1. Давлат ва жамият қурилиши / Давлат герби. Давлат мадҳияси. Давлат байроғи. Давлат тили. Пойтахт. Байрамлар. Хотира кунлари


Download 64.79 Kb.
Sana06.02.2023
Hajmi64.79 Kb.
#1169451
Bog'liq
407-XII 18.11.1991 байроқ




[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.01.00 Давлат герби, мадҳияси, байроғи]

[ТСЗ:

1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат герби. Давлат мадҳияси. Давлат байроғи. Давлат тили. Пойтахт. Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар]

Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ТЎҒРИСИДА
1-модда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг схематик ва рангли тасвири тасдиқлансин (илова қилинади).
2-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир.
(2-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-273-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 484-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-модда.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлади.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-273-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 484-модда)
4-модда.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи — байроқнинг бутун узунлиги бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидаги матодир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг узунлиги 250 сантиметрга, кенглиги 125 сантиметрга тенг. Мовий ранг, оқ ранг ва яшил рангли энларнинг кенглиги бир хил. Ҳар бир эн 40 сантиметрга тенгдир. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг ўртасидаги оқ рангли эннинг четларидан кенглиги 2,5 сантиметрга тенг қизил ҳошиялар ўтказилган.
(4-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-273-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 484-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг юқори қисмидаги мовий рангли эннинг юз томони ва орқа томонида дастага яқин жойида оқ рангли янги ой ва унинг ёнида ўн иккита оқ рангдаги беш қиррали юлдуз тасвирланган.
(4-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-273-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 484-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Оқ рангли янги ой ва ўн иккита оқ рангли беш қиррали юлдузнинг тасвири мовий рангли юқори эннинг ўртасидан 75x30 сантиметрга тенг тўғри тўртбурчакка сиғадиган қилиб жойлаштирилган.
(4-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-273-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 484-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Оқ рангли янги ой вертикал ҳолатда дўнг томони дастага қаратилган, дастадан 20 сантиметр масофада жойлаштирилган бўлиб, диаметри 30 сантиметрли доирага сиғади.
(4-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-273-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 484-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўн иккита оқ рангли беш қиррали юлдуз диаметри 6 сантиметрли доирага сиғади. Доиралар орасидаги масофа 6 сантиметр. Юлдузлар узунасига ва тиккасига қуйидаги тартибда жойлашади: юқори қаторда учта, ўрта қаторда тўртта ва қуйи қаторда бешта юлдуз. Қуйи қатордаги юлдузлар янги ойнинг пастки учидан 3,5 сантиметр масофада жойлашади.
(4-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-273-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 484-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5-модда.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи:
1) доимий равишда:
Ўзбекистон Республикаси Президенти қароргоҳларининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг;
республика давлат бошқаруви органларининг;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг;
(5-модда биринчи қисми 1-бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг;
(5-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонунига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг;
(5-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонунига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг;
судларнинг;
прокуратура органларининг биноларида;
2) доимий равишда:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг;
(5-модданинг биринчи қисми 2-банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
республика давлат бошқаруви органларининг;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг;
(5-модда биринчи қисми 2-бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг;
(5-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонунига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг;
(5-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонунига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажлислар залларида;
3) доимий равишда:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисларининг;
(5-модданинг биринчи қисми 3-банди олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
республика давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг;
(5-модда биринчи қисми 3-бандининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раисининг;
(5-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонунига асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг;
(5-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонунига асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раисларининг;
вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг;
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, шунингдек халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари бошлиқларининг хизмат хоналарида;
4) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган байрам кунларида — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қарорлари билан белгиланган марказий кўчаларда, майдонларда, бошқа жамоат жойларида ва объектларда;
LexUZ шарҳи
Байрам кунлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 131-моддасида белгиланган.
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, халқ депутатлари Кенгашларининг депутатлари сайлови ёки референдум кунларида — овоз бериш ўтказилаётган бинолар ва хоналарда;
6) Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, шунингдек халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари биноларида ёки ҳудудларида ва транспорт воситаларида — халқаро ҳуқуқ нормаларига, дипломатик протокол қоидаларига ҳамда ваколатхоналар ва муассасалар жойлашган давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ;
7) хорижий давлатлар давлат ва ҳукумат бошлиқларининг, бошқа расмий делегацияларнинг халқаро ҳуқуқ нормаларига, дипломатик протокол қоидаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасида бўлишининг тасдиқланган дастурига мувофиқ транспорт воситаларида, вокзалларда, аэропортларда, юриш йўналиши бўйича ва бошқа ташриф объектларида;
8) расмий шахслар сифатида Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикасининг бошқа расмий делегациялари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, шунингдек халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари бошлиқлари тушган чет элдаги денгиз ва дарё кемаларида, бошқа транспорт воситаларида;
9) Ўзбекистон Республикаси кемалар қатнови инспекциясининг кемалар реестрида рўйхатга олинган денгиз ва дарё кемаларида;
10) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий бирлашмаларида, қўшилмаларида ва қисмларида, шунингдек бошқа ҳарбий тузилмаларида — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг умумҳарбий уставларига мувофиқ;
11) доимий равишда Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтиш пунктларида;
12) спорт майдонларида — Ўзбекистон Республикаси чемпионатларини, миллий терма командалар иштирокида халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида ҳамда халқаро спорт мусобақаларининг Ўзбекистон Республикаси спорт терма командаларининг вакиллари бўлган ғолибларини мукофотлаш маросимларини ўтказиш вақтида кўтарилади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи унга нисбатан лозим даражадаги ҳурмат таъминланган ҳолда умуммиллий байрамлар ва тантанали тадбирлар вақтида кўтарилиши мумкин.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-273-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 484-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
51-модда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилар:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаро ҳаво кемалари давлат реестри ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳаво кемалари реестрига киритилган ҳаво кемаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти ҳисобида турувчи экспериментал ҳаво кемаларига;
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда автомототранспорт воситалари ва улар тиркамаларининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақам белгиларига;
Ўзбекистон Республикасининг асосий чегара белгисига қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан Ўзбекистон Республикасига тегишлиликни белгилаш мақсадида предметларда, ўқув-тарбия жараёнида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларининг элементи сифатида фойдаланилиши мумкин.
(51-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-273-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 484-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
52-модда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг элементларини нодавлат ташкилотлари ҳужжатларининг реквизитлари ёки реклама материалларига киритилишига йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғига ўхшаш бўлиши мумкин эмас.
(52-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-273-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 484-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6-модда.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи:
ушбу Қонун 5-моддасининг 4-бандида назарда тутилган ҳолларда соат 6 да кўтарилади ва соат 22 да тушириб қўйилади;
ушбу Қонун 5-моддасининг 5-бандида назарда тутилган ҳолларда овоз бериш ёки референдум ўтказиш даврида кўтариб қўйилади;
ушбу Қонун 5-моддасининг 7-бандида назарда тутилган ҳолларда хорижий давлатлар давлат ва ҳукумат бошлиқларининг, бошқа расмий делегацияларнинг ташриф буюришидан 24 соат олдин кўтарилади ва улар жўнаб кетганидан кейин 24 соат мобайнида тушириб қўйилади.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-273-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 484-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7-модда.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи билан бир вақтда Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи кўтарилганда, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи (бинонинг олд томонига қараб турганда) чап томондан кўтарилиши керак.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи билан бир вақтда Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи кўтарилганда, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат байроғининг ўлчами Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг ўлчамидан катта бўлмаслиги керак, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг кўтарилиш баландлиги эса Қорақалпоғистон Республикаси Давлат байроғининг кўтарилиш баландлигидан паст бўлмаслиги керак.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи билан бир вақтда хорижий давлатлар ва (ёки) халқаро ташкилотлар байроқлари кўтарилганда Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро ҳуқуқ нормаларига ва дипломатик протокол қоидаларига мувофиқ кўтарилади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи хорижий давлатлар ва (ёки) халқаро ташкилотлар байроқлари билан бир хил баландликда жойлаштирилиши ҳамда бир хил ўлчамга эга бўлиши керак.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-273-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 484-модда)
8-модда.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи биноларнинг асосий кириш жойида ёки бунинг учун мақбул бўлган бошқа жойда, ёхуд тегишли тутқичи бўлган дастада, ё бўлмаса флагштокда байроқнинг дастаси бинонинг олд томони билан кўпи билан 45 градусли бурчак ҳосил қиладиган тарзда кўтарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўтариб қўйилган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг матоси ер сатҳидан камида 2,5 метр баландликда бўлиши керак.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-273-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 484-модда)
9-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мотам муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи мотамга мослаб кўтарилади. Бундай ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи дастаси ёки флагштокнинг юқори учига байроқ энининг 1/20 қисмига тенг бўлган кенгликдаги қора тасма боғланади, тасманинг икки учи байроқнинг бутун эни узунлигида осилиб туради.
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи мотам муносабати билан флагштокда кўтарилган тақдирда у флагшток узунлигининг 1/3 бўлагича тушириб қўйилади.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-273-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 484-модда)
10-модда.
Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи ва унинг тасвири катта-кичиклигидан қатъий назар, ҳамма вақт ушбу Қонунга илова қилинаётган рангли ва схематик тасвирига аниқ мос бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини тайёрлаш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-273-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 484-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11-модда.
Ушбу Қонун ижросини таъминлаш тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига юклатилади.
(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-273-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 484-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12-модда.
Ушбу Қонуннинг Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, шунингдек халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари томонидан ижро этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, бошқа давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ижро этилиши устидан назорат эса ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-273-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 484-модда)
13-модда.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини ҳурмат қилишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Жиноят кодексининг 215-моддаси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2031-моддаларига қаранг.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-273-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 484-модда)
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 18 ноябрь,
407-XII-сон
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи
(Рангли тасвири)
Олди томони

Орқа томони

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи
(Схематик тасвири)
Олд томони

Орқа томони



(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 1-сон, 27-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; 2010 й., 51-сон, 484-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)

Download 64.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling