10-Мавзу: сиёсий маданият ва сиёсий тарбия


Download 68.5 Kb.
bet1/2
Sana21.01.2023
Hajmi68.5 Kb.
#1107078
  1   2

СИЁСИЙ МАДАНИЯТ ВА МИЛЛИЙ КАДРИЯТ 
РЕЖА:
1. «Сиёсий маданият» тушунчаси, унинг мохияти ва мазмуни.
2. Сиёсий маданият шаклланишининг узига хос хусусиятлари.
3. Сиёсий тарбиянинг жамиятдаги урни ва роли.
4. Маданий сиёсат ривожланишининг асосий йуналишлари.
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:
Сиёсат, маданият, жамият аъзолари, онглаш, сиёсат субъектлари, сиёсий онг, сиёсий кобилият, сиёсий билим, сиёсий маданият, объективлик, субгьективлик, жамият маънавий хаёти, хилма-хиллик, сиёсий таълим-тарбия, сиёсий фаолликни ошириш, маданий сиёсат, маънавий хаёт, таълим тизимини ислох килиш, миллий тафаккур ва миллий анъаналар.
Жамият тараккиёти натижасида эришилган умумий маънавий маданият даражасининг сиёсий муносабатларда бевосита намоён буладиган катта бир кисми маданият деб аталади. Бунинг маъноси шундан иборатки, жамият аъзолари уз амалий-узгартирувчилик фаолияти жараёнида аста-секинлик билан сиёсий онги, сиёсий кобилияти, сиёсий билими шаклланиб бир бутун куникмалар, карашлар системаси таркиб топади. Шунинг эвазида инсоннинг сиёсий онги шаклланиб ижтимоий-сиёсий хаётдан уз урнини топади. Сиёсий маданият эса ана шу сиёсий онгнинг таркибий кисми булиб хисобланади. Чунки, сиёсий онг кенг камровли тушунча булиб, у бир неча таркибий кисмлардан иборат. Сиёсий рухия, сиёсий маданият, сиёсий тарбия ва бошкалар шулар жумласига киради. Сиёсий маданият тушунчаси кенг ва тор маънода ишлатиш мумкин. Кенг маънода сиёсий маданият фукароларнинг сиёсий билимлари, мулжал-бахолари, хатти харакатларининг даражаси, сиёсий муносабатларни бошкариб туриш, ижтимоий кадриятлар мазмуни ва сифати, анъаналари ва конун-коидаларини англатади. Тор маънода эса, сиёсий маданият сиёсий муносабатлар мазмуни ва сифати даражасини белгилаб берадиган узаро мулокот тарзини билдиради.
Сиёсий маданият тизимини сиёсий онг, сиёсий мафкура, сиёсий рухия, сиёсий хулк-атвор ташкил этади.
Сиёсий онг кишиларнинг жамият хаётида булаётган вокеа ходисаларни англаб етиш кобилияти билан боглик. Унинг узига хос хусусияти шундаки, инсоннинг сиёсий рухияси йуналиши, сиёсий хулк атвори, сиёсий мафкураси шаклланиб, бир колипга тушгандан кейингина уларнинг хатти-харакатида уз аксини топади.
Инсон сиёсий онгининг келиб чикиши объектив вокеликка булган муносабатида муайян бир максадни уз олдига куйиб, унга эришиш йулида амалга оширадиган сиёсий фаолиятида уз аксини топишдадир. Сиёсий онг инсон учун ижтимоий хаётда юз бераётган вокеликларни тугри англаш, инъикос этиш, мушохада килиш хамда истикболни олдиндан кура билиш имкониятларини яратишдан иборатдир.
Сиёсий онг тузилиши турли ижтимоий субъектлар (шахс, гурух, табака, синф, жамият) онгларининг объектив вокеаликка булган муносабати мажмуасидан ташкил топади. Алохида олинган шахс узининг максад-манфаатлари ва маънавий-ахлокий кадриятлари оркали сиёсий вокеликни англаш айни вактда мазкур шахсга мансуб булган кичик ижтимоий гурух сиёсий онгига мувофик келиб колади. Лекин, бу жараёнда шахс узлигини йукотиб юбормайди, балки узига маслакдош буладиган бошка шахс сиёсий онги муштараклигини вужудга келтиради. Шунга кармай у узининг дастлабки мазмунини, йуналишини, кирраларини тула саклаб кололмайди.
Жамиятда фаолият курсатиб келаётган шахс, ижтимоий гурух, индивиднинг сиёсий онги бир-бири билан узвий диалектик боглик холда шаклланади. Улар сиёсий хаёт вокеа ва ходисалар оркали намоён булиши жараёнлари бир-бирига таъсир утказиш, бир-бирини бойитиш табиатига эга.
Сиёсий маданиятнинг таркибий кисмларидан яна бири сиёсий мафкурадир. Сиёсий мафкура умумий мафкуранинг таркибий кисми булиб хисобланади. Мафкуранинг узи нима? Мафкура бу сиёсий, хукукий, ахлокий, диний, эстетик, фалсафий карашлар ва гоялар системасидир. Сиёсий мафкура эса хокимиятнинг сиёсий муносабатлари механизми тугрисидаги гоялар, карашлар, тасаввурларнинг илмий-назарий мажмуасидир. Сиёсий мафкура мавжуд сиёсий хокимиятни саклаб колиш, мустахкамлаш, такомиллаштиришга ёки хукмронлик килаётган ижтимоий гурухнинг сиёсий хокимиятини чеклаш, заифлаштириш, имконият пайдо булса, уни агдариб ташлаб, уз сиёсий хокимиятини урнатишга каратилади. Сиёсий хокимиятнинг бошкарувчилари унга даъвогар булган ижтимоий кучлар биринчи навбатда уз максад-интилишларини гоявий-сиёсий жихатдан, асослаш, исботлаш учун курашадилар. Бу эса сиёсий мафкуранинг гоявий йуналиши булиб хисобланади. Сиёсий мафкуранинг ижтимоий хаётда амал килиш жараёни акидалар оркали намоён булади. Бундай акидаларга: фиркавийлик, сиёсий мафкуранинг сиёсий хаёт билан диалектик богликлиги, сиёсий мафкуранинг муътадил тарзда истикболга йуналганлиги, хар бир ижтимоий синф, табака, гурух туб манфаатларини инобатга олиш акидалари киради.
Сиёсий мафкура бевосита миллий мафкура билан богликдир. Чунки миллий мафкура хар бир миллатнииг узлигини англаш, утмиш тарихини, миллий анъаналарини, ахлокий-маънавий кадриятларини эъзозлаш, маданий бойликларидан бахраманд булиш, миллий онгни замон талаби асосида шакллантириб бориш каби ижтимоий-сиёсий ахамиятга молик булган масалалар билан чамбарчас богликдир. Миллий мафкуранинг ахамияти, зарурияти ва унинг сиёсий мафкура билан диалектик богликлиги хам ана шундан иборат. Узбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов “донишманд халкимизнинг мустахкам иродасига ишонаман” (“Фидокор” газетаси мухбири саволларига берган жавоблари)да миллий мафкуранинг жамият сиёсий хаётидаги роли хакида тухталиб бундай деган эди: “Мафкура - жамиятда яшайдиган одамларнинг хаёт мазмунини, уларнинг интилишларини узида мужассамлаштиради. Хар кандай инсон табиийки, мурод-максадсиз яшай олмайди. Бинобарин, токи хаёт мавжуд экан, мамлакатлар, давлатлар ва уларнинг манфаатлари бор экан, улар уз тараккиёт йулини, эртанги кун уфкларини узининг миллий гояси, миллий мафкураси оркали белгилаб олишга интилади”. 1 Дархакикат, хозирги вактда мамлакатимизда мустакил демократик, фукаролик жамиятини барпо этиш, уни сиёсий томондан бошкариб боришда аник-равшан ифодаланган миллий мафкуранинг булиши сув ва хаводек зарур. Чунки, у жамиятимизнинг кузи, акл чарогидир.
Сиёсий маданиятнинг ажралмас таркибий кисми сиёсий рухия булиб хисобланади. Сиёсий рухиянинг (психиологик) мохиятини аниклашдан олдин рухия тушунчасига изох бериш лозим. Рухия - инсон рухий хаёти ва холатининг конуниятлари, узаро алокадорлик механизми, унда содир булган вокеа-ходисалар хакидаги фандир. Рухиянинг турлари ичида сиёсатшунослик назариясига якин турадиган - бу ижтимоий ва сиёсий рухиядир.
Ижтимоий рухия - одамларнинг ижтимоий гурухларга мансубликлари билан боглик булган хулк-атвор ва фаолияти конуниятлари хакидаги соха булиб, мазкур ижтимоий гурухларнинг рухий холатлари тавсифини уз ичига олади.
Сиёсий рухия эса - жамият сиёсий хаётидаги кайфиятлар, фикр-мулохазалар, хис-туйгулар, кадриятли мулжаллар каби инсон рухиясининг таркибий кисмларидан иборат булади. Мазкур таркибий кисмлар миллатлар, элатлар, ижтимоий синфлар ва гурухлар ва айрим шахсларнинг сиёсий онглаш доирасида, яъни уларнинг сиёсий хатти-харакатлари натижасида вужудга келади.
Жамиятда содир булиб турадиган сиёсий жараёнларнинг аввал шахс томонидан якка тарзда рухий англаши, сунгра унинг кичик ва катта ижтимоий гурухлар томонидан инъикос этилиши, мазкур гурухларнинг сиёсий рухияси окимига айланиши натижасида бир бутун жамият ижтимоий-сиёсий рухия йуналиши вужудга келиб, реал вокеликда - жамият сиёсий хаётида уз ифодасини топади.
Сиёсий рухия билан сиёсий хулк-атвор мутаносибдир. Хар бир шахс сиёсий онгида шаклланиб, карор топган сиёсий рухия харакат кучига айланар экан, у бебош, бетартиб хулк-атвор сифатида эмас, балки жамият сиёсий хаётида купчилик томондан кабул килинган маънавий-ахлокий кадриятлар, тартиб-коидаларга амал килишни талаб этади. демак, сиёсий рухия узининг намоён булиши жараёнида даставвал сиёсий онг доирасида мулжал килиши, кейин сиёсий хаёт тартибида жорий этиладиган, англанган зарурият сифатидаги хатти харакат, сиёсий хулк-атвор оркали реал вокеликка айланиб кетади.
Сиёсий хулк-атвор - рухиянинг сиёсий хаётидаги амал килишидир, сиёсий-рухий холатнинг амалий татбик этилишидир.
Сиёсий рухиянинг хосиласи сифатида амал киладиган сиёсий хулк-атвор алохида олинган шахс, гурух, кичик ва катта ижтимоий гурухлар томонидан содир килинади. Уларнинг барчаси сиёсий рухиянинг, сиёсий хулк-атворнинг субъектлари сифатида намоён буладилар. Шунинг учун хам жамият равнаки, тараккиёт йуналиши, истикболи куп жихатлардан ана шу субъектларнинг рухий холатлари, сиёсий кайфиятлари, сиёсий хис-туйгуларининг кандай даражада, кайси ахволда эканлиги билан бевосита богликдир.
Сиёсий хулк-атворнинг шаклланишида хар бир шахснинг сиёсий кайфияти катта ахамиятга эгадир. Сиёсий кайфият - бу сиёсий рухия билан сиёсий хулк-атвор оралигидаги муайян холатдир. У жамиятда содир булаётган сиёсий вокеа ва ходисаларнинг (масалан, сайловларга) нисбатан шаклланган айрим шахс муносабати мазмунини англатади. Мазкур шахс сиёсий онгида уз юртида муайян тартибда утказиб туриладиган сайловларга булган муносабат жараёнида сиёсий кайфиятини яратади. Утказиб туриладиган сайловлар шахсан унга мансуб булган ижтимоий гурухга, миллатга, юртига реал нима келтириши ёки кандай сиёсий окибат-натижаларига олиб келиши максад килиб куйилади. Сайловда бошкаларни катнашишга даъват этиш максадга мувофикми ёки катнашмай бошкаларни хам шунга чакириши яхшими? деган сиёсий кайфият унда хукм суради.
Инсон хулк-атворига сиёсий, диний, фалсафий, ахлокий, маънавий эътикоди катта таъсир утказиб, унинг сиёсий хатти-харакати мазмуни ва йуналишини белгилаб беради. Лекин хар кандай эътикод хам бу сохада ижобий натижаларга олиб келавермайди.
Сиёсий хулк-атворнинг намоён булиши жараёнида миллий табиат мухим ахамият касб этади. Асрлар давомида ижтимоий онг таркибидаги “миллий рух” сиёсий рухияга мансуб булган булса, сиёсий хулк-атворда эса миллий узлигини англаш, яъни миллий гурур таъсири оркали амал килган.
Сиёсий хулк-атворнинг намоён булишида миллий рухиядаги этник бир хилликни куриш мумкин. Масалан, узбек миллати козок, киргиз, туркман, коракалпок, озарбайжон, турк, татар миллатлари билан этник бир хилликни ташкил этдилар. Чунки улар этник келиб чикишлари, тили, урф-одатлари, маданиятлари ва бошка бир канча жихатлари билан бир-бирига якиндирлар. Шунинг учун хам улар асрлар давомида миллий узлигини англашда бир-бирига суянганлар, бир-бирига хамкорлик, ёрдам кулини чузганлар.
Шундай килиб, сиёсий рухия, сиёсий хулк-атвор уртасида мутаносиблик, узаро алокадорлик мавжудки, бу диалектик бирлик ва ички карама-каршилик инсон рухияси тараккиётининг муштарак конуниятлари амал килишидан далолат беради.
Юкоридагилардан куриниб турибдики, сиёсий маданият - бу сиёсий онгнинг даражаси, сиёсий мафкуранинг мохияти, сиёсий рухиянинг мазмуни ва сиёсий хулк-атвор шаклланиш сабабларининг мураккаб йигиндисидан иборат.
Сиёсий маданият муайян функцияларни бажаради. Буларга куйидагилар киради: 1) Тарбиявий - бунда кишиларда сиёсий онг шакллантирилади ва ривожлантирилади, сиёсий хаётда катнашиш натижасида олинган билимлар, куникмалар кайта тахлил килинади, сиёсий ва ижтимоий жараёнларни тугри тахлил килабилиш кобилияти сингдирилади.
Инсон сиёсий маданияти, уларнинг хулк-атвори, мафкураси ижтимоий-сиёсий хаётда булаётган вокеа-ходисаларни англаш, тафаккурига сингдириш негизида шаклланиб боради. Хар бир индивид сиёсий маданиятининг камол топишида истиклол миллий мафкураси, миллий узлигини англаш, миллий гурур, ифтихор каби кадриятларни улар онгига чукур сингдириб боришни хаёт такозо этади. Чунки мустакилликни кулга киритган фукаро биринчи навбатда уз халкининг, миллатининг тарихини, тилини, урф-одатини, маданиятини, анъаналарини, яшаш тарзини, феъл-атворини чукур билиб олиши шарт. Узбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов тугри кайд килганларидан, “Факат шундай мафкурагина хаёт ва давр синовларига бардош беради, одамлар унга ишониб, узининг иймон-эътикоди сифатида кабул килади. Шундагина, у энг замонавий куролдан хам кучли рухий-маънавий кудрат касб этади”.¹
2) Йуналтирувчи (регулятивная) - фукароларнинг сиёсий жараёнларга индивидуал ва сиёсий фукаролик уюшмалари оркали билимдонлик асосида таъсир утказиш. Сиёсий маданиятнинг даражаси, ахволи, давлат ташкилотларининг сиёсий ва ижтимоий сохалардаги карорларнинг кабул килиниши ёки кабул килмаслик каби сиёсий масалаларнинг куйилиши ва хал этиш савияларига боглик.
3) Химоявий - мавжуд халкнинг танланган ижтимоий-сиёсий тузум анъана ва кадриятларни емирилишидан саклаш ва уни химоя килиш. Шу билан бир каторда иктисодий, ижтимоий, сиёсий ва маънавий сохаларда жамиятнинг сиёсий манкуртликдан, маданиятсизликдан химоя килиш функциясини хам бажаради.
4) Коммуникативлик - сиёсий маданият янги авлод онгида сиёсий анъаналар, ижтимоий-сиёсий назария ва карашлар оркали шакллантирилади ва тажрибада фойдаланилади. Бунда факат уз мамлакати тажрибаси билан чекланмасдан, балки бошка давлатлар тажрибасини хам урганишни эътироф этилади.
5) Билиш - сиёсий маданият кишиларни сиёсат сохасида муваффакиятли харакати учун зарур булган билим ва куникмалар билан куроллантиради, хар бир кишида сиёсат ва сиёсий хаёт масалалари буйича шахсий фикрлар шаклланишига замин тайёрлайди. Бу борада сиёсий ва хукукий нормалари, мамлакат конунлари, сиёсий тизим тузилиши ва функциялари тугрисидаги билимлар алохида ахамиятга моликдир.
6) Сиёсий эхтиёж ва манфаатларни кондириш ва ривожлантириш функцияси. Бу функция асосан фукароларнинг мамлакат сиёсий хаётида катнашиш хиссиётини уйготиш, сиёсий тузумга нисбатан англанган муносабатни
___________________
¹ Каримов И.А. Донишманд халкимизнинг мустахкам иродасига ишонаман. “Фидокор” газетаси, 2000 йил 8 июн.
шакллантириш, шу асосда сиёсий манфаат ва эхтиёжларни ривожлантиришга замин хозирлашдан иборат. Агар сиёсий маданият асосида сайловлар, референдумлар утказишда халкда сиёсий кизикиш ва эхтиёж тугдирилмаса, унда бу тадбирлар самарасиз бир вокеага айланиб колади. Бу эса, уз навбатида, сиёсий авантюристлар учун кузланган максадларини амалга ошириш имкониятини вужудга келтиради.
Сиёсий маданиятни шакллантириш учун куйидаги билимлар билан оммани куроллантириш лозим:
- мамлакатдаги сиёсий муносабатлар, жамият сиёсий хаётида руй бераётган вокеа ва ходисалар хакидаги билимлар;
- давлат хокимияти мохияти, тузилиши ва функциялари хакидаги, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, бир суз билан айтганда, бутун сиёсий тизим хакида, унинг олиб бораётган сиёсати хакидаги билимлар;
- жамият сиёсий, ижтимоий, иктисодий ва маънавий жараёнларни бошкариш асосини ташкил этган нормалар, тамойиллар, гоялар хакидаги билимлар;
- мамлакат конституцияси, харакатдаги конунлар, фукаронинг хукукий макоми (хукуклари, эркинликлари ва мажбуриятлари) асосий сиёсий фиркалар программалари хакидаги билимлар;
- жамоат, давлат, жамоа ва шахсий манфаатларини тугри кушиб олиб боришни тушуниш хакидаги билимлар;
- мамлакатнинг ички ва ташки сиёсатининг узаро алокадорлигини тушуниш, мамлакат хавфсизлиги муаммолари хакидаги билим.
Сиёсий маданият - бу нафакат билимлар йигиндиси, балки кишиларнинг конкрет фаолияти хамдир. Аммо фукаронинг сиёсий фаолиятини муайян бир рамкага солиб булмайди. Чунки бу куп киррали, ижодий фаолиятдир. Шунга карамай, сиёсий маданиятли кишининг хулки ва харакатини айрим йуналишларга караб бахо бериш мумкин.
Шулардан:
- олий ва махаллий давлат органлари ишларида ишловчи ёки жамоатчилик асосида катнашуви;
- сиёсий фиркага ва жамоат ташкилотларга аъзо булиш, улар ишида функционер сифатида катнашиш;
- референдум давлат хокимияти марказий ва махаллий органларига сайловларда катнашиш;
- мамлакат конституциясини, асосий конуний актларини мухокама килиш ва кабул килиш, турли хил иктисодий, сиёсий ва бошка ислохот режалари мухокамасида катнашиш;
- давлатнинг иктисодий-ижтимоий, маънавий, харбий, халкаро, экологик ва бошка сохалардаги фаолиятини амалга оширишда катнашиш, давлат хокимияти органлари, мехнат жамоалари фаолиятида катнашиш;
Шунингдек, сиёсий маданиятни шакллантиришнинг яна бошка айрим асосий йуналишларини хам курсатиш мумкин:
- сиёсий фанларни (сиёсатшунослик), утмиш ва хозирги давр ижтимоий-сиёсий таълимотларини, давлатнинг сиёсий хужжатларини, Конституция ва бошка конунларни олий укув юртлари, урта-махсус билим юртларида доимий равишда урганиш;
- оммавий ахборот воситалари материалларидан фойдаланиш (газета, журнал, радио, телевидение, кино) ва кишилар онгига ижодий тарзда сингдириш;
- муайян сиёсий анъаналар, идеалар, уз оиласи, мехнат жамоасининг сиёсий ва ижтимоий удумларига доимий амал килиш;
- кишиларнинг узаро мулокотлари, актуал сиёсий муаммолар юзасидан фикрлар алмашуви;
- мамлакат ва чет эллар кундалик сиёсий хаёти, сиёсий жараёнларини мустакил тахлил этиш, унинг натижаси асосида уз сиёсий хатти-харакатларини бир изга солиш.
Халкнинг сиёеий маданияти ролини ошириш демократик жамият ва давлат тараккиётининг объектив конунияти хисобланади. Кишилар канчалик ахборот билан яхши таъминланган булса, улар шунчалик сиёсий хаётда эркинрок мулжал олаоладилар, уз ишлари давлат, жамият, мехнат жамоалари ишларига маъсулиятли ёндошган буладилар.
Юкорида кайд килганимиздек, сиёсат жамиятнинг маданий хаётида мухим ролни уйнайди. Шуни эътиборга олган холда сиёсий маданият ва маданий сиёсат тушунчаларини бир хил маънода ишлатиш турли хил чалкашликларга олиб келиши мумкин. Чунки маданий сиёсат деганда биринчи навбатда субъектларнинг жамият маънавий хаётида олиб бораётган фаолиятларини тушуниш такозо этади. Шунинг учун хам жамиятнинг маънавий хаёти сохасида олиб бориши зарур булган сиёсий йулни ишлаб чикиш уни хаётга татбик этиш мухим ахамиятга эга булиб, ижтимоий хаётда объектив жараён сифатида намойн булади. Зотан, сиёсат ижтимоий ходиса сифатида маънавий хаётда уз ифодасини топади. Маданий сиёсат мазмунан кенг камровли булиб, у бир томондан жамиятнинг маданий хаётига дахлдор булган масалаларни сиёсий жихатдан хал килиш билан боглик масалаларни ва, иккинчи томондан, сиёсат субъектларининг маданий сохадаги урни ва ролига доир масалаларни узида ифода килади. Бу масалалар узаро боглик холда маданий сиёсатнинг назарий ва амалий асосларини ташкил этади. Маданий сиёсатнинг узига хос хусусиятлари шундан иборатки, у жамият маданий хаётининг ривожланиш даражаси ва субъектларнинг миллий маданиятга булган муносабатларини ифодаланиши билан белгиланди. Агар мамлакатнинг маданий ривожланиш даражаси паст булса, унда маданий сиёсатнинг олиб бориши анча огир кечади. Бу эса, уз навбатида, жамият аъзоларининг саводхонлик даражасига бевосита богликдир. Агар мамлакатда саводхонлик яхши йулга куйилган булса, халк оммаси саводхон булгандан кейин жамиятни бошкарув ва ривожлантириш ишларига фаол катнашиш учун замин яратилган булади. Хар бир мамлакатда олиб бориладиган маданий сиёсат узига хос булиб, мазкур сохада кундаланг булиб турган муаммоларни хал этишга каратилади. Масалан, Узбекистон Республикаси мустакиллигини кулга киритганидан кейин маданий сиёсатнинг асосий йуналишларидан бири булган халк маорифи, урта ва олий таълим тизимини ислох килиш ва уни жахондаги илгор тажрибалар билан боглаш каби ижтимоий-сиёсий ахамиятга моггик булган масалаларни кайта куриб чикди ва бу соха буйича “Миллий кадрлар тайёрлаш” махсус карорини кабул килди. Бу жамият маданий хаётининг ривожланишига ижобий рол уйнади.
Булардан ггашкари, маданий сиёсат бевосита мамлакатнинг ички ва ташки сохада олиб бораётган фаолияти билан хам богликдир. Чунки маданият хамма вакт ички ва ташки сиёсатда у ёки бу тарэда уз ифодасини топади. Масалан, сиёсат субъектларининг маданий сохадаги вазифаларини хал килиш жараёнида албатта халкаро сиёсий муносабатлар, халкаро сиёсий ташкилотларнинг фаолиятини инобатга олиши шарт. Чунки, маданий масалаларга дахлдор миллий ва халкаро масалалар сиёсий хужжатларга, яъни Конституцияга, давлатлараро баёнотларга, хукуматлар томонидан кабул килинадиган карорларга асосланади.
Шундай килиб, маданий сиёсат кенг камровли тушунча булиб, у жамиятда руй бераётган вокеа-ходисаларни уз ичига камраб олиб, кейинчалик улар маънавий хаёт сохасида намоён булади. Бундай маънавий хаёт сохаларида намоён булиши эса маданий сиёсатнинг асл мохиятини ташкил этади.

Download 68.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling