1 Ошкозон ва 12 бармокли ичак яра касаллиги Исматова М. Н


Яра касаллигининг клиник турлари


Download 264.45 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/17
Sana10.09.2022
Hajmi264.45 Kb.
#804100
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
Oshkozon va 12 barmokli ichak yara kasalligi
Ijtimoiy soha va uning milliy iqtisodiyotdagi roli, 2-курс 2-оралиқ 2020 2021, 163610478413304390, 13 (1), 4 5841587527550503509, 2 5255962818275973264, 1-Mustaqil ish. Ma\'lumotlar bazasi, 5-Amaliyot vazifa, avazbek.mikro, Xordalilarni biosferadagi tutgan oʻrni, SADASDAASFFASF, Ekologik ekspertiza turlari
9. Яра касаллигининг клиник турлари. Хасталикнинг кли-ник кўринишлари яра жойлашишига, бемор 
ёшига ва жин-сига, асоратлар характерига боғлик;. 
а. Ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини ошқозон яраси-дан фарқи, «кечки», «очлиқ» ва «тунги» 
огриқлар, меъда шираси кислоталигининг кўпайиши, тез-тез қон оқиши ва кам ҳолларда ўсмага айланиши 
характерли. 
б. Ёшлик чоғлардаги яра касаллиги ўзига хос хусусиятга эга: доимо ўн икки бармок; ичакда жойлашади, 
кучли огриқ хуружлари, меъда ширасининг юқори кислоталиги, тез-тез қайталаниши билан кузатилади
меъда пилорик бўли-ми стенози кўпроқ учрайди. 
в. Аёлларда яра касаллиги кўпинча яширин кечади, яра тешилиши ва қон кетиши асоратлари, эркакларга 
қара-ганда, кам учрайди. Яра касаллигининг аёлларда енгил ке-чиши, эҳтимол, тухумдон гормони таъсири 
билан боғлиқ. 
10. Кечиши турлича. Ташҳис эрта аниқланганда ва хаста-лик тўғри даволанганда мутлақо согайиш мумкин. 
Гоҳида жараён кўп йилларга чўзилади, гоҳ пасаяди, гоҳ вақти-вақти билан зўраяди. 
11. Кейин талабалардан яра касаллигини асоратини сўраш лозим. Кўпчилик авторлар 5-6 та асоратларни 
келтиришади. Охирги йиллардаги малумотга кўра яра касаллигида 8 та асорат аниқланади: 
1.
Қон кетиши – қон аралаш қусуқ, қора ахлат, гемоглобин ва эритроцитларнинг камайиши 
аниқланади. 
2.
Привратник стенози – эпигастрал соҳада оғирлик, палағда тухум хидли кекириш, овқатдан 
кейин қайт қилиш, вазн камайиши. 
3.
Перфорация – перитонит белгилари. 
4.
Пенетрация – қўшни аъзоларни зарарлиниши 
5.
Ярани саратонга айланиши – фақат ошқозон яраси саратонга айланиши мумкин 
6.
Перигастрит, перидуоденит – ошқозон ва 12 бармоқли ичак атрофидаги клетчаткаларнинг 
яллиғланиши. 
7.
Реактив гепатит – жигар функциясининг бузилиши ва катталишиши, қўзиш даври сўнганда ўз 
холиги келиши. 
8.
Реактив панкреатит – яра касаллигининг қўзиш даврида меъда ости безини функциясининг 
бузилиши, ремиссияда меъёрига келиши. 
12. Давоси. Ошқозон ва ўн икки бармок ичак яра касаллигини даволаш консерватив ва жарроҳлик усуллари 
билан бажарилади. Асоратланмаган яра касаллигида даволаш консерватив воситалар ёрдамида мунтазам 
комплекс равишда, ўзига хос ҳолда (индивидуал) ўтказилади. Жарроҳлик усули фақат асоратли хасталикда 
қўлланилади. Консерватив даво мақсади хасталик зўрайишини олдини олиш, ҳамда яра нуқ-сони битишини 
тезлаштиришдан иборат. Консерватив даво-лаш патогенетик тамойил (принцип) асосида бажарилади: меъда 
шираси ажралишини пасайтириш, унинг таркибидаги хлорид кислотасини ва пепсинни бириктириб 
олиш, шиллиқ парда ҳимоя фаолиятини, хужайралар регенера-циясини ва маҳаллий қон айланишни созлаш, 
хеликобактер пилорига қарши антибактериал моддаларни кўллаш тавсияқилинади.

Download 264.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling