5af91fa490bb8

Sana01.01.1970
Hajmi
#100316
Bog'liq
5af91fa490bb8



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ 
 
ЎСИМЛИКЛАР ФИЗИОЛОГИЯСИ 
фанидан тажриба ишлари бўйича 
ЙЎРИҚНОМА 
Мавзу: Ўсимликлардаги эркин ва бирикма сув миқдорини аниқлаш 
(2 соат) 
Андижон 2010 


Лаборатория иши № 10 
Ўсимликлардаги эркин ва бирикма сув миқдорини аниқлаш
 
1. Дарсни ташкил қилиш 5 минут 
2. Дарсни муҳокама қилиш 25 минут 
Назарий саволлар 
1. Ўсимлик организмдаги сув миқдори? 
2. Ўсимликдаги органик моддаларда сувнинг миқдори? 
3. Ўсимликлар танасида ва баргидаги сувнинг фарқи? 
Амалий ишлар 50 минут 
Ўсимликлардаги эркин ва бириккан сув миқдори 
Дарс якуни 10 минут 
Асбоб ва реактивлар: буғдой, арпа, маккажўхори ёки бошқа ўсимликлар, 70 % ли 
сахароза эритмаси, рефрактометр, бюкслар,тошли аналитик тарози,қуритгич шкаф, 3мл ли 
пипеткалар. Проба олинадиган парма. 
Ишнинг бориши: Эркин сувни аниқлаш учун намуна олинадиган парма ёрдамида 
текшириладиган ўсимликларнинг еттитасидан маълум ярусда жойлашган баргларидан 7 
тадан 49 дона бўлакча кесиб олинади. Олинган барг бўлакчаларини аралаштириб, 7 та 
оғирлиги маълум бўлган, ичига 3 мл дан сахароза эритмаси қўйилган, бюксга 7 тадан 
солиб, оғзи беркитилади. Сўнгра уларни аналитик тарозида тортиб лабораторияда соя 
жойга қўйиб, хона температурасида 6 соат сақланади. Умумий сувни аниқлаш учун шу 7 
та ўсимликнинг баргидан намуна олинадиган парма ёрдамида яна 7 тадан 49 та бўлакча 
кесиб олиб, аралаштириб, оғирлиги аниқланган 7 та қуруқ бюкс ичига 7 тадан солинади. 
Сўнгра бу бюксларни ҳам барг бўлакчаси билан аналитик тарозида айрим-айрим 
тортилади ва умумий сувни аниқлаш учун қуритгич шкафга 100-150 С иссиққа қўйиб, 
доимий оғирликка қадар қуритилади. Умумий сувнинг миқдорини барг бўлакчаларининг 
бошланғич хўл оғирлигига нисбатан қанча экани қуриганидан кейинги оғирлигини 
аниқлаш йўли билан топилади. Масалан: барг бўлакчаларининг бошланғич оғирлиги 
500мг, қуригандан кейинги оғирлиги 90 мг. 
500 мг_____________________ 100 
90 мг______________________Х 
Демак, барг бўлакчаларининг 18% қуруқ модда, 82% и умумий сувдан иборат экан. 
Шу умумий сув миқдоридан (82 %) эркин сув миқдори олиб ташланса, бириккан сув 
келиб чиқади. Эркин сувни аниқлаш учун барг бўлакчалари туширилган сахарозанинг 
концентрацияси 6 соатдан кейин рефракторметр ёрдамида аниқланади. Сахароза 
бошланғич эритмасининг (контрол) ҳам концентрацияси рефракторметрда аниқланиб, 
жадвалда берилган (1 ва 2) сонга асосан қанд миқдори аниқланади. Олинган 
маълумотларга асосан эркин сув миқдорини қуйидагича аниқланади. Масалан, бошланғич 
эритмадаги сахарозанинг концентрацияси-70,0 %. Барг бўлакчалари туширилган бюксдаги 
сахарозанинг концентрацияси 63,0 % 3 мл бошланғич сахароза эритмасининг оғирлиги 
3,8992 г. 
Барг бўлакчалари таркибидаги эркин сув миқдори 60,8 % экан. Юқоридан 
аниқланган умумий сув миқдори 82,0% эди. Шундан бириккан сув миқдори 82,0-
60,8=21,2% га тенг экан. Тажриба 20 С температурада олиб борилса, рефрактометр 
кўрсатиш бўйича эритмадаги сахароза миқдорини 1-жадвалдан фойдаланиб аниқланади. 


20 С 
Қуруқ модда 
миқдори (%) 
20 С 
Қуруқ модда 
миқдори (%) 
20 С 
Қуруқ модда 
миқдори (%) 
20 С 
Қуруқ модда 
миқдори (%) 
1,3344 
1,3359 
1,3374 
1,3338 
1,3403 





1,3418 
1,3433 
1,3448 
1,3464 
1,3779 




10 
1,3494 
1,3510 
1,3526 
1,3541 
1,3557 
11 
12 
13 
14 
15 
1,3590 
1,3622 
1,3655 
1,3689 
1,3723 
17 
19 
21 
23 
25 
Агар тажриба, яъни рефрактометрда кузатиш 20 С дан бошқа температурада олиб 
борилса, 2 жадвалга асосан аниқланган сахароза миқдорига ўзгаришлар киритилади. 
Ушбу 
температурада 
кузатилса айириб 
ташланади (-) 
1-жадвалдаги топилган қуруқ моддага қўшимча 
Ушбу 
температура
аниқланса 
қўшилади (+) 
5 % 
10 % 
15 % 
20 % 
25 % 
12 
13 
14 
15 
16 
17 
18 
19 
0,54 
0,47 
0,40 
0,33 
0,26 
0,20 
0,10 
0,07 
0,55 
0,48 
0,42 
0,34 
0,27 
0,21 
0,14 
0,07 
0,56 
0,49 
0,42 
0,35 
0,28 
0,21 
0,14 
0,07 
0,57 
0,50 
0,43 
0,36 
0,28 
0,22 
0,14 
0,07 
0,58 
0,51 
0,44 
0,37 
0,29 
0,22 
0,14 
0,07 
28 
27 
26 
25 
24 
23 
22 
21 
Температура +12 -19 ва 21 – 28 бўлганда 7-жадвалдаги сахароза миқдорига 
юқоридагича ўзгаришлар киритилади. 
Сув табиатда уч агрегат холатда-газсимон, суюқлик ва қаттиқ холатда учрайди. 
Унинг бу холатлари тузилиши доимо бири-биридан фарқ қилади. Сувларнинг таркибини 
ўзгариши уларнинг янги хусусиятларини келтириб чиқаради. Сув водороднинг енгил 
атоми билан кислороднинг турли оғирликдаги атомларининг қўшилишидан хосил бўлган.
Водороднинг оғир атоми турли атом оғирликдаги кислороднинг изотоплари билан 
қўшилиб оғир сувни хосил қилади. Бу оғир сувнинг бир бир молекуласи беш етти минг 
оддий сув молекуласига тўғри келади. Оғир сув икки типда бўлиб: кристалланган муз ва 
кристалланмаган шишасимон холатларда бўлади. 
Сувнинг суюқ азотда ўта тез музлаш натижасида молекулалар кристаллаша олмай 
қаттиқ шишасимон холатда қолади. Бу бир хужайрали ва кўп хужайрали организмларни 
шикастланмай музлаши тахминлайди. Аммо сувнинг кристаллашган музлаши ўсимлик 
хужайраларига шикаст етказади. 
Сув физикавий жихатдан рангсиз, тахмсиз, хидсиз, шаффоф модда бўлиб, қалин 
қават хосил қилганида хаво рангига киради. Целсий термометрида сув 100 да қайнаб 0 да 
музлайди. Сувнинг иссиқлик сиғими бошқа моддаларнинг иссиқлик сиғимига нисбатан 
юқори бўлади. 1 атм босимда температурани 0 дан 4 с гача оширилганда сув хажми 


кичраяди в 4 с да энг юқори зичликка эга бўлади. Худди шу температурада 1 см 3 сувнинг 
массаси 1 г га тенг келди. Музлаш натижасида сувнинг хажми 11 % га ортади. Атмосфера 
босимининг кўтарилиши сувнинг қайнаш температурасини оширади, лекин музлаш 
температурасини камайтиради. 
Химиявий жихатдан сув оксидланган водород бўлиб, у жуда турғун бирикмадир. Сув 
1500 С дан юқори температурада ултрабинафша нур, электр токи ва радиоактив нурлар 
тахсиридагина водород ва кислородга парчаланади. Сув молекуласидаги икки жуфт 
электронлар водород ва кислород ядролари учун умумий хисобланади. Сув молекуласи 
хар хил зарядли бўлса хам, унинг электрон нейтраллиги дипол холатни белгилайди.
Сув молекуласининг поляр бўлиши, сувни бошқа суюқликларга нисбатан 
эритувчанлигини оширади. Сув иштирокида кўпгина бирикмаларнинг гидролизланиши ва 
бошқа бирикмалар билан бирикиши сувнинг энг мухим химиявий хусусиятларидан бири 
хисобланади. 
Сув-энг мухим хаёт манбаи бўлиб табиатдаги барча ўлик ва тирик организмларнинг 
таркибда учрайди. У хар қандай қуруқ тупроқ ёки қуриган дарахтлар ва бошқа шунга 
ўхшаш жисмларнинг таркибида хам оз миқдорда бўлсада учрайди. Аммо барча тирик 
организмлар учун зарур бўлган чучук сув запаслари жуда хам оз миқдордни ташкил 
қилади. 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling