1-топшириқ Текис цилиндрик бирикмаларнинг ўзароалмашинувчанлик кўрсаткичларини аниқлаш


Download 142.23 Kb.
bet1/3
Sana04.04.2022
Hajmi142.23 Kb.
#624688
  1   2   3
Bog'liq
1-amaliy-2
10 Huquq test 2, 10 Huquq test 2, oila 2 amaliy, oila 2 amaliy, oila 2 amaliy, oila 2 amaliy, oila 2 amaliy, oila 2 amaliy, Ariza, english 2, 1 topshiriq (2), 2-Topshiriq javoblari, 2-Topshiriq javoblari, Slayd 1-tema, Slayd 1-tema

1-топшириқ


Текис цилиндрик бирикмаларнинг ўзароалмашинувчанлик
кўрсаткичларини аниқлаш.


Ишнинг мақсади:
1. Ўзароалмашувчанликнинг асосий тушунчаларини ўрганиш ва жоизлик майдонининг асосий ва чегаравий четланишларини, ўлчам жоизлики, ўлчам квалитети, бирикманинг чегаравий тирқиши ёки таранги, ўтказиш жоизликини тўғри аниқлашни ўрганиш.
2. Йиғма ва деталь чизмаларида ўлчамнинг ўтказишси ҳамда чегаравий четланишларини тўғри белгилашни ўрганиш.


Топшириқ бўйича қуйидагиларни аниқлаш талаб этилади:
1. Берилган ўтказишга асосан унинг қайси жоизликлар тизимида (системасида) берилганлигини аниқлаш.
2. Вал ва тешикга тегишли асосий ва чегаравий четланишларининг қиймати ва ишораларини маҳлумотнома жадвалларидан аниқлаш.
3. Вал ва тешикнинг чегаравий ўлчамлари ва жоизликини аниқлаш.
4. Бирикманинг чегаравий тирқиши ёки таранги, ўтказиш жоизлики, ҳамда ўтказиш гурухини аниқлаш.
5. Берилган бирикманинг жоизлик майдони графиги схемасини ихтиёрий масштабда чизиш.
6. Бирикманинг жоизлики ва четланишлари кўрсатилган йиғма ва деталлари эскизини чизиш.


Топшириқни бажариш учун услубий кўрсатмалар:

Топшириқ бирикманинг шартли белгиланиши бўйича уч хил (тешик системасида, вал системасида ва аралаш) берилиши мумкин. Шунинг учун биринчи навбатда бирикманинг номинал ўлчами, қайси системада берилганлиги, тешик ва валнинг асосий четланиши ва аниқлик класси(квалитети) таҳрифланади. Масалан:


Вариант бўйича а) Ø75 ; в) Ø20 ; с) Ø40 бирикмалар берилган.
Ушбу бирикмалар бўйича 1-топшириқни бажарамиз.
а) Ø75 бирикманинг номинал ўлчами 75 мм бўлиб, тешик системасида берилган, тешик асосий деталь хисобланиб, унинг асосий четланиши «H» бўлиб, аниқлик класси 8-квалитет, валнинг асосий четланиши «s» бўлиб, унинг ҳам аниқлик класси 7-квалитет.

1. Маҳлумотнома жадвалларидан вал ва тешикларнинг чегаравий четланишларини аниқлаймиз.


Тешик учун: Ø75Н8( )
Вал учун: Ø75s7( )

  1. Чегаравий ўлчамларни аниқлаймиз:

Тешик учун Dmax = Dn + ES = 75 + 0,046 = 75,046мм
Dmin = Dn + EI = 75 + 0 = 75,0мм
Вал учун dmax = dn + es = 75+ 0,089 = 75,089мм
dmin = dn + ei = 75 + 0,059 = 75,059мм

  1. Тешик ва валнинг жоизликларини аниқлаймиз:

TD = Dmax - Dmin = 75,046 – 75,0 = 0,046мм
Td = dmax - dmin = 75,089 -75,059 = 0,030мм

  1. Ўтказишнинг чегаравий қийматларини аниқлаймиз:

Берилган бирикма қўзғалувчи (тешикнинг ўлчами вал ўлчамидан катта) бўлса тирқишнинг чегаравий қийматларини аниқлаймиз, қўзғалмас (тешикнинг ўлчами вал ўлчамидан кичик) бўлса тарангликнинг чегаравий қийматларини аниқлаймиз. Бизнинг мисолимизда қўзғалмас бирикма берилган.
Nmax = dmax - Dmin = 75,089 -75,0 = 0,089мм
Nmin = dmin - Dmax = 75,059 – 75,046 = 0,013мм

  1. Ўтказиш жоизликини аниқлаймиз:

TΔ = Nmax - Nmin = 0,089 - 0,013 = 0,076мм
TΔ = TD + Td = 0,046 + 0,030 = 0,076мм

  1. Ўтказишнинг жоизлик майдони графигини чизамиз:



  1. 11-форматли чизмачилик қоғозининг юқори қисмига ўтказишнинг жоизлик

майдони графигини, пастки қисмига эса, бирикманинг йиғма ва деталлари эскизини чизамиз. Эскизда ўтказиш ва унинг четланишлари кўрсатилади.

  1. Баъзи таҳлим йўналишларида курс ишини бажаришда берилган бирикма

деталлари учун тегишли ўлчов асбоби танлаш ҳам талаб этилади. Шунинг учун биз ҳам берилган ўтказишга мос ўлчов асбоби танлашни кўриб чиқамиз.
Ўлчов асбобини танлаш метрологик, конструктив ва иқтисодий омилларни хисобга олган ҳолда амалга оширилади. Стандартларда ўлчамнинг жоизликига асосан уни ўлчашда йўл қўйиладиган рухсат этилган хатолик қийматлари ±δ белгиланган.
Барча ўлчов асбоблари деталь ўлчамини ўлчашда маҳлум хатоликка йўл қўяди. Ўлчов асбобини танлашда унинг хатолиги асосий кўрсаткич бўлиб, у деталнинг ўлчанаётган ўлчамининг аниқлик даражасига боғлиқ бўлади.
Ўлчов асбобининг чегаравий хатолиги Δlim – хақиқий ўлчамни ўлчашда ўлчов асбоби йўл қўйиши мумкин бўлган энг катта қиймат хисобланади. Ушбу чегаравий хатолик ўлчов асбобининг паспорти ва шаходатномасида қатҳий тарзда кўрсатиб ўтилади.
Юқоридагини билган ҳолда, ўлчов асбобини танлашда, уларнинг чегаравий хатолиги ўлчашнинг рухсат этилган хатолик қийматига тенг ёки ундан кичик бўлиши керак, ўлчов асбобининг метрологик кўрсаткичи қуйидаги шартни қаноатлантириши керак:
±Δlim ≤ ±δ

Ўлчов асбобини танлашда детални ўлчанаётган юзасининг номинал ўлчами ва жоизлик қийматига кўра маҳлумотнома жадвалларидан ўлчамнинг рухсат этилган хатолик қиймати ±δ топилади. Ўлчамнинг рухсат этилган хатолик қиймати ±δ ни билган ҳолда, маҳлумотнома адабиётининг тегишли жадвалидан ўлчамга мос ўлчов асбоби танланади. Ўлчов асбобини танлашда аниқланган маҳлумотлар қуйидаги жадвалга ёзилади.


Берилган ўлчам асосида ўлчов асбоби танлаш.





Ўлчамнинг хусусиятлари

Ўлчов асбобининг хусусиятлари




Номи

Ўтказишси



Жоизлики,
Мкм

Рухсат этилган хатолиги, мкм
±δ

Номи


Улчаш чегаралари, мм

Улчаш аниқлиги, мм

Рухсат этилган хатолиги, мкм
±Δlim

1

Тешикнинг диаметри

Ø75Н8

46

± 12,0

Индикатор нутромер

0,002-0,01

0,002

± 6,5

2

Валнинг диаметри

Ø75s7

30

± 9,0

Ричагли
микрометр

0,002-0,01

0,002

± 5

10. Бирикма деталларининг туташувчи юзаларига ғадир-будирлик қийматларини белгилаш. Бунинг учун аввало аниқлик ва хатолик бўйича назарий маҳлумотлар қайтадан ўрганиб чиқилади. Сўнгра Мягковнинг жоизлик ва ўтказишлар бўйича маҳлумотнома китобининг 2.07-жадвалидан бирикма деталларининг туташувчи юзаларига ғадир-будирлик қийматлари танланади.
Бизнинг мисолимиздаги юзаларга ғадир-будирликнинг қуйидаги қийматлари тўғри келади:

а) тешикнинг Ø75Н8( ) ўлчами учун Ra = 3,2 мкм,


б) валнинг Ø75s7( ) ўлчами учун Ra = 1,6 мкм,
бунда деталь шаклининг жоизлики ўлчам жоизликига нисбатан 60% олинган деб қабул қилинади. Аниқланган қийматлар деталлар эскизидаги туташувчи юзаларига қабул қилинган қоида бўйича қўйилади (1-чизма).

Ø75 ўтказишнинг графиги ва бирикманинг эскизи




















1(а) - чизма.





Download 142.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling