1. лойиханинг максади


Download 97.5 Kb.
bet1/4
Sana04.02.2023
Hajmi97.5 Kb.
#1158853
  1   2   3   4
Bog'liq
мебель ишлаб чикариш

Кириш кисми


Якка тартибдаги тадбиркор ________ лойихасининг бизнес-режаси, Карши шахрида мебель махсулотларини кичик хажмда, Адлия Вазирлиги томонидан кабул килинган №902 сонли тартибга кура, тижорат банки ресурслари хисобидан бԵриладиган микрокредитлар механизми оркали молиялаштириш натижасида, ишлаб чикаришни ташкиллаштиришни асослаш максадида такдим этилмокда.
Лойиха ташаббускори томонидан, Карши шахрининг мебель махсулотлари бозорини урганиб, тахлил килиш натижасида, мебель махсулотларини кичик хажмда ишлаб чикаришни ташкиллаштириш тугрисида карор кабул килинди. Шахар мебель махсулотлари бозорида вужудга келган шароит, яъни арзон нархдаги, юкори сифатли мебель махсулотларига талабнинг катталиги, бундай карорни кабул килишга асос булди.

Лойихани амалга ошириш учун, кредит хисобидан сотиб олинадиган асбоб-ускуналар, лойиха ташаббускори якка тартибдаги тадбиркор ________нинг мулки булган, ишлаб чикариш майдонига жойлаштириш кузда тутилмокда.


Ушбу лойихани амалга ошириш, шахримизнинг ички истеъмол бозорини, юкори сифатли, нархи арзон, махаллий ишлаб чикаришнинг махсулотлари билан тулдириш имконини беради. Лойихани ижобий амалга оширилиши натижасида олинадиган фойдани, ишлаб чикаришни кенгайтиришга йуналтиришга ички имконият яратиб беради.


1.ЛОЙИХАНИНГ МАКСАДИ.
Ушбу лойихани амалга оширишдан максад, мебель махсулотларини кичик хажмда ишлаб чикаришни ташкиллаштиришни асослашдир.
Якка тартибдаги тадбиркор ________нинг умумий иш фаолияти стратегияси билан мебель махсулотлари ишлаб чикаришни ташкиллаштириш лойихаси уртасида ички зиддият йукдир.
Лойиха ташаббускорининг, лойихани амалга оширишдан максад куйидаги сабабларга кура:
- махсулот таннархининг юкори эмаслигига нисбатан капитал харажатларнинг тезда узини коплай олишлиги,
- хом- ашени етказиб берувчилар ва тайер махсулотларни сотувчи каналларнинг ташкиллаштирлиганлиги ва етарли даражада тажрибага эга эканлигидан, лойиханинг максадга мувофиклигини курсатади.
Хом-ашени етказиб берувчилар ва ишлаб чикариладиган тайер махсулотларнинг потенциал харидорлари билан лойиха ташаббускорининг уртасида, ушбу лойиха буйича олиб борилган музокаралар, уларнинг лойиха буйича хамкорлик килишга жуда катта кизикиши ва истаги борлигини курсатди. Худудий кулай жойлашганлиги, хамда ишлаб чикариладиган тайер махсулотлар харид бозорининг кенглиги сабабли, лойихани амалга ошириш учун жуда яхши имконият яратилади.



Download 97.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling