1-маъруза электр занжири ва унинг элементлари. Электр занжирларининг асосий қонунлари


Download 374.5 Kb.
bet1/14
Sana04.05.2020
Hajmi374.5 Kb.
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14


1-МАЪРУЗА

ЭЛЕКТР ЗАНЖИРИ ВА УНИНГ ЭЛЕМЕНТЛАРИ. ЭЛЕКТР ЗАНЖИРЛАРИНИНГ АСОСИЙ ҚОНУНЛАРИ
Режа

  1. Электр занжирининг асосий қонунлари

  2. Манба ва истемольчи қисмларидаги кучланишлар

  3. Электр токининг иши ва қуввати

  4. Электр токининг иссиқлик таъсири

5. Электр занжирида қувватлар мувозанати
Ҳар қандай электр занжири ўзаро симлар билан бириктирилган битта ёки бир нечта электр энергияси манбаларидан ва истеъмолчиларидан иборат бўлади. Шунинг учун электр занжири деб, электр токини ҳосил қилувчи ва унинг оқиб ўтишини таъминлаш учун берк йўл ҳосил қиладиган қурилмалар йиғиндисига айтилади. Электр занжирларини шартли белгилар ёрдамида тасвирлаш электрик схема деб аталади. Оддий электр занжирининг схемаси 1.1-расмда кўрсатилган. Электр занжири асосан, электр энергиясининг манбаи - Е, электр энергиясининг истеъмолчиси (юклама) бирлаштирувчи симлар (масалан, электр узатиш линияси) ва занжирни улаб-узиш учун мослама (улагич) - У каби элементлардан ташкил топган.

Занжирдан ток узлуксиз ўтиб туришини асосий шарти унинг таркибида электр энергияси манбаининг бўлишидир. Электр энергиясининг манбаида энергиянинг бошқа турлари электр энергиясига айлантирилади. Масалан, электр машина генераторлари буғ, газ ёки гидравлик турбиналарнинг механик энергиясини, гальваник элементлар ва аккумуляторлар химиявий жараёнлар энергиясини, термоэлементлар ва магнитогидродинамик генераторлар иссиқлик энергиясини, турли фотоэлементлар ёруғлик энергиясини электр энергиясига айлантиради. Электр энергиясини ҳосил қилувчи турли манбаларнинг шартли белгиланиши 1.2-расмда кўрсатилган. а - ЭЮК, б - галъваник элементлар ёки аккумулятор батареялари, г - термоэлементлар, д-фотоэлемент, е - ўзгармас токнинг электр машина генератори, ж - ўзгарувчан токнинг электр машина генератори. Булар электр юритувчи кучлари - Е, ички қаршилиги – r0, номинал токи - Iном ва бошқа катталиклари билан бир-бирларидан фарқ қилади.

Электр энергиясини истеъмолчиларга узатиш электр линиялари орқали амалга оширилади. Электр энергиясини энергиянинг бошқа турлари (механик, иссиқлик, химиявий, ёруғлик ва ҳ.) га айлантириб берувчи мосламалар (электр двигателлари, электр печлар, электролазерлар, электр ёритиш асбоблари ва б.) электр истеъмолчилар дейилади. 1.3-расмда кўрсатилган электр занжирида электр энергиясининг манбаи (аккумулятор) мазкур занжирнинг ички қисмини истеъмолчи (юклама) - Rн, амперметр-А, улагич - У, бирлаштирувчи сим (ёки линия) занжирнинг ташқи қисмини (яъни, ташқи занжирни) ташкил этади. Улагич У уланганда берк занжир (контур) ҳосил бўлиб, занжирдан электр токи ўта бошлайди. Унинг қийматини амперметр ёрдамида ўлчаш мумкин. Занжирдан ўтаётган электр токининг қиймати ёки кучи ўтказгичнинг кўндаланг кесимидан вақт (t) бирлиги ичидан ўтган электр зарядларининг миқдори – q билан аниқланади, яъни ток кучи зарядларнинг ҳаракат тезлигига пропорционал катталикдир:




Download 374.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling