1. Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Жиноий қонунчилик]


Download 46.44 Kb.
bet1/5
Sana24.07.2023
Hajmi46.44 Kb.
#1662181
  1   2   3   4   5
Bog'liq
ЎРҚ-822 13.03.2023




[ОКОЗ:

1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.06.00 Жиноятларнинг алоҳида турлари учун жавобгарлик / 16.11.06.03 Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар]

[ТСЗ:

1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Жиноий қонунчилик]

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 2 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2023 йил 3 мартда маъқулланган
Кейинги йилларда энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолларини бартараф этиш ҳамда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.
Бироқ кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш билан боғлиқ қонунбузарликлар салмоғи ортиб бормоқда.
Шу муносабат билан энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик ва мазкур соҳадаги ваколатли органларнинг кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарликни кучайтириш зарурати юзага келмоқда.
Мазкур Қонун билан электр энергияси, газ ҳамда водопроводдан тижорат мақсадларида қонунга хилоф равишда фойдаланиш билан боғлиқ ҳаракатлар ўғирлик сифатида малакаланади, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари кўрсатмаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик, шунингдек электр энергияси ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ишларни кўриб чиқиш ваколати ушбу Инспекцияга ва унинг ҳудудий бошқармаларига тааллуқлилиги белгиланмоқда.
Ушбу Қонун энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, мазкур қилмишларни содир этганлик учун жазо муқаррарлигини таъминлаш, шунингдек бундай тоифадаги ҳуқуқбузарликларга доир суд-тергов амалиётида ягона ёндашувни шакллантириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Download 46.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling