1-Республика Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида ўтказилган текшириш юзасидан тузилган


Download 50 Kb.
Sana03.08.2022
Hajmi50 Kb.
#790363
TuriКодекс
Bog'liq
1-Респ.тиббиёт техникуми
Глоссарий узб, 1-mavzu. Akademik nutq. Yozma va og’zaki uslub va uning xususiya, 1-mavzu. Akademik nutq. Yozma va og’zaki uslub va uning xususiya, Baxritdinov 210 6, 8 mavzu, MB loyiha, dasturlash, MUSTAQIL ISH-1 (2), 1-mustaqil topshiriq[2], Криптографик усуллар фанидан I, NASIRALIYEV ISMOIL 1-TOP FALSAFA, xona raqamlari, Анализ.01.01, latex, latex

1-Республика Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида ўтказилган текшириш юзасидан тузилган
М А Ъ Л У М О Т Н О М А
17.04.2021 йил Тошкент ш.
Мен, Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори А.М.Топиволдиев Тошкент шаҳар прокуратурасининг алоқа хати ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармасининг буйруғига мувофиқ 1-Республика Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва шу сохага оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорларига риоя этилиши юзасидан текширдим.
Текшириш Республика Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми Зияева Мавлюда Фатхуллаевна огоҳлигида ва ходимлар бўлими назоратчиси Нигманова Дилноза Таштемировна томонидан тақдим этилган хужжатлар асосида ўтказилди.


Текшириш мобайнида қуйидагилар аниқланди

Республика Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми (бундан кейинги матнда “техникум” деб юритилади) Чилонзор тумани Е-мавзеда жойлашган. (Почта индекси: 100043.)


Уставга мувофиқ техникумнинг асосий мақсади кадрлар тайёрлаш Халқаро таснифлагичнинг камида 3 ёки 4-даражасига мос таълим дастурларини тамомлаган, умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан “Ҳаёт давомида таълим олиш” принципи асосида шакллантирилган гуруҳларда мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 3 йил муддатда кундузги таълим шаклида давлат буюртмаси ҳамда тўлов контракт асосида кадрлар тайёрлашдан иборатдир.
Техникумнинг штат жадвалига кўра техникумда – 44,5 штат бирлиги мавжуд;
Тарификация бўйича асосий ўқитувчилар сони- 51 нафар
Умумий ишловчи ходимлар сони – 86 нафар;
Шу жумладан: аёллар – сони 73 нафар;
2 ёшгача бола тарбияси билан шуғулланаётганлар – сони 9 нафар;
12 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болани тарбиялаётган аёллар
– 7 нафар;
16 ёшгача ногирон фарзанди бор аёллар – мавжуд эмас;
Пенсионерлар- сони 23 нафар;
Ногиронлар – мавжуд эмас;
Вояга етмаганлар – мавжуд эмас;
Ўриндошлар – сони 2 нафар;


Меҳнат дафтарчалари:


Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 81-моддасидан келиб чиқиб 29.01.1998 йилда Адлия вазирлигида 402-сон билан “Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома рўйхатдан ўтган.


Мазкур Йўриқноманинг 2.3.-бандида Ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги меҳнат дафтарчасига киритиладиган хар бир ёзув билан иш берувчи ушбу дафтарча эгасини шахсий варақаси (Т-2 сонли идоралараро намунавий шакл — Йўриқномага 4-илова)ни имзолаш йўли билан 3 кун муддат ичида таништириши лозимлиги белгиланган бўлсада, бироқ техникум ходими М.Аббосхўжаеванинг имзоси билан тасдиқлатилмаган. Бунинг оқибатида йўриқноманинг 2.3.-банди бузилган.
Шунингдек, Йўриқноманинг 2.10-бандида меҳнат дафтарчаси тўлдирилгандан сўнг ходим унга киритилган маълумотларнинг тўғрилигини ўз имзоси билан тасдиқлаши кўрсатилган бўлсада, бироқ техникумга ҳовли супурувчиси лавозимига ишга қабул қилинган М.Ахмедованинг номига очилган меҳнат дафтарчасида ушбу Йўриқноманинг 2.10-бандида белгиланган тартибда меҳнат дафтарчасига киритилган маълумотларнинг тўғрилиги ходимнинг имзоси билан тасдиқлатилмаган. Бунинг оқибатида Йўриқноманинг 2.10-банди бузилган.

Аҳолини иш билан таъминлаш борасида
Ўзбекистон Республикасида иш берувчилар иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишга қуйидаги йўллар билан кўмаклашадилар:
бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни, олдиндан (камида икки ой олдин) маҳаллий меҳнат органига мўлжалланаётган ишдан озод қилишлар тўғрисидаги ахборотларни бўшаб қоладиган ҳар бир ходимни кўрсатган ҳолда тақдим этиш билан.
Ҳисоботларни техникум томонидан ўз вақтида топшириб келинаётганлиги аниқланди.

(Текшириш юзасидан тўпланган хужжатлар илова қилинади).


Давлат меҳнат
ҳуқуқ инспектори А.Топиволдиев

Ушбу маълумотнома билан танишдим ва бир нусхасини олдим қўшимча ва эътирозларим йўқ:




Директор М.Ф.Зияева
Download 50 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling