1-Тажриба иши. Matlab интерфейси билан танишув. Матрицаларни шакллантириш ва улар устида амаллар


Download 47.69 Kb.
bet1/9
Sana21.05.2022
Hajmi47.69 Kb.
#683666
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5371021680716028164
1639118775, 1639118775, 2 5199661165734531834, Xomashyo materiallar Agloporit ishlab chiqarishning texnologik a

1-Тажриба иши. MATLAB ИНТЕРФЕЙСИ БИЛАН ТАНИШУВ. МАТРИЦАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УЛАР УСТИДА АМАЛЛАР
Ишдан мақсад: Matlab тизими имкониятларини ўрганиш,матрицалар ва улар устида амалларни тадқиқ қилиш.
Қўйилган масала: MATLAB тизими менюлари, оддий ҳисоблашлар, ўзгарувчиларнинг турлари, матрицалар ва уларга доир мисолларни MATLAB тизимида ишлаб чиқиш .
Иш тартиби:

  • Тажриба иши тавсифини ўрганиш;

  • Берилган топшириқни MATLAB тизимида ҳал қилиш;

  • Хисоботни тайёрлаш.

1.1. MATLAB матрицали тизимнинг вазифаси
Жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган компьютерлашган математик тизимлар (КМТ), айниқса, сонли ҳисоблашларга йўналтирилган тизимлар орасида MATLAB матрицали математик тизим алоҳида ажралиб туради. MATLAB тизимини ташкил қилувчи пакетлар сони кўплиги унинг жуда кўплаб соҳа масалаларини ҳал қилишга жорий этиш имкониятини беради. Ҳозирги кунга келиб MATLAB тизими замонавий математик ва илмий-техникавий дастурий таъминоти соҳасида деярли жаҳон стандарти бўлиб қолди.
MATLAB – математик ва илмий-техник ҳисоблашларни амалга оширишга мўлжалланган, узоқ вақт давомида ишлаб чиқилган ва текширилган, автоматлаштирилган тизимлардан бири бўлиб, у матрица ва матрицавий амалларни кенгайтирилган талқини устига қурилган. Мазкур тушунча унинг номида ўз аксини топган, яъни MATLAB – matrix laboratory – матрицали лаборатория. Маълумки, жуда кўплаб дастурлаш тилларида матрицаларни эълон қилиш ва улар устида амаллар бажариш цикллар орқали амалга оширилади. Бу эса дастурни ишлашини секинлаштиради ва баъзи бир амалларни бажаришни мураккаблаштиради. MATLABда асосий объект сифатида матрицалардан фойдаланиш цикллар сонини кескин камайтиради.
MATLAB тизимини яратишдаги асосий мақсадлардан бири бўлиб, техник ва математик ҳисоблашларга йўналтирилган, фойдаланувчи учун қулай ва сонли усулларни амалга ошириш учун тадбиқ этиб келинаётган анъанавий дастурлаш тиллари имкониятларидан устунроқ дастурлаш тилини яратиш ҳисобланади. Мазкур тизимни яратишда ҳисоблашлар тезлигини оширишга ҳамда тизимнинг турли ҳил масалаларини ҳал қилишга мослашувчанлигига катта эътибор қаратилган.
MATLAB тизими дастурлашнинг учта асосий концепциясини амалга оширади:

  • Модулларни, яъни процедура ва функцияларни, яратишга асосланган процедура модулли дастурлаш;

  • Объектга йўналтирилган дастурлаш (айниқса, тизимнинг графикли воситаларини жорий қилиш аҳамиятли);

  • Фойдаланувчининг графикли интерфейсини яратишга йўналтирилган визуаль-йўналтирилган дастурлаш (GUI-Graphics User Interface).

Умуман олганда, MATLAB дастурлаш тили интерпретаторлар синфига киради. Демак, тизимнинг ҳар бир командаси номи бўйича аниқланади ва зудлик билан жорий қилинади. Бу эса ихтиёрий дастурий кодни қисм-қисм бўйича текширишни осонлаштиради.
Тизимнинг асосий афзалликларидан бири бу унинг очиқлиги ва кенгайтириш мумкинлигидир.
Тизимнинг жуда кўплаб команда ва функциялари матнли форматдаги m-файл (кенгайтмаси .m) ва C/C++ файллари кўринишида бўлиб, барча файлларни модификация қилиш мумкин.

Download 47.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling