www.ziyouz.com кутубхонаси
1
ЎЗБЕКИСТОН
МИЛЛИЙ
ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
Ч
ҲАРФИ
«Ўзбекистон миллий энциклопедияси»
Давлат илмий нашриёти
ТОШКЕНТ
Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа, танишиб чиқиш мақсадида
фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадда фойдаланиш (сотиш,
кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.
Ч — ўзбек
Кирилл алифбосининг
йигирма бешинчи ҳарфи. Тил олди,
қоришиқ (т+ш), шовқинли,
портловчи,
жарангсиз ундош товушни ифодалайди.
Ушбу ҳарф (товуш) сўзнинг бошида (ча-
ман, чигит, чўл), ўртасида (аччиқ, кичик,
сочиқ) ва охирида (ишонч, кеч, тинч) кела
олади. Баъзан ушбу товуш жарангсиз ва
портловчи товушлардан олдин келганда,
ч>ш, ч>с каби талаффуз этилади (маc,
қочди>қошти, учта>ушта, уч сўм — ус
сўм каби), лекин бу фонетик ҳодиса им-
лода акс этмайди. Туркий халклар, жум-
ладан, ўзбек халқи учун умумий бўлган
ёзувларда Ч ҳарфи ўзига хос шаклларда
учрайди.
ЧААТАС (хакасча — уруш тоши)
— Минусинск сойлигидаги (Хакасияда-
ги Абакан ва Енисей дарёлари ҳавзаси)
мозорқўрғонлар ва
археологик мадани-
ят (6—9-а.лар)нинг номи. Тошдан бунёд
этилган қўрғонлар вертикал тош плита-
лар ва стела (устунлар) билан қопланган.
Бу стелаларнинг баъзиларида Урхун-Ени-
сей битиклари учрайди. Қўрғонларнинг
тош лаҳадларида марҳумлар
куйдириб
дафн этилган, маййит атрофига овқат ва
ичимлик қолдиклари бўлган идишлар
қўйилган.
Зодагонларга тегишли кат-
та қўрғонлар (диаметри 30 м гача) дан
олтин ва кумушдан ясалган идишлар,
қурол-аслаҳа, эгар-жабдуқ ва б. топил-
ган (қ. Уйбат Чаатаси), бу қўрғонларнинг
атрофи оддий жамоа аъзоларига тегишли
кичик мозорқўрғонлар билан ўралган.