1-мавзу: Ўзбек бастакорлари уюшмасининг ташкил топиши ва унинг фаолияти режа


Download 143.11 Kb.
bet1/23
Sana13.04.2023
Hajmi143.11 Kb.
#1350619
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
Ўзбекистон бастакорлар тарихи маъруза


1-МАВЗУ: ЎЗБЕК БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИНИНГ
ТАШКИЛ ТОПИШИ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ
Режа:


1. Бастакорлик санъати
2. Бастакорлар уюшмасининг 1938-1950 йиллардаги фаолияти
3. Уюшманинг 1950-60 йиллардаги фаолияти
4. Бастакорлар уюшмасининг 1970-1980 йиллар фаолияти
5. Бастакорлар уюшмасининг 1990-2000 йиллар фаолияти
Таянч тушунчалар: Мусиқа фонди, Раққоса, Майсаранинг иши, Шоир қалби, Хоразм қўшиғи, Темур Малик, Василиса Прекрасная.
Назорат саволлари:
1. Бастакорлик санъатининг моғияти нимада?
2. Ўзбекистон бастакорлар уюшмаси қачон ташкил қилинган?
3. Ўзбекистон бастакорлар уюшмасининг биринчи съезди қачон бўлиб ўтган?
4. Мусиқа фонди қачон ташкил қилинган?
5. Ўзбек бастакорларининг Иккинчи Жаҳон уруши давридаги фаолиятини гапириб беринг.
6. Ўзбекистон бастакорлар уюшмасининг 1960-70 йиллардаги фаолиятига характеристика беринг.
7. Ўзбекистон бастакорлар уюшмасининг 1970-80 йиллардаги фаолиятига характеристика беринг.
8. Ўзбекистон бастакорлар уюшмасининг 1980-90 йиллардаги фаолиятига характеристика беринг.
9. Ўзбекистон бастакорлар уюшмасининг 1990-2000 йиллардаги фаолиятига характеристика беринг.
Адабиётлар:
1. Музыкально-энциклопедический словарь. – М.: 1990.
2. Ф.Караматов. Вопросы музыкознания (материалы симпозиума). 1980.
3. Жабборов А., Соломонова Т. Композиторы и музыковеды Узбекистана. –Т.: 1975.
4. А.Жабборов. Ўзбек бастакор ва мусиқашунослари. –Т.: 2004.
5. Ю.Ражабий. И.Акбаров. Ўзбек халқ мусиқаси тарихи. –Т.: Ўқитувчи. 1981
6. Қиличев Т. Хоразм халқ театри.
Қўшимча адабиётлар:
1. Ўзбек халқ мусиқаси, VII том. –Т.: 1960
2. Ўзбек халқ мусиқаси, IV том. –Т.: 1960
1. Бастакорлик санъати
Бастакорлик Ўрта Осиё халқларида жуда кадим замонлардан мавжуд бўлган мусиқий ижод санъатидир. Бу санъат ҳар бир халқнинг ўзига хос мусиқий анъалари асосида вужудга келиб, узоқ маданий- тарихий тараққиёт жараёнида мустақил мусиқий ижод сифатида шаклланган.
Бастакорлик санъати ўзбек халқининг меросида жуда катта ва муҳим ўрин тутади. Шунииг учун ҳам бастакорлик муаммолари мусиқашунос ва шарқчшунос олимларимизнинг диққат-эътиборини кўпдан бери ўзига жалб чтиб келади ва бу масала мусиқий санъатимизда жуда катта тарихий-илмий ва амалий аҳамият касб этмоқда. Агзр жахон мусиқа хазинасига ноёб дурдона бўлиб қўшилган «Шашмаком» туркумига аҳамият берилса, башарият маданиятидаги бу ноёб асарнинг юзага келиши узоқ ка мазмунли тарихимиз қаъридан бизнинг кунларимизга қадар ривожланиб, ўз тароватини сақлаб отиб келишида ҳам кўплаб авлод бастакорларнинг ижодий улушини сезиб олиш қийин эмас.

Download 143.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling