1. Нефть ва газ конларининг геологик тавсифи


Download 0.88 Mb.
bet1/2
Sana30.04.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1408847
  1   2
Bog'liq
islom2


1. Нефть ва газ конларининг геологик тавсифи
1.1. Нефть ва газ конлари ва уларнинг таснифи

Нефть ва газнинг асосий таркибий қисмини углеводородлар ташкил қилиб, улар қатлам шароитида суюқлик, газ ёки аралашма ҳолатида учраши мумкин. Бу ҳолатлар қатламидаги бошланғич босим ва ҳароратига, шунингдек углеводородарининг физик-кимёвий хоссаларига боғлиқ. Одатда қатламнинг юқори қисмида, яъни гумбази ва гумбаз атрофида, газ ҳолатидаги энг енгил углеводородлар, яъни нефть жойлашади. Кўп ҳолларда углеводородар конларининг қатлам чеккалари ва остини сув эгаллаган бўлади.


Углеводородларнинг қатламда жойлашиши ҳар доим бир хил бўлавермайди. Масалан, қатлам босими жуда катта бўлса газ ҳолатидаги углеводородлар суюқ ҳолатдаги углеводородлар таркибида тўлиқ эриган ҳолда учраши мумкин. Умуман олганда углеводородларнинг қатлам ичида жойлашиши уларнинг зичлигига физик ҳолатларига, қатлам босими ва ҳароратига боғлиқ бўлиб турли ҳолда учраши мумкин.
Углеводородларнинг қатламда жойлашишига қараб тузилган таснифлари жуда кўп бўлиб, ҳар бир келтирилган таснифни ўз ютуқлари ва камчиликлари мавжуд. Углеводородларнинг қатламда қандай ҳолатда жойлашишига қараб берилган биринчи тасниф И.О. Брод томонидан 1941 йилда эълон қилинган. Шундан кейин то ҳозирги вақтгача кўплаб олимлар углеводород конларининг ҳар турдаги таснифини ишлаб чиқдилар. Ана шундай таснифлар ичида кенг қўлланиладигани В.Н. Самарцевнинг углеводород уюмларини газ ва суюқлик ҳолатидаги эгаллаган ҳажмлари нисбати билан таснифлагани энг мақбул деб топилган. Бу тасниф бўйича ҳажмлар нисбати ифода орқали аниқланади.
бунда: Vr – газ ҳолатидаги углеводородлар эгаллаган ҳажм;
VH – суюқ, ҳолатдаги углеводородлар эгаллаган ҳажм.

В.Н. Самарцев бўйича углеводородлар конларининг таснифи қуйидагича:



  1. Соф газ конлари. Бундай конларнинг қатламларида фақат газ ҳолатидаги углеводородлар тўпланади (1-а расм), яъни Vo =1,0.

  2. Нефть ҳошияли газ конлари. Бундай конларда соф газ ҳолатидаги углеводородлар умумий углеводородлар ҳажмининг 3/4 қисмидан кўпроғини ташкил қилади, яъни 1>V0>0,75 бўлади (1-б расм).

  3. Нефтли газ конлари. Бундай конларда газ ҳолатидаги углеводородлар кўпроқ ва суюқ ҳолатдагилари камроқ ҳажмни эгаллайди, яъни 0,75>V0>0.50 бўлади (1-в расм).




Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling