1. Мажбурий фанлар (мантиқий узвийлиги бўйича)


Download 15.93 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi15.93 Kb.
#1580549

3.1. Ўкув режасидаги фанларни куйидагича классификациялаш (таснифлаш) мумкин.
1.Мажбурий фанлар (мантиқий узвийлиги бўйича):
>Мантиқий давомли фанлар - мантиқий кетма-кетликда бир-бирини тўлдирувчи фанлар жамламаси. Бунда олдин келадиган фан бўйича талабанинг кредит ололмаслиги, кейинги мантиқий давоми бўлган фан бўйича талабанинг машғулотларга киритилмаслигига олиб келиши мумкин.
>Алоҳида фанлар - касбий компетенцияларни якка ҳолда шакллантиришга хизмат киладиган давомли бўлмаган фанлар. Бунда мазкур фанлар бўйича талаба кредит ололмаганига GPA бўйича ўзлаштириш баллари етарли бўлса, кейинги босқичда бошка фанлар бўйича талабанинг машғулотларни давом эттириш имконини беради.
2.Танлов фанлари.
Чукур ихтисослашув танлов фанлари ихтисослашувдан келиб чиқиб, чукурлаштирилган фанлар бўйича кўшимча билим беришга ва бевосита ихтисослиги учун

зарур компетенцияларни кенгайтиришга хизмат киладиган фанлар жамламаси. Ушбу фанларга жами танлов фанларига ажратилган соатларнинг 80 % дан кам бўлмаган кисми таксимланиши мумкин.


> Шахсий қизиқишга каратилган фанлар - талабанинг танлаган таълим йўналишидан катъий назар, шахсий кизикишлари, ижодий ёндашувлари ва иқтидорини қўллаб-қувватлашга қаратилган фанлар. Ушбу фанларга жами танлов фанларига ажратилган соатларнинг 20 % дан кўп бўлмаган кисми таксимланиши мумкин.
Ўқув режасидаги фанлар мазмунига қўйиладиган умумий талаблар
A. Мажбурий фанлар
Мантиқий давомли фанлар - мантиқий кетма-кетликда бир-бирини тўлдирувчи фанлар жамламаси. Бунда олдин келадиган фан бўйича талабанинг кредит ололмаслиги, кейинги мантикий давоми бўлган фан бўйича талабанинг машғулотларга киритилмаслигига олиб келиши мумкин.
Алоҳида фанлар - касбий компетенцияларни якка холда шакллантиришга хизмат қиладиган давомли бўлмаган фанлар. Бунда мазкур фанлар бўйича талаба кредит ололмаганига GPA бўйича ўзлаштириш баллари старли бўлса, кейинги боскичда бошка фанлар бўйича талабанинг машғулотларни давом эттириш имконини беради.
B. Танлов фанлар таълим олувчилар кўшимча чукур назарий ва амалий билим ва кўникмаларни ўзлаштиришини, инновацион усуллар ва соҳанинг ҳудудий омилларини ҳисобга олган ҳолда касбий компетенциялари кенгайтиришга хизмат килувчи фанлар мажмуасидан иборат бўлиб, ҳар бир танлов фанлар жамламасига учтадан кам бўлмаган ўрнини босувчи фанлар киритилиши мумкин. Ўкув режадаги танлов фанлар мажмуасининг умумий сони 10 тагача бўлиши мумкин.
Кўшимча квалификация
Кўшимча квалификация олиш учун талабалар 30 кредитдан 60 кредиттача кўшимча квалификация олиниши назарда тутилган йўналиш бўйича камида 6 та фанни кўшимча кредитлар тўлаган холда ўзлаштириши ва ўтилган фанлар мажмуасидандавлат аттестацияси топшириши лозим.
C. Малакавий ва педагогик амалиёт.
Бакалаврлар тайёрлашда куйидаги малака амалиётлари ўтказилади:
ўкув (танишув) амалиёти - иқтисодиёт тармоқлари, тегишли ташкилот, муассаса ва корхоналар билан таништириш, табиий-илмий ва умумкасбий фанлар бўйича назарий билимларни мустаҳкамлашга қаратилади;
ишлаб чикариш амалиёти умумкасбий ва ихтисослик фанларидан назарий билимларни мустахкамлаш ва амалий (ишлаб чиқариш) жараёнлари билан уйғунлаштириш, тегишли амалий кўникмалар, компетенцияларвамалакаларни шакллантиришга қаратилади;
битирув олди амалиёти - ишлаб чикаришда (тегишли соҳа корхона, ташкилот ва муассасаларида) касбий кўникмаларни янада мустаҳкамлаш, касбий фаолиятга мослашиш, битирув малакавий ишни тайёрлаш учун маълумот тўплаш ва тизимлаштиришга қаратилади;
педагогик амалиёт - касб таълими йўналишлари учун кўлланилади ва педагогик махоратини оширишга каратилади.
Таълим йўналишларининг ўзига хос хусусиятларига мувофик малака амалиётларининг бошка турлари хам кўлланилиши мумкин.
Д. 60510100 - Биология (турлари бўйича) таълим йўналиши учун ажратилган ўкув фанлари, блоклар бўйича соатлар ва кредитлар.
Download 15.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling