1 Ошкозон ва 12 бармокли ичак яра касаллиги Исматова М. Н


Давони индивидуализациялаш


Download 264.45 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/17
Sana10.09.2022
Hajmi264.45 Kb.
#804100
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
Oshkozon va 12 barmokli ichak yara kasalligi
Ijtimoiy soha va uning milliy iqtisodiyotdagi roli, 2-курс 2-оралиқ 2020 2021, 163610478413304390, 13 (1), 4 5841587527550503509, 2 5255962818275973264, 1-Mustaqil ish. Ma\'lumotlar bazasi, 5-Amaliyot vazifa, avazbek.mikro, Xordalilarni biosferadagi tutgan oʻrni, SADASDAASFFASF, Ekologik ekspertiza turlari
Давони индивидуализациялаш (ҳар бир шахснинг ҳислат ва хусусиятларига қараб даволаш) хасталикни 
даволашда муҳим шарт-шароитлардан ҳисобланади. Хаста-ликни тури ва босқичини аниқлаш, меъда ва ўн 


икки бар-мок ичакнинг функционал ва анатомик ҳолатини ҳисобга олиш лозим. Хасталикни босқичма-
босқич даволашга амал қилиш керак: стационар (хасталик қўзиган даврда), тиклаш (реабилитация) бўлими 
(қўзишнинг сўниш даврида), поликли-никанинг гастроэнтеролигик кабинети (диспансеризациялаш, 
қайталанишга қарши даво ўтказиш, профилактика чоралари). Касалликнинг зўрайиш даврида беморлар 
касалхонада даволанадилар. Асосий даволаш воситаларига беморнинг ўринда ётиб тузалиш тартиби, даволи 
овқатдори-дармон воситалари ва иссиқлик муолажалари киради. 
(1) Жиддий ўрин-кўрпа режаси 1-2 хафта қўлланилади, 3-4- хафтадан 1 сутка давомида 1-3 соат ўриндан 
туриб юришга рухсат берилади. Беморнинг ўринда ётиб тузалиш тартиби даволашнинг бошланғич даврида 
овқат калорияси чегара-ланганлиги туфайли беморнинг энергетик имкониятларини тежаш заруриятидан 
келиб чиқади. Тамаки чекиш ва спиртли ичимликларни ичиш ман қилинади. 
(2) Даволи овқат - комплекс даволашда иккинчи асосий омил. Парҳез таом ҳам механик, ҳам кимёвий 
авайлайди-ган, яъни меъданинг секретор фаолиятини қўзғатмайди-ган, кислоталикни пасайтирадиган, меъда 
шиллиқ пардасини таъсирламайдиган бўлиши керак. Овқатланиш тез-тез (кунига 5-6 марта) буюрилиб, таом 
яхши қайнатилган, буғда пиширилган, эзилган булиши лозим. Овқатланишда ёғлик гўшт, балиқ, 
қанатилмаган сабзавот ва мевалар, туз-ланган ва дудланган гўшт маҳсулотлари, консервалар, кол-басалар, 
аччиқ ва шўр таомлар истеъмол қилиш таъқиқланади. Кейинчалик овқат таркибида оқсил, ёғ, карбонсув-лар, 
витаминлар, микроэлементлар физиологик меъёрда бўлиши шарт. Лекин парҳез таомларнинг яра битиши 
тезлигига бевосита таъсирини тасдиқловчи далиллар йўқ. Сут махсулотлари аслида зарар, чунки сут 
таркибидаги калций ва оқсил гастрин ажралишини стимуллаши (қўзғатиши) ҳисобига кислота секрециясини 
кўпайтиради. 

Download 264.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling