1-Мавзу. «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фанининг мақсади ва вазифалари. Режа


Download 1.03 Mb.
Sana17.06.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1537469
Bog'liq
1-мавзу

1-Мавзу. «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фанининг мақсади ва вазифалари.

Режа:

1. Фаннинг мақсади ва вазифалари.

2. Хавфлар ва вазиятларнинг турлари.

3. Хавфсизликни ўрганиш тартиби.

4. Хавфсизликни таъминлаш йўллари.

1. Фаннинг мақсади ва вазифалари.

Инсонлар меҳнати ва бу меҳнат жараёнида унинг хавфсизлигини таъминлаш бугунги кунда долзарб сиёсий масалалардан биридир. Шу сабабли, мустақил Республикамизда олиб борилаётган ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналишларидан бири ҳам ишчи-хизматчилар, аёллар ва болаларни, шу жумладан, балоғат ёшига етмаган болаларни меҳнат шароитини тўғри ташкил этишдан иборат. Ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш жуда кўп жиҳатдан мехнатни тўғри ташкил этиш масалалари билан узвий боғлиқдир.

Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси»да ҳаёт, эркинлик, меҳнат ва шахсий даҳлсизлик масалаларига алоҳида эътибор берилганлиги фикримизнинг далилидир.

Демак, фаннинг мақсади - меҳнат хавфсизлигини чуқур ўрганиш, билиш, ташвиқот қилиш ва инсонларни хавф-хатардан ҳимоя қилиш масалаларини ўрганиш ва уни илмий асосда таҳлил қилишдан иборат.

“Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фани олдидаги вазифаларни муваффақиятли ҳал этиш учун техника, иқтисодиёт, меҳнат гигиенаси, физиологияси ва психологияси ва бошқа соҳалардаги муҳим масалаларни биргаликда ечиш талаб этилади.

“Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги”нинг фан сифатидаги тизимли –структуравий

модели 1- расмда акс эттирилган


1-расм. Фаннинг тизимли-структуравий модели

2. Хавфлар ва вазиятларнинг турлари

Хавфлар ва вазиятларнинг турлари – хилма-хилдир. Шу сабабли, уларни аниқ бир тартиб бўйича жойлаштириш мумкин эмас. Яъни, ўзгарувчан ҳаракат, ҳаво тезлиги, босим, ёруғлик, ҳавони ионлаштириш, портлаш, гербецид, шовқин, тебраниш, ёнғин, заҳарли моддалар, лазер нури, электр ёйи каби турлари мавжудлигига эга бўламиз.

Ҳар бир текшириладиган объектда ўтказиладиган текширишлар учун шу объектда (цех, иш жойи, технологик жараён) хавфлар руйхати тузилади.

Хавф, сабаб, оқибат умумийлиги - бу яширин хавфларни ва зарарларни амалга оширувчи мантиқий жараёндир, Масалан: заҳар (хавф) – дори тайёрловчининг хатоси (сабаб) – заҳарланиш эса (кунгилсиз оқибатдир).

Мутлақо хавфсиз бўлган иш ёки фаолият бўлиши мумкин эмас. Демак, фаолият қандай бўлмасин унда яширин хавф мавжуд. Шу билан бирга, табиатда бир қатор инсон фаолиятига хавф солувчи фавқулодда вазиятлар мавжуд. Уларни 3 та асосий гуруҳга ажратиш мумкин.

1. Табиий фавқулодда вазиятлар

2. Техноген фавқулодда вазиятлар

3. Экологик фавқулодда вазиятлар

2-расм. Табиий тусдаги фавқулодда вазиятларнинг турлари

3-расм. Табиий тусдаги фавқулодда вазиятларнинг ўзаро боғлиқлик схемаси

3-расм. Табиий тусдаги фавқулодда вазиятларнинг ўзаро боғлиқлик схемаси

3. Хавфларни ўрганиш тартиби

Хавфларни ўрганиш тартиби 3 босқичда амалга оширилади, яъни I - босқич - хавфларни олдиндан таҳлил этиш. Бу босқичда 3 та кичик босқич амалга оширилади.

Яъни, 1-қадам - хавф манбаларини аниқлаш.

2-қадам - хавфни вужудга келтирувчи ҳолатларни аниқлаш.

3-қадам - таҳлилни чегаралаш,яъни текширилмайдиган хавфларни

чиқариб ташлаш.

II-босқичда -хавфли ҳолатларнинг кетма-кетлигини аниқлаш, ҳодиса ва

хавфлар шажарасини тузиш.

III-босқич эса -оқибатларни таҳлил қилишдан иборат.

Ҳавфсизлик тизими – бу хавфсизликнинг мураккаб масалаларини ҳал қилиш йўлларини тайёрлаш, асослаш ва фойдаланиладиган методологик чоралар йиғиндисидир.

Ўзаро таъсири билан аниқ бир мақсадга эриштирадиган алоқалар ва қисмлар йиғиндиси тизим деб аталади. Ҳаётий фаолият хавфсизлигини таъминлаш асослари маълум методологик аҳамиятига эга.

Асос бу - фикр, ғоя, мақсаддир.

Асос бу - фикр, ғоя, мақсаддир.

Усул эса - энг умумий қонуниятларни билиш орқали мақсадга эриштириш йўлидир. Асослар ва усуллар ўзаро боғлиқдир. Хавфсизликни таъминлаш чоралари эса бу усуллар ва асосларни амалий, ташкилий, моддий гавдалантириб амалга оширишдир. Демак, асослар, усуллар, чоралар хавфсизликни таъминлашдаги мантиқий пағоналаридир.

4. Хавфсизликни таъминлаш йўллари

Хавфсизликни таъминлашни йўллари жуда кўп уларни белгиларига қараб бир неча синфларга ажратиш мумкин. Масалан, йўналтирувчи, техник, ташкилий, бошқарув.

1. Йўналтирувчи белгиларга - операторни ёки компьютерда ишловчи ходимни, дастурловчини фаоллигини, иқтидорини, уларни алмаштириш, тартиблаш ва хавфларни йўқотиш киради.

2. Техник белгилар - блокировка қилиш, шифрлаш, вакуумлаш, герметиклаш, масофа билан ҳимоялаш, маҳкамлаш, ҳаракатларни секинлаштиришдир.

3. Ташкилий белгилар - вақт билан ҳимоялаш, ахборот, заҳиралаш, мос келмаслик, меъёрлаш, ходимлар танлашдир.

4. Бошқарув белгилари эса - мослик, назорат, қарши алоқа, жавобгарлик, режалик, рағбатлантириш, самарадорлик каби бошқаришларни ўз ичига олади.

Инсон меҳнат фаолияти жараёнида бўладиган фазо иш жойи гомосфера, доим мавжуд ёки вақти - вақти билан хавф пайдо бўладиган фазо эса наксосфера

дейилади.

4-расм. Хавфсизликни таъминлаш усуллари

4-расм. Хавфсизликни таъминлаш усуллари

Эътиборингиз учун рахмат


Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling