1-ТОПШИРИҚ
Билимларга асосланган тизимларнинг қоидалар базасини шаклантириш
Топшириқ мазмуни: Ҳар бир талаба (2 та талабадан иборат гуруҳ) танланган предмет соҳадаги қўйилган масалани ечиш учун “АГАР – У ҲОЛДА” кўринишдаги қоидаларни шакллантириши керак. Қоидалар сони 8-10 бўлиши керак ва аниқ бир масалани (масалан, диагностика) ечишга қаратилган бўлиши керак.
Базани шаклантиришда қуйидаги шартлар бажарилиши керак:
Қоидаларда камида иккита шарт бўлиши керак;
Қоидаларни қўлланишида “занжир” ҳолатлари бўлиши керак, яъни бир қоиданинг хулосаси иккинчи қоида учун шарт вазифасини бажариши керак;
Табиий тилда ёзилган қоидалар “атрибут-қиймат” кўринишига ўтказилиши керак.
Намуна сифатида Автомобиль носозлигини диагноз қилиш қоидалар базасини келтириш мумкин.
Автомобиль носозлигини англаган уста, автомобилнинг носозлиги бор қисмини топишга харакат қилади (бу электр билан таьминлаш тизими, совитиш, ёнилғи узатиш қисмлари). Устани харакатини кузатар эканмиз, биз уни доим қандайдир қоидаларга амал қилаётганлигини ва қоида шарти бажарилганда унинг хулоса қисмида оралиқ натижалар олиниб ва улар навбатида кейинги қоидалар учун шарт вазифасини ўтайди.
Масалан, бундай хулоса занжири қуйидаги бўлиши мумкин.
АГАР двигател ўт олмаса
ВА двигател стартери ишламаса
У ҲОЛДА стартерни электр таъминлаш тизимида
носозлик мавжуд.
АГАР двигатель ўт олмаса
ВА двигател стартери ишламаса
У ҲОЛДА ёнилғи узатиш тизимида носозлик бор.
АГАР ёнилғи узатиш тизимида носозлик бор
ВА ёнилғи даражаси кўрсатиши нолда бўлса
ХУЛОСА газ камераси бўш
АГАР стартернинг электр таъминлаш тизимида
носозлик бор
ВА аккумулятор контактлари бузилган
ХУЛОСА аккумулятор хато уланган
Бундай қоидаларга "АГАР - У ҲОЛДА" шаклидаги қоидалар дейилади ва продукция қоидалари деб номлади. Қоида антецедент шарт қисмдан ва консеквент-хулоса қисмидан иборат бўлади.
Ҳар бир шарт атрибут ва унинг қийматидан иборат бўлади.
Юқоридаги мисол учун
Do'stlaringiz bilan baham: |