҳим жараён ҳисобланади. Бу топшириқлар ечиш, мулоқот жараёнида, нутқдан кенг фойдаланиш имконини беради. Фикрлаш объектив оламнинг миқдорий муносабатлари ва фазовий шаклларининг инсон онгида билвосита акс этиш жараёнини; шахснинг умумлашган ва дунёни билвосита акс эттирилганлигини тавсифловчи ўрганиш фаолиятидир. Мантиқий фикрлаш назария ва амалиётни, фикрлашнинг конвергент ва дивергент турларини уйғунлаштиради ҳамда ўзига хос топқирлик билан тавсифланади.

  3. Бошланғич синф ўқувчилари мантиқий фикрлашини ривожланиш кўрсаткичлари сифатида қуйидаги таркибий қисмлар фарқланади: фикрлашнинг чуқурлиги, далилларнинг ўзаро алоқадорлиги ҳамда мавжуд ҳолат моҳиятини англаб етганлиги; фикрлашнинг мослашувчанлиги ўқувчининг одатий ҳаракат услубларидан ташқарига чиқа олиш фаолияти; ҳолатнинг масалани ечишга имкон берадиган моделини қура билиши; муаммо ва уни ечиш усулларини топа олиши; топшириқни ечиш жараёнига фаолият элементларини мустақил кирита олиши; топшириқ шартларини, уни ечиш услубини ва натижани танқидий баҳолай олиши; муайян ҳолатларда топшириқларни ечиш жараёнида фикр тежамкорлигига эришиши; ҳудудий тасвирлар, чизмалар ва белгилари бўлган топшириқларни ечишда тасаввурдан фаол фойдалана олиш лаёқати; мантиқан фикр юритиб, исботлаш, асослаш ва хулоса чиқариш зарурати билан боғлиқ кетма-кетликдаги ақлий фаолликни намоён қила олиш лаёқати кабилар.

  4. Ўқувчилар мантиқий фикрлашининг ривожланиши уларнинг дарсда, уйда ва синфдан ташқари жараёнларда ўқув фаолиятини ташкиллаштиришга давр талаби асосида янгича ёндашишни талаб қилади.

  5. Ўқувчилар мантиқий фикрлашини ривожлантиришда оғзаки машқлардан фойдаланишнинг педагогик жараён билан боғлиқ жиҳатларини ўрганиш алоҳида аҳамиятга эга. Чунки мантиқий фикрлашни ривожлантиришда мақсадга йўналтирилган савол ва оғзаки машқлар муҳим ўрин эгаллайди. Бунда оғзаки машқларнинг умумдидактик жиҳатларига алоҳида эътибор қаратиш лозим.

  6. Оғзаки машқлар ёрдамида ўқувчиларнинг: нутқ равонлиги, оғзаки ҳисоблаш кўникмаларини жадал шаклланиши, мулоқот маданиятининг шаклланиши; билимларни ўзлаштиришга нисбатан эмоционал-қадриятли муносабат тажрибасининг таркиб топиши, фикрлаш амалларини бажариш кўникмасининг ҳосил бўлиши, ижодий фаолликнинг таркиб топиши каби психик жараёнлари ривожланади.

  7. Тадқиқотдан олинган натижалар асосида ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантириш мақсадида таклиф қилинган методика бошланғич синф ўқувчиларида ўқув-билув кўникмаларини ривожлантириш имконини беради.

  8. Педагогик тажриба-синов ишлари ишлаб чиқилган назарий холатларнинг хаққонийлигини ва бошланғич таълимда оғзаки машқлардан фойдаланишга йўналтирилган методик тизимнинг самарадорлигини кўрсатди.




1-боб хулоса

2-бобо хулоса

3-боб хулса

Умумий хулосалар

Биринчи боб бўйича хулоса
Қадриятли ёндашув ҳар бир фаолиятнинг мазмунига ижобий таъсир кўрсатувчи, инсоннинг ҳаёт тарзи ҳамда жамиятдаги ахлоқий, маънавий, ҳуқуқий меъёрларга риоя қилишини тартибга солишга кўмаклашувчи, халқнинг минглаб йиллар давомида тўпланган бой ижтимоий-маданий мероси, урф-одатлари, анъаналари мазмунини англаган ҳолда фаровон турмуш кечиришига таянч бўладиган педагогик ҳодиса ҳисобланади.
Статистик маълумотлар ҳамда тадқиқот натижалари бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний сифатларнинг ривожланганлик даражаси кўнгилдагидек ҳамда талаб даражасида эмаслигини кўрсатмоқда.
Бошланғич синф ўқувчиларида ўқув юкламаларининг ҳаддан зиёд кўплиги уларни маълум даражада ҳам ақлий, ҳам жисмоний жиҳатдан толиқишига олиб келиб, фаол ҳаракат жараёнида баъзи психологик тўсиқларни келтириб чиқаради.
Ушбу даврда болаларнинг таянч ҳаракат тизими шаклланишда давом этиб, уларнинг психофизиологик хусусиятлари ривожланишда давом этади.
Бу ҳолат уларда жисмоний ҳатти ҳаракатларни амалга ошириш учун керакли эҳтиёжларни келтириб чиқаради. Ҳаддан зиёд ақлий меҳнат талаб қилинадиган ўқув-тарбия машғулотларида ўтказиладиган жисмоний тарбия дақиқалари болаларнинг эҳтиёжларини қондириш учун етарли эмас.
Бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний сифатларни
ривожлантириш, уларнинг қадриятларимизга бўлган ижобий муносабатини шакллантириш, ўз навбатида маънавий-ахлоқий хусусиятларини
такомиллаштириш муҳим вазифаларимиздан биридир.
Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбияни амалга ошириш учун зарур бўладиган оммавий тадбирлар, байрамлар, сайлларни доимий ўтказиш, шунингдек, бошланғич синф ўқувчиларини ушбу тадбирларга онгли муносабатини шакллантириш, қадриятли ёндашув асосида уларнинг жисмоний сифатларини ривожлантиришга имкон яратади.
Узлуксиз таълим тизимининг асосий бўғини ҳисобланган умумий ўрта таълим мактабларида қадриятли ёндашув асосида ёшларни ҳар томонлама вояга етказишга қаратилган ўқув-тарбиявий машғулотлар жисмоний сифатларни ривожлантиришга оид машқлар ва махсус теринглар билан уйғунликда ташкил этилиши мақсадга мувофиқдир.

Иккинчи боб бўйича хулоса
Аждодларимиз томонидан қолдирилган маънавий-ахлоқий мерос, ижтимоий тажриба, миллий-маданий қадриятларимизни асраш, уларни замонавий илм-фан ютуқларининг натижалари билан бойитган ҳолда, келажак авлодга етказиш, ёшларимиз тафаккури, дунёқарашини
шакллантириш, уларни мамлакатимизнинг ёрқин келажагини барпо этувчи жисмоний баркамол шахслар сифатида тарбиялаш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.
Мамлакатимизда аҳоли соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ўсиб келаётган баркамол ёш авлодни мунтазам равишда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун замонавий шарт-шароитлар, мкониятлар яратилмоқда.
Турли хил спорт мусобақалари ҳамда оммавий тадбирларни ўтказиш жараёнида ёшлар онгига миллий қадриятлар мазмунини сингдириш, шунингдек, уларнинг психофизиологик хусусиятлари, жумладан тафаккури, иродаси, ўз шахсий имкониятларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, она-Ватанга садоқат туйғулари сингдириб борилади.
Илмий тадқиқотлар натижаси таҳлили асосида қадриятли ёндашув асосида бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний сифатларни ривожлантиришнинг қуйидаги принципларини таснифладик: ўқувчиларни шахс сифатида ҳар томонлама ривожлантириш принципи, ўқув-тарбия жараёнини мотивацион таъминлаш принципи, педагогик жараённинг
инсонпарварлик йўналганлиги принципи, мунтазамлилик ва изчиллик принципи, соғломлаштиришга йўналтирилган принцип, ҳаёт билан амалиётнинг боғлиқлик принципи, қадриятларга ижобий ва онгли муносабатга бўлиш, жисмоний сифатларни ривожлантиришга фаолиятли ёндашув принципи.
Бошланғич синфлар билан жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда миллий ҳаракатли ўйинлар асосий усул ва восита бўлиб ҳисобланади.
Ўзбек халқ маданиятининг таркибий қисми ҳисобланган миллий халқ ўйинлари халқ маънавияти ва маданиятини янги авлодни шакллантириш ва улар орасида соғлом турмуш тарзини яратишда алоҳида ўрин тутади.
Миллий ўйинлар миллий қадриятларимизнинг таркибий қисми ҳисобланиб, улар орқали шахсга хос бўлган ватанпарварлик, жасурлик, мардлик, матонат, аҳиллилик, жамоавийлик, ишонч, ростгўйлик, сабрлилик, садоқат, самимийлик каби маънавий-ахлоқий фазилатлар шаклланади.
Умумий ўрта таълим турида жисмоний тарбия шакллари: жисмоний тарбия дарслари, дарсдан ташқари машғулотлар, синфдан ташқари машғулотлар, умуммактаб тадбирлари ҳамда мустақил машғулотлардан таркиб топади ва ушбу машғулотлар жараёнида ўқувчиларда мунтазам равишда жисмоний сифатлар ривожлантирилиб борилади.
Бошланғич синф ўқувчиларида қадриятли ёндашув асосида жисмоний сифатларни ривожлантириш жараёнида таълим муассасалари, оила ва жамоатчиликнинг ўзаро уйғунликдаги тизимли фаолияти энг муҳим дидактик шарт-шароитларнинг мазмунини ташкил этади.

Учинчи боб бўйича хулоса
Тадқиқот доирасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, бошланғич синф ўқитувчилари ва ўқувчилари ҳамда жисмоний тарбия ўқитувчилари учун қадриятли ёндашув асосида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш йўлларини кўрсатишга эътибор қаратилди. Ушбу жараённи ташкил этиш даврида турли машғулотларнинг таҳлили, респондент-ўқувчилар билан савол-жавоб, анкета-сўровномалар, илмий-методик ёндашувлар ва маънавий-маърифий тадбирлар мазмуни ўрганилиб, кузатишлар бўйи тегишли илмий хулосалар ҳосил қилинди
Бошланғич синф ўқитувчилари, жисмоний тарбия ўқитувчилари ва ўқувчилари билан ҳамкорликда ташкил этилган ўқув-тарбия жараёнининг асосини ташкил этадиган амалий машғулотлар, мустақил ишлар ҳамда маънавий-маърифий тадбирларда: “Миллий қадриятлар маънавий-ахлоқий ва жисмоний камолот асоси», “Аждодларимиз меросида жисмоний баркамоллик ғояси”, “Миллий ҳамда халқ байрамлари жисмоний баркамоллик воситаси”, “Болалар жисмоний сифатларини ривожлантиришга қадриятли ёндашув”, “Халқ педагогикаси мазмунида жисмоний сифатларни ривожлантириш мазмуни”, “Халқимнинг барҳаёт удумлари”, каби мавзулардан фойдаланаб, ўқув-тарбия машғулотларини ташкил этдик ва жараёнлар ўзининг ижобий самарасини берди. Шунингдек, бошланғич синф ўқувчиларда миллий қадриятлар ҳамда миллий ҳаракатли ўйинлар мазмунини осон англашга ёрдам берадиган “Қадриятли ёндашув асосида бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний сифатларни ривожлантириш” деб номланган электрон услубий платформа яратдик. Мазкур электрон қўлланма олий ўқув юрти талабалари, умумий ўрта таълим муассасалари жисмоний тарбия ўқитувчилари орасида оммалаштирилди.
Тажриба якунида маънавий-маърифий тадбирлар, жумладан: кечалар, суҳбат, баҳс-мунозара, интеллектуал ўйинлар ўтказилиб тажриба гуруҳидаги 245 нафар, назорат гуруҳидаги 240 нафар респондентлар билан якуний босқич анкета сўровларини ўтказдик ва ижобий натижаларга эришдик.



УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР
“Қадриятли ёндашув асосида бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний сифатларни ривожлантиришнинг педагогик асослари” га доир тадқиқот иши натижасида қуйидаги хулосаларга келдик:

  1. Ёш авлодни маънавий-ахлоқан етук, дунёқараши кенг, ҳаётда ҳар бир нарсанинг ўз ўрни, ўз қадр-қиймати борлигини чуқур тушуниб, жисмонан баркамол инсон қилиб тарбиялаш учун бўлажак жисмоний тарбия ҳамда бошланғич синф ўқитувчиси халқимизнинг маданий-маънавий мероси, қадриятларини, унинг миллий анъаналарини пухта эгаллаган, унга чуқур ҳурмат билан қарайдиган, эъзозлайдиган, уни янада ривожлантириш учун кураша оладиган мутахассис қилиб тайёрлаш муҳим ва долзарб муаммо ҳисобланади.

  2. Бошланғич синф ўқувчилар жисмоний сифатларини

ривожлантиришда қадрият сифатида: халқ байрамлари, сайллар, урф- одатлар, анъаналар, пандномалар, достонлар, эртак, мақоллар, маталлар, қўшиқлар, лапарлар, санамачоқлар ва бошқаларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёс ҳисобланади.

  1. Бошланғич синф ўқувчиларида қадриятли ёндашув асосида жисмоний сифатларни ривожлантириш жараёнида қадр-қиммат, қадрият тушунчаси педагогик аҳамият касб этиб, уларда ватанпарварлик, миллий ифтихор туйғуси, жасурлик, мардлик, шижоат, матонатлилик, андишалик, аҳиллилик, жамоавийлик, ишонч, ростгўйлилик, сабр, садоқат, самимийлик каби сифатларнинг шаклланишига хизмат қилади.

  2. Жамият келажаги пойдевори бўлган бошланғич синф ўқувчиларини қадриятли ёндашув асосида таълим-тарбия жараёнида камолотга етказиш асосида, уларда куч, эпчиллик, тезлик, эгилувчанлик ҳамда чидамлилик хусусиятларини ривожлантириш педагогика фани олдида турган долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

  3. Қадриятли ёндашув асосида бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний сифатларни ривожлантириш жараёнида узвийлик ва узлуксизликни таъминлашда таълим муассасалари, оила ва жамоатчилик ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга.

  4. Мазкур ҳамкорлик асосида турли таълим муассасалари, оила ҳамда жамоат ташкилотларининг бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний сифатларни ривожланишига қаратилган фаолият мазмуни ташкил этилади; ушбу фаолиятни ташкил этиш шакллари ва усуллар бойитилади; жамиятнинг турли ижро этувчи ва бошқарувчи органлари ўртасида ўзаро тажриба алмашилади; ўзаро ҳамкорликдаги фаолият жараёнида танқидий ва таҳлилий ёндошувлар анализ қилинади, ёш авлодни тарбиялаш жараёнидаги ўзаро такрорлаш ва қайтарилганлик ҳолатлари бартараф этилади. Таълим- тарбия жараёнининг самарадорлик кўрсаткичлари ошади; биргаликдаги самарали ҳамкорликни ташкил этиш бўйича умумий механизм, яъни ҳаракат дастури ишлаб чиқилади; бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний сифатларни ривожлантиришдаги давр талаби, ёшлар эҳтиёжига мос таълим- тарбиявий ишларни илмий, амалий, юқори савияда ўтказиш имконияти вужудга келади.

  5. Тадқиқот давомида амалга оширилган тажриба-синов ишларининг тажриба гуруҳидаги самарадорлик даражаси кўрсаткичи 12,6 %ни ташкил этди.

  6. тизимнинг самарадорлигини кўрсатди.




1-боб хулоса

2-бобо хулоса

3-боб хулса

Умумий хулосалар













1-боб хулоса

2-бобо хулоса

3-боб хулса

Умумий хулосалар













1-боб хулоса

2-бобо хулоса

3-боб хулса

Умумий хулосалар













1-боб хулоса

2-бобо хулоса

3-боб хулса

Умумий хулосалар

Download 41.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling