1 Ташки бозорда фаолият сохасини танлаш


Download 153.5 Kb.
bet1/5
Sana27.03.2022
Hajmi153.5 Kb.
#615944
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1407744330 58145
102-103, 102-103, 102-103, лавозим йурикномалар, лавозим йурикномалар, Abdulla qodiriy nomidagi jizzax davlat pedagogika instituti hozi-fayllar.org, Abdulla qodiriy nomidagi jizzax davlat pedagogika instituti hozi-fayllar.org, Uzbekistan is divided into demo lesson , 11-sinf-ona-tili-va-adabiyoti-fanidan-testlar-8, ALGORITOM, dil, dil, ALGORITOM, ALGORITOM, ALGORITOM

Ташки иктисодий фаолият сохасига чикиш шароитларини танлаш методологияси
Режа:
1.Ташки бозорда фаолият сохасини танлаш
2. Кабул килувчи мамлакатни танлаш
3. Хорижий шерикни танлаш
«Энг мақбул қарор» масаласи


1 Ташки бозорда фаолият сохасини танлаш
Ташки бозорда фаолият юритиш нуктаи-назаридан иктисодиётнинг барча тармокларини 2 гурухга: 1) алохида миллий бозорларга хизмат курсатувчи куп миллатли тармоклар, бунда хар бир тармок (озик-овкат саноати, чакана савдо, сугурта) кабул килувчи мамлакатга караб уз хусусиятига эга булади ва 2) бутун жахон бозорини хисобга олган истеъмолчи-давлатларда талаб хусусиятларини минимал акс эттирувчи глобал тармоклар (фукаро авиацияси, телевидение, ярим утказувчилар ишлаб чикариш).
Иктисодиётнинг глобал тармокларига ихтисослашган хорижий филиалларни бошкариш учун халкаро компаниялар дунё куламида ракобатбардошлик даражасини тутиб туриш максадида глобал стратегияни куллайди. Бундай компаниялар хорижий филиалларнинг бутунжахон тармогига эга, сайёрамизнинг турли китъаларида ресурсларга эга, энг паст ишлаб чикариш харажатларига эга давлатларда корхоналар ташкил киладилар ва масштаб эффектини кенг куллайдилар. Улар уз тадкикот марказларини бош компания асослашган давлатларда эмас, балки купинча яхши сотиш бозорлари жойлашган давлатларда жойлаштирадилар.
Махаллий ва хорижий ракобатчилар амал килаётган кабул килувчи мамлакатда шаклланган бозорда ракобатбардошлик афзалликларига эга булиш анча кийин, жиддий тайёргарликсиз эса – деярли мумкин эмас. Халкаро компаниянинг кабул килувчи мамлакатларда энг самарали фаолият сохасини аниклаш учун ТМК изланувчи-иктисодчилари ва маркетологлари янги хорижий бозорга чикиш хакидаги карор лойихасини тайёрлаш жараёнида товарлар ва хизматлар ишлаб чикариш ва жахон бозорига етказиб беришда халкаро компания имкониятларини танкидий бахолайдилар ва чет элда тадбиркорлик фаолияти шароитларини куйидаги бир неча аспектларда куриб чикадилар:
1. Ракобатчи корхоналар фирма тузилиши ва стретегияси аспекти. Бу аспектда биринчи навбатда танлаб олинган фаолият сохасида миллий корхоналар ва фаолият курсатаётган хорижий фирмаларга нисбатан халкаро компаниянинг ракобатбардошлик даражасини бахолаш зарур. Бундан ташкари кабул килувчи мамлакатда ишлаб чикаришни бошкариш ва ташкил килиш услуби ТМК хорижий филиали эга булган шароитларга жавоб беришини тахлил килиш мухим.
Бунда махаллий ракобатчи-фирмалар кандай стратегия танлашини, ракобатли курашда улардан узиш имконияти даражасини, халкаро компаниянинг мулжалланаётган фаолият сохаси кабул килувчи мамлакат миллати психологиясига жавоб беришини аниклаб олиш зарур.
2. Хизматларни ишлаб чикариш ва курсатиш шароитлари аспекти. Бу йуналишдаги тахлил предмети булиб куйидаги омиллар хизмат килади: иктисодиётнинг кайси тармокларида кабул килувчи мамлакатнинг нисбий афзалликлари якколрок намоён булади, халкаро компанияни кизиктирувчи иктисодиёт сохаларида НИОКР учун асос мавжудлиги ва нихоят, кабул килувчи мамлакат халк хужалигидаги заиф томонларнинг (капитал етишмаслиги, илмий-техник сохада оркада колиш ва б.) хорижий сармоядорлар фаолияти билан тулдирилиши мумкинлиги.
3. Сотиш шароитлари. Улар миллий истеъмолчилар томонидан талабларнинг мураккаблик даражаси ва хусусиятлари, шунингдек кабул килувчи мамлакатда сотиш каналларининг жахон бозорида кабул килинган каналлардан фаркланиши билан аникланади. Ички талаб ривожланиш тенденциялари ТМК хорижий филиали махсулот ассортиментини шакллантириш йуналишларини белгилайди.
Кардош тармоклар ва етказиб берувчилар. Бу холатда халкаро компанияни кабул килувчи мамлакатда унинг махсулотини йирик истеъмолчилари мавжудлиги хакидаги ахборот кизиктиради. Ишлаб чикариш харажатларини пасайтириш учун у ерда лойихалаштирилаётган корхонани хом ашё материаллари билан таъминловчи тармокларни ривожлантириш мухим ахамият касб этади. ТМК хорижий филиали фаолият сохасини танлашда кейинги мухим омил булиб махаллий фирмалар – потенциал етказиб берувчиларнинг техник даражаси (сифатли йигма деталларни етказиб бериш имкониятига эгалиги) хисобланади.
90-йилларда жахон бозорларида амал килган корхоналар куллаган халкаро иктисодий муносабатларнинг асосий шакллари ва турлари уз устунликлари ва камчиликларига эга. Америкалик иктисодчилар томонидан таклиф килинган уларнинг классификацияси 1-жадвалда берилган.
1-жадвал. Корхоналар ташки иктисодий фаолияти асосий шакллари ва турларининг афзалликлари ва камчиликлари




Download 153.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling