1-кейс Менежернинг бош вазифаси – компания фойдасини максималлаштириш


Download 17.26 Kb.
Sana26.03.2023
Hajmi17.26 Kb.
#1298365
Bog'liq
тестлар


1-кейс
Менежернинг бош вазифаси – компания фойдасини максималлаштириш
Шу билан бирга менежернинг жамоа олдидаги ижтимоий маъсулияти ҳам муҳим аҳамият касб этиб, унинг аниқ ҳаракати мамлакат олдида тўрган ижтимоий муаммоларни ҳал қилишдан иборат бўлади.
Шу муносабат билан 2та вазият мавжуд. Биринчи ҳолат тарафдорлари ижтимоий масалаларни давлат ҳал этиши лозим, бизнес бўлса – фақат “пул қилиш”. Улар ўзларининг позицияларини бизнеснинг ижтимоий соҳадаги ҳаракатлари компания фойдасининг камайишига, ҳаражатларнинг ўсишига ва бошқа салбий оқибатларга олиб келиши билан асослайдилар.
Иккинчи ҳолат тарафдорлари ўзларининг позицияларини бизнесменлар жамоа олдида аҳлоқий мажбуриятларга эгадирлар ва улар қўллайдиган ҳатти-ҳаракатлари ёки тактикалари ижтимоий муаммоларни ечилишига, бу ишдан тадбиркорларга катта фойдаси тегиши, жамоа орасида обрўга эга бўлиши мумкинлиги билан изоҳлайдилар.
Саволлар:
1. Сиз кимнинг позициясини маъқуллайсиз ва нима учун?
2. Сизнингча, тадбиркорлар мамлакат олдидаги ижтимоий мажбуриятларни бажариши керакми ва қандай шаклда?
3. Бунинг натижасидан наф борми, (молиявий муносабатда ҳам) агар бор бўлса, нима учун?
4. Бизнесда ижтимоий қўллаб-қувватлаш қандай шаклда амалга оширилиши мумкин:

  • фирма миқёсида?

  • мамлакат, ҳудуд миқёсида?



  1. Жаҳон иқтисодий адабиётларида “____________” салоҳиятли илмий – техник тараққиёт (ИТТ)ни ҳақиқий, янги маҳсулотлар ва технологияларда рўёбга чиқадиганга айланиши сифатида талқин қилинади. Бизнинг мамлакатимизда янгилик киритишлар муаммолари кўп йиллар давомида илмий – техник тараққиётнинг иқтисодий тадқиқотлари доирасида ишлаб чиқилган.

а) Инновация
б) Лизинг
в) Инвестиция
г) Янгилик
2. Австрияли олим Й. Шумпетер томонидан нечта типик ўзгаришлар ажратилган.
а) Учта
б) Бешта
в) Еттита
г) Иккита
3. Фраскати қўлланмаси (“Тадқиқотлар ва тажриба ишламаларини текширишлар учун таклиф қилинаётган стандартли амалиёт) биринчи версияси нечинчи йилда ишлаб чиқилган?
а) 1960
б) 1963
в) 1958
г) 1961
4. Инновацион бошқарувчилар қандай малакага эга бўлишлари керак?
а) Улар илмий техник ва иқтисодий – психологик салоҳиятга, ҳам анъанавий менежер ва ҳам тадқиқотчи олим сифатига эга бўлишлари, янгилик киритишларнинг самарадорлигини баҳолаш ва инновацияларни бошқаришга қодир малакали иқтисодчи бўлишлари керак.
б) Инновацияларни бошқаришга қодир малакали иқтисодчи бўлишлари керак.
в) Ижодий жамоаларни ташкил қила туриб, янгиликларни қидириб топиш ва тарқатиш, илмий тадқиқотлар ва ишламаларга буюртмалар портфелини шакллантиришлари керак
г) Инновацион жараённи илгари суриш, эҳтимол бўлган тўсиқларни башорат қилиш ва уларни бартараф қилиш йўлларини белгилашлари керак
5. Қайси шаҳарда ва нечинчи йилда технологик инновациялар ҳақидаги маълумотларни тўплаш услубиёти киритилган? У “Осло қўлланмаси” номини олган.
а) Осло, 1992
б) Австралия,1963
в) Франция,1952
г) Норвегия, 1995
6. Инновациялар қуйидагилар билан тавсифланади:
а) Ишлаб чиқарувчининг эҳтиёжларини қондириш
б) Янгиликнинг тижоратлашуви
в) Режалилик
г) Натижа ўлчами
7. Яқин 13 йилда қўлланилиши мавҳум бўлган илмий-техника лойиҳаси инновация бўла оладими?
а) Ҳа, албатта
б) Йўқ,асло
в) Айрим ҳолларда,ҳа.
г) Муддати ўтганда ҳам бўлиши мумкин.
8.Инновация бошқа бизнес-жараёнлардан қуйидагилар билан фарқланади:
А) Тижоратга таяниши билан
б) Мақсадли йўналиши билан
в) Паст риск
г) Ноаниқлиги билан
9. Инновацияларнинг хусусияти қуйидагилар:
а) Янгилик, ишлаб чиқарилиш қобилияти, сотилиш қобилияти.
б) Янгилик, таъминот бирлиги, сотилиш объекти.
в) Янгилик, тижорат белгиси, ишлаб чиқариш хусусияти.
г) Янгилик, жорий этиш осонлиги.
10. Инновацияларнинг классификация қандай тавсифланади?
а) Лойиҳалаш давомийлиги билан
б) Инновацион ғоя манбаси билан
в) Тадқиқот ишларининг ташкил этилиши билан
г) Инновацияларнинг режалаштириш мутаносиблиги билан


1в 2
Download 17.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling