1-мавзу: Кириш. Курснинг ўрганиш объекти ва предмети Режа: Курснинг ўрганиш объекти ва предмети


Download 221.6 Kb.
bet1/58
Sana02.03.2022
Hajmi221.6 Kb.
#595108
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
Bog'liq
Маърузалар матни Word
darajali qatorlar. qatorlar yordamida taqribiy hisoblashlar., darajali qatorlar. qatorlar yordamida taqribiy hisoblashlar., 06.12.2019 (2), FERMA 4, 2 5190748674803631730, 2 5190748674803631730, РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА ЗАМОНАВИЙ АКТНИ БАНК ТИЗИМИ ФАОЛИЯТИГА (2), РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА ЗАМОНАВИЙ АКТНИ БАНК ТИЗИМИ ФАОЛИЯТИГА (2), PI. MED-PED-DI 36 аmaliy MASHGULOT, PI. MED-PED-DI 36 аmaliy MASHGULOT, maktabgacha talim muassasalarida matematikani tashkil etishning oziga xosligi, 3.07 Математик тасаффурларни шакллантириш назарияси ва методикаси, 1 labaratoriya, 2-MAVZU FJ, form-native-oz

МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
1-мавзу: Кириш. Курснинг ўрганиш объекти ва предмети
Режа:
1. Курснинг ўрганиш объекти ва предмети
2. Табиат ва жамият.
3. Табиатни муҳофаза қилиш тушунчаси.


Мавзу бўйича таянч тушунча ва терминлар: табиат, жамият, инсоннинг табиатга таъсири, табиат бойликлари, табиий муҳит, табиатни муҳофаза қилиш.


1. Курснинг ўрганиш объекти ва предмети

Ер юзида аҳоли сони кўпайиб, фан ва техника ривожланиб борган сари инсоннинг табиатга таъсири кучайиб боради, инсон табиатдан тобора кўп маҳсулот оладиган бўлади. Бунинг оқибатида табиат бойликлари камаяди, баъзан атроф-муҳит ифлосланади, табиатдаги мувозанат бузилади. Бу эса табиатни муҳофаза қилишни, табиий бойликлардан тўғри ва ўз ўрнида фойдаланишни талаб қилади.


Республикамиз аҳолиси инсоннинг табиатдан оқилона фойдаланишига яққол мисол бўла оладиган кўп ишларни амалга оширган. Чўлларда ва тоғ этакларида обод воҳалар бунёд этган. Ўзбекистон мўътадил ва субтропик минтақалар чега­расида, асосан, чўл ва чалачўллар зонасида жойлашган. Ер юзасининг хилма-хиллиги туфайли ғарбда қумли пастте­кисликлардан шарқда қорли тоғларгача бўлган ранг-баранг табиат таркиб топган. Иқлим ҳам ўлкамизда хилма-хил: чўлларда қаҳратон совуқ қиш жазирама иссиқ ва қуруқ ёз билан алмашиниб турса, тоғларда қиш узоқ давом этади, қор қалин ёғади, ёзда кунлар илиқ, ёғин ҳам етарли бўлади. Тоғлардаги қор ва музлардан, булоқлардан тўйинадиган дарёлар жазирама ёзда воҳаларни, улардаги бепоён экин далаларини, мевали боғларни зилол сув билан таъминлайди.
Ўзбекистон ҳудудида аҳоли жуда қадимдан яшаб келади. Бу ердаги кишилар милоддан аввалги икки мингинчи йиллардан буён обикор деҳқончилик билан шуғулланади. Обикор деҳқончилик тарихи аҳолининг чўлларга сув чиқариб, воҳалар бунёд этиш, сувдан тежаб-тергаб фойдаланиш, тупроқни эрозиядан, шўр босишидан муҳофаза қилиш, сел оқим­ларининг, қум кўчкиларининг йўлини тўсиш тарихидан иборатдир. Тоғ этакларидаги, текисликлардаги, тоғлардан оқиб тушадиган дарёлар водийларидаги гуллаган воҳаларни инсон бунёд этган.
Табиатдан ва унинг бойликларидан фойдаланиш кўлами ҳозирда жуда кенгайди ҳамда янгича сифат касб этди. Асрлар мобайнида қаҳраб ётган бепоён чўлларга сув чиқарилиб, янги воҳалар бунёд қилинди, каналлар, сув омборлари қурилди. Ер бағридан хилма-хил фойдали қазилмалар топилиб, улар қазиб чиқарилмоқда, йирик саноат марказлари пайдо бўлди. Булар оқибатида кишиларнинг табиий муҳитга таъсири жуда кучайиб кетди. Айрим жойларда бу хавфли тус олди. Қишлоқ хўжалигида катта майдонларнинг ўзлаштирилиши, айниқса, обикор ерларнинг кенгайиши, кўплаб минерал ўғит, турли хил дефолант, гербитсид, пестицидларнинг ишлатилиши, йирик корхоналарнинг қурилиши ландшафт компонентлари ўртасидаги мувозанатнинг муайян даражада бузилишига олиб келди. Оқибатда, табиий жараёнларда ҳам ўзгаришлар рўй берди. Орол денгизи тобора қуриб бормоқда. Оролбўйида экологик вазият жуда ёмонлашди.
Буларни ўрганиш, салбий ўзгаришларнинг олдини олиш ҳозирда энг долзарб вазифалардан биридир.
Ҳали дунёда ҳам, республикамизда ҳам табиатни муҳофаза қилиш ва табиат бойликларидан оқилона фойдаланишда ҳал этилмаган масала кўп. Бу масалаларни ҳал қилиш халқ оммасининг табиат муҳофазаси, табиатдан тўғри фойдаланиш, табиатнинг умумий географик қонуниятлари ҳақидаги билими даражасига кўп жиҳатдан боғлиқ. Аҳолининг геоекологик тарбияси қанчалик юқори, табиатдан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги билим даражаси қанчалик баланд бўлса, табиатдан фойдаланиш маданияти ҳам шунча юқори бўлади.
Инсон ва табиат муносабатларининг географик асослари курсининг ўрганиш объекти табиат ва жамият алоқлари, ундаги қонуниятлар бўлса, унинг оқибатида рўй берадиган воқеа-ҳодисалар курснинг ўрганиш предмети ҳисобланади.

Download 221.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling