1. Сифат тушунчаси ва сифатни ошириш зарурияти Махсулотнинг сифат курсаткичлари ва уларни бахолаш усуллари


Download 119 Kb.
bet1/6
Sana14.12.2022
Hajmi119 Kb.
#1007431
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1355137256 40762


www.arxiv.uz

Режа:


1. Сифат тушунчаси ва сифатни ошириш зарурияти

2. Махсулотнинг сифат курсаткичлари ва уларни бахолаш усуллари


3. Махсулот сифатини бошкариш ва уни ошириш йуллари
4.Стандартлаштириш, сертификатлаштириш, атесстация ва назорат килиш


Сифат тушунчаси ва сифатни ошириш зарурияти
Замонавий бозор иктисодиёти ишлаб чикариладиган махсулот сифатига катъий талаблар куяди. Чунки хозирги замонда хар кандай фирманинг омон колиши, унинг товарлар ва хизматлар бозоридаги мустахкам мавкеи ракобатбардошлик даражаси билан белгиланади. Ракобатбардошлик икки курсаткич – бахо ва махсулот сифатининг даражаси билан богликдир.
Ишлаб чикаришни эркинлаштириш даврида иккинчи омил биринчи уринга кутарилмокда. Чунки сифат корхонанинг обруси ва янада гуллаши хамда сифатни бошкариш – бу, барча ходимлар, рахбардан тортиб аник иш бажарувчи учун ишнинг альфа ва омегаси, яъни аввали ва охиридир. Шу туфайли давлатнинг иктисодий, шу жумладан, саноат сиёсатида сифат масаласи мухим урин эгаллайди. Махсулот сифатини ошириш – бу, окибат-натижада унинг микдори, ресурсларни тежаш, ижтимоий ва шахсий эхтиёжларни туларок кондириш масаласи хисобланади. Яъни, хар кандай махсулот энг юкори техникавий-иктисодий ва эстетик хамда бошка бир катор талабларга мувофик келиши, жахон бозорида ракобат килиш кобилиятига эга булиши керак. Агар сифат муаммоси хал этилмаса, ижтимоий ишлаб чикариш ва ахолининг товарларга булган эхтиёжларини кондириб булмайди.
Сифат нима?
Махсулот (иш, хизмат) сифати – муайян шу махсулотнинг хар томондан фойдаланишга мукаммал эканлигини белгиловчи хусусиятлар йигиндисидир.
Махсулот сифати – бу, шу махсулотдан маълум максадда фойдаланиш учун унинг яроклилик даражаси, махсулотнинг халк хужалиги эхтиёжларини, истеъмолчиларнинг талаб ва дидларини кондириш кобилиятидир.
Саноат махсулоти сифати тармокнинг, корхона(фирма)нинг фаолиятини режалаштиришда ва уни аниклашда кулланиладиган асосий курсаткичлардан бири хисобланади. Унда мехнатни ташкил килиш, унинг жихозланиш даражаси, мутахассисларнинг малакаси, ишлаб чикаришни бошкаришнинг холати ифодаланади. Махсулот сифати иктисодий жихатдан истеъмол кийматининг улчови ва фойдаланиш даражаси куринишида намоён булади.
Махсулот сифати иктисодий категория булиб, ишлаб чикарувчи ва истеъмолчиларнинг муносабатларини, сифатли махсулот ишлаб чикариш, режа топширикларини бажариш хамда махсулотга бахо белгилаш буйича корхонанинг давлат билан муносабатларини ифода этади. Ундан ташкари, махсулот сифати корхоналар уртасидаги сифатли махсулот учун моддий рагбатлантириш ва сифатсиз махсулот ишлаб чикарилгани учун моддий жавобгарликка тортиш буйича муносабатларни ифодалайди.
Махсулот сифати техника тараккиётининг суръатларини, мехнат унумдорлигини ва шу оркали ижтимоий ишлаб чикариш самарадорлигини таърифловчи иктисодий категориядир. Махсулот сифатини мунтазам равишда яхшилаш иктисодиётни ривожлантиришнинг зарур шарти, ижтимоий ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш, халк фаровонлигини устиришнинг асосий омилларидан бири хисобланади.
Махсулотнинг микдори ва сифати узаро диалектик богликдир. Юкори сифатли махсулот сифатсиз тайёрланган махсулотга нисбатан жамият эхтиёжларини юкорирок даражада кондиришга кодир. Демак, махсулот сифатини яхшилаш ишлаб чикариш хажмини кушимча харажатларсиз ошириш, демакдир. Ишлаб чикарилаётган махсулот сифати ва микдорининг узаро богликлиги махсулот сифатини ошириш, жамият эхтиёжларини тула кондиришга имкон беради, мамлакатимиз ишлаб чикарувчи кучлари усишининг мухим омили булиб хизмат килади.
Сифатли махсулот доимо уз харидорларига эга. Хозирги даврда мазкур талаб кондирилгандагина махсулотни дунё бозорига чикариш мумкин. Бу эса, уз навбатида, мамлакатга экспортдан келадиган валюта тушумини купайтириш оркали янги техника ва технологиялар сотиб олиш, ишлаб чикариш хажмини кенгайтириш, самарадорлигини ошириш имконини беради. Юкори сифатли махсулот ишлаб чикаришга ва уни сотишга эришган корхона (фирма) уз ишлаб чикариш салохиятини янада юксалтириш имкониятига эга булади. Бундай субъектларнинг купайиши эса мамлакат ижтимоий-иктисодий ривожланишининг асосий омилларидан бири хисобланади. Мамлакат иктисодиётининг тараккий этиши эса, унинг ахолисини даромадлари ва демак, турмуш даражасининг хам юксалишига олиб келади. Натижада сифатли махсулот ва юкори даражада курсатилган хизматларга талаб купаяди. Яъни, сифатли махсулот (таклиф) узининг сифатли истеъмолчиси (талаб)ни яратади. Пировардида жамиятда янада юкорирок даражада иктисодий усиш таъминланади.



Download 119 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling