1. «Oilakredit» порталининг умумий кўриниши ва имтиёзли кредит учун ариза


Download 76.37 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/9
Sana03.11.2023
Hajmi76.37 Kb.
#1743334
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ji (1)



1. 
«Oilakredit» порталининг умумий кўриниши ва имтиёзли кредит учун ариза 
бериш. 
“Oilakredit”- оилавий тадбиркорликни ривожлантириш портали. 
“Oilakredit”- оилавий тадбиркорликни ривожлантириш порталига кириш учун 
интернет браузерининг излаш қаторига 
https://oilakredit.uz/
 манзили киритилади ва “Enter” 
тугмаси босилади.
Порталнинг бош менюси ёрдамида ундаги маълумотлар билан танишиш мумкин.
Ариза бериш тизимига ўтиш учун порталнинг бош менюсида жойлашган “Ариза 
юбориш” тугмасини босиш орқали амалга оширилади. 
Ушбу амал бажарилганда “Ариза берувчининг шахсий маълумотларини 
киритиш” ойнаси очилади. 
1.1. 
Жисмоний шахс учун ариза тўлдириш. 
1.1.1. Аризачининг шахсий маълумотларини киритиш. 
1. Ариза берувчи тури - Жисмоний шахс танланади; 
2. Аризачи берувчининг паспорт ёки ID рақами киритилади; 
3. Аризачи берувчининг туғилган санаси киритилади. Туғилган сана маълумот киритиш 
ойнасининг ўнг томонидаги календардан фойдаланиб ёки қўлдан киритилади; 
4. Юқорида кўрсатилган маълумотлар тўғри киритилганда фуқаронинг фамилияси
исми ва отасининг исми, яшаш манзили автоматик тарзда тизим томонидан 
шакллантирилади; 
5. Шахсга доир маълумотларга ишлов беришга рухсат берилади; 
Диққат! Барча маълумотлар киритилгач тизим билан ишлашни давом эттириш учун 
шахсга доир маълумотлардан фойдаланиш ва ишлов беришга рухсат берилиши шарт. Агар 
шахсга доир маълумотларга ишлов беришга рухсат берилмаса, тизимнинг кейинги 
бўлимлари билан ишлашга ўтиб бўлмайди. 


6. Барча маълумотлар майдонлари тўлдирилгач “Давом эттириш” тугмачасини босиб 
кейинги, “Яшаш манзили” бўлимига ўтилади.
Аризачи маълумотларини киритиш ойнаси. Жисмоний шахс учун.

Download 76.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling