“Аудиовизуал технологиялар”
кафедраси
Маърузачи: Боймуродов Б. Э.
РЕЖА: - Товуш ҳақида тушунча
- Кодеклар
- Аудио форматлар
Фаннинг мазмуни: Фаннинг мазмуни: “Овоз ва тасвирларни қайта ишлаш” фани ҳозирги вақтда асосий эътибор, талабаларда инсоннинг кўриш ва овоз тизими ёрдамида овоз ва тасвирнинг шаклланишини ўрганишга қаратилиши билан бирга, рақамли овоз ва тасвир элементлари ўртасидаги алоқага таъсир этувчи узлуксиз нурли майдоннинг хусусиятларини ўрганишни ўз ичига олган. Фанни ўқитишдан мақсад: “Овоз ва тасвирларни қайта ишлаш” фани талабаларда овоз сигналларига ва тасвирларга рақамли ишлов бериш ҳақидаги умумий тушунчаларни ташкил этиш, сигналларнинг рақамли моделлари, бузилиши, овоз сигналларига вақт ва частота соҳаларида ишлов бериш, фильтрлаш, кодлаштириш, рақамлаштириш усуллари, сиқиш, сегментация қилиш, характерли белгиларини ҳисоблаш, таниб олиш, овоз сигналларига ва тасвирларга рақамли ишлов бериш усуллари ва алгоритмларининг амалдаги қўлланишилиши ҳақида маълумот ҳосил қилиш, фикрлаш ва тафаккурни шакллантириш, фикр-мулоҳаза, хулосаларини асосли тарзда аниқ баён этишга ўргатиш ҳамда эгаллаган билимлар бўйича кўникма ва малакаларини шакллантиришдир. Фаннинг вазифаси: Фаннинг вазифаси: Талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалалар, овоз ва тасвирларга қайта ишлов беришнинг асосий усуллари ва жараёнлари соҳасида илмий дунёқарашини шакллантириш ҳамда замонавий овоз ва тасвирларга ишлов бериш амалий пакетларидан самарали фойдалана олишни ўргатишдан иборат Товуш нима Товуш - механик тебранишларнинг қаттиқ, суюқ ва газсимон муҳитда эластик тўлқинлар кўринишида акс эттирилиши. Оддий инсон 15-20 Гц ва 15-20 кГц частота диапазонидаги товуш тебранишларини эшитишга қодир.
Do'stlaringiz bilan baham: |