1. Табиий ресурслар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш


Download 184.43 Kb.
bet1/7
Sana15.04.2022
Hajmi184.43 Kb.
#638657
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
455 27.10.1998 (2)
16683, 3. ХОДИМ КУНДАЛИГИ



[ОКОЗ:

1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]

[ТСЗ:

1.Табиий ресурслар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш;

2.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Фавқулодда вазиятлар. Оммавий тартибсизликлар]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТЕХНОГЕН, ТАБИИЙ ВА ЭКОЛОГИК ТУСДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ТАСНИФИ ТЎҒРИСИДА
Аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Техноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятларнинг таснифи иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 27 октябрь,
455-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
27 октябрдаги 455-сон қарорига
ИЛОВА
Техноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятларнинг
ТАСНИФИ
Фавқулодда вазиятлар * уларнинг вужудга келиш сабабларига (манбаларига) кўра тасниф қилинади ва улар ушбу вазиятларда зарар кўрган одамлар сонига, моддий зарарлар миқдорига ва кўламларига (ҳудудлар чегараларига**) қараб локал, маҳаллий, республика ва трансчегара турларига бўлинади.
* Фавқулодда вазият — бу муайян ҳудудда ўзидан сўнг одамларнинг қурбон бўлиши, одамлар соғлиғи ёки атроф-муҳитга зиён етказиши, кишиларнинг ҳаёт фаолиятига каттагина моддий зарар ҳамда унинг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, стихияли офат, эпидемиялар, эпизоотиялар натижасида юзага келган ҳолатдир.
** Фавқулодда вазиятлар — ҳудудлар чегаралари, уларни бартараф этиш ишлари, раҳбарлари томонидан Фавқулодда вазиятлар оқибатлари (шикастловчи омиллар) тарқалишига қараб белгиланади.

Download 184.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling