зарар суд карори

Sana01.01.1970
Hajmi
#100922
Bog'liq
зарар суд карори




Маърузачи: С.Намазбаева Судья: Ғ.Усанов 
А Ж Р И М 3-47/20 
2020 йил март ойининг 26 куни фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё 
вилоят суди апелляция инстанцияси видеоконференцалоқа режими 
(Фуқаролик ишлари бўича Жиззах вилоят судининг ахборот-коммуникация 
технологиялари бўйича техник ходимининг кўмаклашуви)даги очиқ суд 
мажлисида: 
раислик этувчи: С.Намазбаева, 
ҳайъат аъзолари: Л.Шербекова ва Ў.Разиковдан иборат таркибда, 
М.Қўзибековнинг котиблигида, Сирдарё вилоят прокуратураси бўлим 
бошлиғи А.Хусанов, адвокат Ж.Пўлатова, жавобгарларнинг иштирокида,
даъвогар М.Хнинг жавобгар М.А ва Ш.Сга нисбатан моддий ва 
маънавий зарарни ундириш ҳақидаги фуқаролик иши юзасидан чиқарилган 
фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2020 йил 7 
февралдаги ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар М.Х томонидан берилган 
апелляция шикояти иш материали асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни 
А Н И Қ Л А Д И: 
Даъвогар М.Х судга 2014 йил 29 январда даъво ариза билан мурожаат 
қилиб, жавобгарлардан 9.000 АҚШ долларни, 12 турдаги мол-мулкнинг 
қиймати сифатида 2.150.000 сўмни ҳамда маънавий зарарни ундиришни 
сўраган. 
Даъвогар М.Х судга қўшимча даъво ариза билан мурожаат қилиб, 
жавобгар М.Адан 2.000.000 сўм маънавий зарар ундиришни сўраган. 
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2020 йил
7 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилган. 
Унга кўра, жавобгар М.А ва Ш.Сдан солидар тартибда даъвогар 
М.Хнинг фойдасига 2.150.000 сўм моддий зарар ва 4.000.000 сўм маънавий 
зарар, жами 6.150.000 сўм ундирилиши; 
Жавобгар М.А ва Ш.Сдан солидар тартибда давлат фойдасига 669.000 
сўм давлат божи ундирилиши белгиланган. 
Қолган даъво талаблари рад қилинган. 
Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2014 йил 13 февралдаги 
ҳукми билан М.Х фойдасига ундириш белгиланган 19.474.470 сўм моддий 
зарар жавобгар Ш.С билан биргаликда М.Адан солидар тартибда ундирилиши; 
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2014 йил
20 февралдаги ҳал қилув қарори билан ундирилган 19.239.692 сўмнинг 
қайтарма ижроси таъминланиши; 
Даъвогар М.Хдан жавобгар М.Анинг фойдасига 19.239.692 сўм 
ундирилиши белгиланган. 



Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар М.Х томонидан берилган 
апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. 
Апелляция инстанцияси иш бўйича маърузани, тарафлар ва вакилнинг 
тушунтиришини, прокурорнинг суд ҳал қилув қарорини ўзгартириш ҳақидаги 
фикрини тинглаб, апелляция шикоятини иш ҳужжатлари асосида ўрганиб 
чиқиб, қуйидаги хулосага келди. 
Аниқланишича, даъвогар М.Х ва жавобгар Ш.С 2013 йил апрель ойидан 
қонуний ёки шаръий никоҳдан ўтмасдан бирга яшаб келишган. 
Жавобгар М.А жавобгар Ш.Снинг онаси бўлиб, улар бир-бирига 
нисбатан она-бола ҳисобланади.
Жавобгар Ш.С даъвогар М.Х билан бирга яшаб келган даврда М.Хга 
тегишли бўлган Жиззах шаҳар, Ёшлик маҳалласи, 139-уйнинг 1-хонали уйи 
отасидан мерос бўлиб қолганлигини билиб, ушбу уйни фирибгарлик билан 
қўлга киритиб, мазкур уйни фуқаро М.Ўга сўмга нисбатан қиймати 19.474.470 
сўмга тенг бўлган 9.000 АҚШ долларига сотиб юбориб, сотилган уйнинг 
пулини талон-тарож қилиш ҳақида онаси М.А билан олдиндан тил 
бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, фирибгарлик йўли билан киритилган пул 
маблағини ўзларининг шахсий манфаатларига ишлатиб юборганлиги ҳолати 
аниқланган. 
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 
2014 йил 13 февралдаги ҳукми билан Ш.С ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” 
банди билан айбдор деб топилган ва унга нисбатан 9 йил муддатга озодликдан 
маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 
Ш.Сдан жабрланувчи М.Хнинг фойдасига етказилган 19.474.470 (9.000 
АҚШ долларининг қиймати) сўм моддий зарар ундирилиши белгиланган. 
(и/в.34-41) 
Суд ҳукми қонуний кучда. 
Юқоридаги суд ҳукмида Ш.С онаси М.А билан олдиндан тил 
бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, жабрланувчини алдаб, унинг ишончини 
суиистеъмол қилиб, унинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга 
киритганликдаги ғайриқонуний ҳаракати билан ЖКнинг 168-моддаси
2-қисмининг “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этишганлиги қайд 
этилган. (и/в-40) 
Таъкидлаш лозимки, юқоридаги суд ҳукмида қайд этилишича, тергов 
органи томонидан Ш.С онаси М.А билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ 
шахслар бўлишиб, М.Хга тегишли бўлган Жиззах шаҳар, Кўтарма маҳалласи, 
1
А
-уй, 6-хонадонида М.Ани ижарада туришга кўндиришгач, М.А ушбу уйда 
яшаб келиб, 2013 йил 13 октябрь куни уйдан чиқиб кетиш олдидан ўзларига 
ишониб топширилган ва иҳтиёрларида бўлган М.Хга тегишли уйдаги жами 
қиймати 2.150.000 сўмлик мол-мулкини онаси М.А орқали ўзлаштириш ва 
растарата қилиш йўли билан талон-тарож қилганликда ЖКнинг 167-моддаси 
2-қисмининг “в” банди билан нотўғри айбланганлиги, ваҳоланки Ш.С ички 
ишлар ходимлари томонидан 2013 йил 8 октябрь куни ушланганлиги, 2013 йил 
13 октябрь куни ички ишлар ходимлари М.Хнинг аризаси бўйича М.Ага унинг 



уйидан чиқиб кетишини айтишганида, М.А уйдан чиқиб кетиш вақтида ўз 
иҳтиёридаги М.Хнинг юқоридаги буюмларини ҳам олиб чиқиб кетганлиги, бу 
ҳолатда Ш.С қамоқда бўла туриб, онаси билан М.Хнинг мол-мулкини 
ўзлаштиришга келишган деб ҳисоблаб бўлмаслиги, шу боис Ш.Снинг жиноий 
қилмиш ҳаракатидан ЖКнинг 167-моддаси 2-қисмининг “в” бандини ошиқча 
қўйилган деб топиб чиқариб ташланган. (и/в-39,40) 
Мазкур жиноят иши бўйича М.А судда гувоҳ сифатида иштирок этган. 
Бундан ташқари, М.А ҳам дастлабки тергов органи томонидан ўғли Ш.С 
билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Ш.С орқали М.Хга тегишли 
бўлган Жиззах шаҳар, Ёшлик маҳалласида жойлашган 139-уйнинг 1-
хонадонини сотишга кўндириб, М.Хга “сотилган уйнинг пулини тижорат учун 
ишлатамиз” деб айтиб, уни алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, М.Хга 
тегишли уйни фуқаро М.Ўга 9.000 АҚШ долларига сотиб юборишиб, уй 
пулини М.Хга бермасдан, сўмга нисбатан қиймати 19.474.470 сўмга тенг 
бўлган 9.000 АҚШ долларини ўзларининг шахсий манфаатлари йўлида 
ишлатиб юборганлиги ҳолати бўйича; 
М.А Жиззах шаҳар, Кўтарма маҳалласи, 1
А
-уй, 6-хонадонда 2013 йил 
июнь ойидан 2013 йил 13 октябрга қадар вақтинчалик яшаб келиб, 2013 йил 13 
октябрь куни уйдан чиқиб кетиш олдидан ўғли Ш.С ва ўзига ишониб 
топширилган ва ўзларининг ихтиёрида бўлган, М.Хга тегишли жами қиймати 
2.150.000 сўмлик уй анжомларини ўзлаштириш ва растарата қилиш йўли 
билан талон-тарож қилганлик ҳолати бўйича ЖКнинг 168-моддаси 2-
қисмининг “в” банди, 167-моддаси 2-қисмининг “в” бандида назарда тутилган 
жиноятни содир этганликда ишда иштирок этишда жалб қилинган. 
М.А судга ариза билан мурожаат қилиб, айбига тўлиқ иқрорлик 
билдириб, қилмишидан пушаймонда бўлиб, жиноят ишини амнистия актига 
асосан ҳаракатдан тугатишни сўраган. 
Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2013 йил 26 декабрдаги 
ажрими билан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисмининг “б” банди, 167-моддаси
2-қисмининг “в” банди билан М.Абдурихимовага нисбатан жиноят иши 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил
12 
декабрдаги 
“Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституцияси 
қабул 
қилинганлигининг йигирма бир йиллиги муносабати билан амнистия 
тўғрисида”ги Қарорнинг 6-бандига асосан жиноят ишини айбдорлик 
масаласини ҳал қилмасдан туриб ҳаракатдан тугатилган. 
Суд ажрими қонуний кучда. 
Даъвогар М.Х ўзининг даъво аризасига жавобгар Ш.С билан 2013 йил 
аперль ойидан бошлаб яшаб келганлиги, Ш.С онаси М.А билан 
таништирганлиги, улар биргаликда ишончига кириб, ўзига тегишли бўлган 
Жиззах шаҳар, Ёшлик маҳалласида жойлашган 139-уйнинг 1-хонадонни 
фуқаро М.Ўга 9.000 АҚШ долларига сотишганлиги, бундан ташқари жавобгар 
М.А уйдан чиқиб кетиш пайтида ўзига тегишли бўлган 12 турдаги жами 
қиймати 2.150.000 сўмлик мол-мулкларни олиб чиқиб кетганлиги, натижада 
моддий ва маънавий зарар кўрганлигини асос сифатида келтирган. 



Таъкидлаш лозимки, мазкур фуқаролик иши судда муқаддам кўрилган. 
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг
2014 йил 20 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар М.Хнинг жавобгар 
М.А ва Ш.Сга нисбатан етказилган зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризаси 
қаноатлантирилган. 
Унга кўра, жавобгар М.А ва Ш.Сдан солидар тартибда даъвогар 
М.Хнинг фойдасига 21.624.470 сўм моддий зарар, давлат фойдасига 4.324.894 
сўм давлат божи ундирилиши белгиланган. 
Таъкидлаш лозимки, суд томонидан 21.624.470 сўм ундириш ҳақида 
хулосага келинишида 9.000 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 
сифатида 19.474.470 сўм ва 12 турдаги мол-мулкнинг қиймати сифатида 
2.150.000 сўм йиғиндисидан келиб чиқилган. 
Суд қарори қисман ижро этилган. 
Хусусан, МИБ Жиззах шаҳар бўлимининг 2020 йил 7 февралдаги 
маълумотига кўра, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 
2014 йил 20 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан берилган ижро ҳужжати 
бўйича М.Анинг мол-мулки сотувидан ҳамда пенсия ҳисобидан жами 
19.239.692 сўм ундирилиб, М.Хга тилхат орқали ва пластик карточкасига 
ўтказиб берилганлиги қайд этилган. 
Бундан ташқари, МИБ Ш.Рашидов туман бўлимининг 2020 йил
4 февралдаги маълумотига кўра, жиноят ишлари бўййича Жиззах шаҳар 
судининг 2014 йил 13 февралдаги ҳукмидаги Ш.Сдан ундирувчи М.Хнинг 
фойдасига ундирилиши белгиланган 19.474.470 сўм моддий зарар суммасидан 
жами 940.937 сўми ундирилганлиги қайд этилган. 
Бундан ташқари, даъвогар М.Х судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, 
фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2014 йил 20 
февралдаги ҳал қилув қарори билан жами 21.642.470 сўм ундирилиши 
белгиланганлиги, лекин шу кунга қадар тўланмаганлиги, шу боис жавобгар 
Ш.С ва М.Адан ундирилиши белгиланган 21.624.470 сўмга нисбатан 2014 йил 
20 февралдан бошлаб банк фоизи ва 30.000.000 сўм маънавий зарар 
ундиришни сўраган. 
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2019 йил
25 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилган. 
Унга кўра, жавобгар Ш.С ва М.Адан солидар тартибда даъвогар 
М.Хнинг фойдасига 9.113.567,9 сўм банк фоизи, тўланган 364.543 сўм давлат 
божи ва 14.190 сўм почта ҳаражати ундирилиши белгиланган. 
Даъво талабидаги маънавий зарарни ундириш ҳақидаги қисми рад 
қилинган. 
Суд қарори қонуний кучда. 
М.А судга 2019 йил 24 октябрда ариза билан мурожаат қилиб, фуқаролик 
ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2014 йил 20 февралдаги суд 
мажлисида иштирок этишмаганлиги, суд қароридан бехабарлиги, суд ҳукми 
билан ўғли Ш.Сдан М.Хнинг фойдасига 9.000 АҚШ долларининг сўмга 
нисбатан қиймати сифатида 19.474.470 сўм ундирилиши белгиланганлигини 



таъкидлаб, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2014 йил 
20 февралдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўришни 
сўраган. 
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2019 йил
31 октябрдаги ажрими билан М.Анинг аризаси қаноатлантирилиб, Жиззах 
туманлараро судининг 2014 йил 20 февралдаги ҳал қилув қарорини янги 
очилган ҳолат бўйича бекор қилиниб, қайта кўрилиши белгиланган. 
Фуқаролик кодекснинг 985-моддаси 1-қисмига кўра, ғайриқонуний 
ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига 
етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан 
бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда 
қопланиши лозим. 
Биринчи инстанция суди иш ҳолати ва юқоридаги қонун талабига 
асосланиб, жавобгар Ш.С ва М.Анинг содир этган жинояти юқоридаги суд 
ҳукми билан тасдиқланишини инобатга олиб, улардан солидар тартибда 
даъвогар М.Хнинг фойдасига 2.150.000 сўм моддий зарар ундириш ҳақида 
хулосага келган. 
Апелляция инстанцияси биринчи инстанция судининг жавобгар Ш.С ва 
М.Адан солидар тартибда даъвогар М.Хнинг фойдасига 2.150.000 сўм моддий 
зарар ундириш ҳақида хулосаси билан қисман келишмади. 
Юқоридаги суд ҳукмида таъкидланганидек, М.А уйдан чиқиб кетиш 
вақтида М.Хнинг буюмларини ҳам олиб чиқиб кетган, бу пайтда Ш.С қамоқда 
бўлганлиги боис Ш.Снинг жиноий қилмиш ҳаракатидан ЖКнинг 167-моддаси 
2-қисмининг “в” бандини ошиқча қўйилган. 
Бу ҳолатда 12 турдаги мол-мулкларнинг қиймати сифатида
2.150.000 сўм жавобгар Ш.Сдан эмас, балки жавобгар М.Адан даъвогар 
М.Хнинг фойдасига ундирилиши лозим. 
Шу боис, апелляция инстанцияси жавобгар М.Адан даъвогар М.Хнинг 
фойдасига 2.150.000 сўм ундиришни лозим топди. 
Фуқаролик кодексининг 1021-моддаси 1-қисмига кўра, маънавий зарар 
уни етказувчининг айби бўлган тақдирда, зарар етказувчи томонидан 
қопланади. 
Фуқаролик кодексининг 1022-моддаси 4-қисмига кўра, маънавий зарар 
пул билан қопланади. 
Биринчи инстанция суди юқоридаги қонун талабига асосланиб, 
жавобгар Ш.С ва М.Анинг содир этган жинояти натижасида даъвогар М.Хга 
маънавий зарар етказилганлигини инобатга олиб, улардан солидар тартибда 
даъвогар М.Хнинг фойдасига 4.000.000 сўм маънавий зарар ундириш ҳақида 
тўғри хулосага келган. 
Бундан ташқари, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг хулоса 
қисмида даъвогар М.Хнинг қолган даъво талабини рад қилиш ҳақида хулосага 
келган бўлсада, қарорнинг асослантирувчи қисмида айнан қайси даъво талаби 
рад қилинганлиги батафсил кўрсатилмаган. 



Апелляция инстанцияси даъвогар М.Хнинг даъво аризасидаги ҳамда 
судга ёзма равишда тақдим этилган даъво аризасига қўшимчаларида 9.000 
АҚШ долларининг бугунги кундаги давлат курси бўйича ундириш ҳақидаги 
ҳамда жавобгар М.Анинг жиноий хатти-ҳаракати натижасида 12 турдаги жами 
қиймати 2.150.000 сўмлик мол-мулкларнинг бугунги кундаги қийматини 
ундириш ҳақидаги даъво талабларини муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага 
келди. 
ФПКнинг 72-моддаси 1-қисмига кўра, ҳар бир тараф ўзининг талаблари 
ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. 
Юқорида таъкидланганидек, жиноят ишлари бўича Жиззах шаҳар 
судининг 2014 йил 13 февралдаги ҳукми билан Ш.Сдан жабрланувчи М.Хнинг 
фойдасига етказилган 19.474.470 (9.000 АҚШ долларининг қиймати) сўм 
моддий зарар ундирилиши белгиланган. 
Суд ҳукми қонуний кучда. 
Шу боис, апелляция инстанцияси қонуний кучда бўлган суд ҳукми билан 
9.000 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати сифатида 19.474.470 сўм 
ундирилиши белгиланганлигини инобага олиб, даъвогар М.Хнинг 9.000 АҚШ 
долларининг ҳозирги кундаги қийматини ундириш ҳақидаги даъво талабини 
асоссиз деб ҳисоблаб, рад қилишни лозим топди. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил
27 декабрдаги “Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид 
қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 26-сонли 
қарорининг 10-бандига кўра, жиноят натижасида етказилган моддий зарарни 
ундириш масаласини ҳал этишда мол-мулкнинг ҳукм чиқарилган кундаги 
қийматидан келиб чиқиш лозим. 
Шу боис, апелляция инстанцияси юқоридаги Пленум қарорига 
асосланиб, суд ҳукми ва суд ажримида М.А томонидан М.Хга тегишли уйдаги 
жами қиймати 2.150.000 сўмлик мол-мулкини ўзлаштирилиб, талон-тарож 
қилинганлиги ҳолати қайд этилганлиги, суд қарорлари қонуний кучда 
эканлиги, бундан ташқари М.Хнинг жавобгар Ш.С ва М.Ага нисбатан Жиззах 
туманлараро судининг 2014 йил 20 февралдаги ҳал қилув қарори ижро 
этилмаганлиги натижасида банк фоизи ундириш ҳақидаги даъво талаби 
қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, 12 турдаги жами қиймати
2.150.000 сўмлик мол-мулкларнинг бугунги кундаги қийматини ундириш 
ҳақидаги даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, рад қилишни лозим топди. 
Юқоридагиларга асосланиб, апелляция инстанцияси биринчи инстанция 
судининг даъвогар М.Хнинг қолган даъво талабини рад қилиш ҳақидаги 
хулосаси билан келишди. 
Биринчи инстанция суди жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар 
судининг 2014 йил 13 февралдаги ҳукми билан Ш.Сдан жабралувчи М.Хнинг 
фойдасига 9.000 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати сифатида 
19.474.470 сўм ундирилиши белгиланган бўлсада, М.А ҳам бу жиноятга шерик 
бўлганлиги, бу ҳолат суд ҳукми билан тасдиқланиши, лекин М.Адан ҳам 
ундирилмаганлигини инобатга олиб, суд ҳукмига асосан ундирилиши 



белгиланган 19.474.470 сўм моддий зарар жавобгар М.Адан солидар тартибда 
ундириш ҳақида хулосага келган. 
Фуқаролик кодексининг 1000-моддаси 1-қисмига кўра, биргаликда зарар 
етказган шахслар жабрланувчининг олдида солидар жавобгар бўладилар. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил
27 декабрдаги “Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид 
қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 26-сонли 
қарорининг 19-бандига кўра, жиноят ишидан келиб чиқувчи фуқаровий 
даъвони фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида кўраётганда, суд мулкий 
зиённи қоплаш учун ундирилаётган суммани жиноят ишида мавжуд далиллар, 
шунингдек, тарафлар томонидан қўшимча тақдим қилинган ва суднинг 
ташаббуси билан тўпланган далиллар асосида белгилайди. 
Бундан ташқари, мазкур Пленум қарорининг 7-бандига кўра, агар мулкий 
зиён судланувчи ва жиноят иши ЖПК 84-моддасига мувофиқ тугатилган 
бошқа шахс билан биргаликда етказилган бўлса, суд мулкий зиённи тўла 
ҳажмда қоплаш мажбуриятини судланувчига юклайди ва фуқаровий 
даъвогарга иши тугатилган шахсга нисбатан мулкий зиённи маҳкум билан 
солидар қоплаш тўғрисида фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида даъво 
қўзғатиш ҳуқуқини тушунтиради. 
Суд ҳукмида биргаликдаги ҳаракатлар натижасида етказилган зарарнинг 
судланувчидан жиноят иши тугатилган ёки алоҳида юритувга ажратилган 
шахслар билан солидар тартибда ундирилиши тўғрисида кўрсатма 
берилишига йўл қўйилмайди. 
Апелляция инстанцияси жавобгар Ш.С томонидан даъвогар М.Хга 
моддий зарар етказилганлиги суд ҳукми билан исботланиб, шу суд ҳукмида 
Ш.С онаси жавобгар М.А билан биргаликда, жиноий тил бириктириб, 
даъвогар М.Хга тегишли бўлган уй-жойни сотиб, пул маблағини талон-тарож 
қилганлиги қайд қилинганлиги, бироқ мазкур ҳолат бўйича суд ажрими билан 
М.Ага нисбатан қисми амнистия акти билан жиноят иши ҳаракатдан 
тугатилганлиги, ушбу суд ажримида ҳам М.А айбига тўлиқ иқрор бўлганлиги 
қайд этилганлиги инобатга олиб, юқоридаги Пленум қароридаги 
тушунтиришга асосланиб, биринчи инстанция судининг жиноят ишлари 
бўйича Жиззах шаҳар судининг 2014 йил 13 февралдаги ҳукми билан М.Х 
фойдасига ундириш белгиланган 19.474.470 сўм моддий зарар жавобгар Ш.С 
билан биргаликда М.Адан солидар тартибда ундириш ҳақидаги хулосаси 
билан келишди. 
ФПКнинг 458-моддасига кўра, ижро этилган суд ҳужжати бекор 
қилинган ва иш янгидан кўриб чиқилганидан кейин талабларни 
қаноатлантиришни тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори 
қабул қилинган ёхуд иш юритишни тугатиш тўғрисида ёки аризани кўрмасдан 
қолдириш тўғрисида ажрим чиқарилган тақдирда, бекор қилинган суд 
ҳужжати бўйича жавобгардан даъвогарнинг фойдасига ундирилган 
нарсаларнинг барчаси жавобгарга қайтариб берилиши лозим (ҳал қилув 
қарорининг қайтарма ижроси). 



ФПКнинг 459-моддаси 1-қисмига кўра, иш янгидан кўриш учун ўзига 
топширилган суд ўз ташаббуси билан қайтарма ижро тўғрисидаги масалани 
кўриши ва уни янги суд ҳужжатида ёки ажримида ҳал қилиши шарт бўлиб, шу 
билан иш юритиш тамомланади. 
Биринчи инстанция суди фуқаролик ишлари бўича Жиззах туманлараро 
судининг 2014 йил 20 февралдаги ҳал қилув қарори бекор бўлганлиги, бироқ 
МИБ Жиззах шаҳар бўлимининг 2020 йил 7 февралдаги маълумотига кўра, 
мазкур суд қарори билан жавобгар М.Анинг мол-мулки сотувидан ҳамда 
пенсия ҳисобидан жами 19.239.692 сўм даъвогар М.Хга ундирилганлигини 
инобатга олиб, ўз ташаббуси билан даъвогар М.Хдан жавобгар М.Анинг 
фойдасига қайтарма ижро сифатида 19.239.692 сўм ундириш ҳақида хулосага 
келган. 
Апелляция инстанцияси муқаддам мазкур фуқаролик иши бўйича 
чиқарилган Жиззах туманлараро судининг 2014 йил 20 февралдаги ҳал қилув 
қарори бекор қилинганлиги, бироқ мазкур суд қарори қисман ижро қилиниб, 
жавобгар М.Адан жами 19.239.692 сўм даъвогар М.Хнинг фойдасига 
ундирилганлиги, жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2014 йил 13 
февралдаги ҳукми билан Ш.Сдан жабрланувчи М.Хнинг фойдасига етказилган 
19.474.470 сўм моддий зарар ундирилиши белгиланганлиги, шу боис мазкур 
иш бўйича даъвогар М.Хнинг 9.000 АҚШ долларини ундириш ҳақидаги даъво 
талаби асоссиз деб ҳисобланиб, рад қилинганлигини инобатга олиб, биринчи 
инстанция судининг М.Хдан жавобгар М.Анинг фойдасига қайтарма ижро 
сифатида 19.239.692 сўм ундириш ҳақидаги хулосаси билан келишди. 
Бундан ташқари, апелляция инстанцияси биринчи инстанция судининг 
қайтарма ижро қилиш ҳақидаги хулосаси билан келишишда келгусида 
фуқаролик ишлари бўйича суд қарори билан ундирилган ва жиноят ишлари 
бўйича суд ҳукми билан ундирилиши белгиланган ижро ҳужжатлари юзасидан 
тарафлар ўртасида англашмовчилик ва тушунмовчиликлар келиб чиқиши 
мумкинлигини ҳам эътиборга олди. 
ФПКнинг 138-моддаси 6-қисмига кўра, агар юқори турувчи инстанция 
суди ишларни янгидан кўриб чиқиш учун юбормай, чиқарилган ҳал қилув 
қарорини ўзгартирса ёки янги ҳал қилув қарорини қабул қилса, у суд 
харажатлари тақсимотини тегишинча ўзгартиради. 
Апелляция инстанцияси жавобгар М.Адан даъвогар М.Хнинг фойдасига 
2.150.000 сўм ундириш белгиланганлиги сабабли давлат божини ҳам 
қуйидагича тақсимлаб, жавобгар М.Адан давлат фойдасига 223.000 сўм давлат 
божи, бундан ташқари жавобгар Ш.С ва М.Алардан солидар тартибда давлат 
фойдасига 446.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. 
ФПКнинг 399-моддаси 1-қисми 2-бандига кўра, суд ишни апелляция 
тартибида кўриб чиққач, ўз ажрими билан ишни янгидан кўриш учун 
ўтказмасдан ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки ҳал қилув 
қарорини, қарорни бутунлай ёки қисман бекор қилишга ва янги ҳал қилув 
қарори чиқаришга ҳақли. 
Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанцияси биринчи инстанция суди 



ҳал қилув қарорининг жавобгар М.А ва Ш.Сдан солидар тартибда даъвогар 
М.Хнинг фойдасига 2.150.000 сўм моддий зарар ундириш ҳақидаги қисмини 
ўзгартиришни, жавобгар М.Адан даъвогар М.Хнинг фойдасига 2.150.000 сўм 
моддий зарар ундиришни, ҳал қилув қарорининг жавобгар М.А ва Ш.Сдан 
солидар тартибда давлат фойдасига 669.000 сўм давлат божи ундириш 
ҳақидаги қисмини қуйидаги таҳрирда қайд этишни, унга кўра жавобгар 
М.Адан давлат фойдасига 223.000 сўм давлат божи, жавобгар Ш.С ва М.Адан 
солидар тартибда давлат фойдасига 446.000 сўм давлат божи ундиришни, ҳал 
қилув қарорининг қолган қисмлари, яъни жавобгар М.А ва Ш.Сдан солидар 
тартибда даъвогар М.Хнинг фойдасига 4.000.000 сўм маънавий зарар 
ундириш, қолган даъво талабини рад қилиш, жиноят ишлари бўйича Жиззах 
шаҳар судининг 2014 йил 13 февралдаги ҳукми билан М.Х фойдасига ундириш 
белгиланган 19.474.470 сўм моддий зарар жавобгар Ш.С билан биргаликда 
М.Адан солидар тартибда ундириш, қайтарма ижрони таъминлаш, даъвогар 
М.Хдан жавобгар М.Анинг фойдасига 19.239.692 сўм ундириш ҳақидаги 
қисмларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. 
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 399-моддасига 
қўлланиб, апелляция инстанцияси
А Ж Р И М Қ И Л А Д И: 
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2020 йил
7 февралдаги мазкур иш юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарорининг жавобгар 
М.А ва Ш.С дан солидар тартибда даъвогар М.Х нинг фойдасига 2.150.000 
(икки миллион бир юз эллик минг) сўм моддий зарар ундириш ҳақидаги 
қисмини қуйидагича ўзгартирилсин: 
Жавобгар М.А дан даъвогар М.Х нинг фойдасига 2.150.000 (икки 
миллион бир юз эллик минг) сўм моддий зарар ундирилсин. 
Ҳал қилув қарорининг жавобгар М.А ва Ш.С дан солидар тартибда 
давлат фойдасига 669.000 (олти юз олтмиш тўққиз минг) сўм давлат божи 
ундириш ҳақидаги қисмини қуйидаги таҳрирда қайд этилсин: 
Жавобгар М.А дан давлат фойдасига 223.000 (икки юз йигирма уч минг) 
сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар Ш.С ва М.А дан солидар тартибда давлат фойдасига 446.000 
(тўрт юз қирқ олти минг) сўм давлат божи ундирилсин. 
Ҳал қилув қарорининг қолган қисмлари ўзгаришсиз қолдирилсин. 
Жавобгар Ш.С ва М.А дан солидар тартибда апелляция шикояти 
видеоконференцалоқа 
режимида 
кўрилганлиги 
учун 
Ўзбекистон 
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 55.750 (эллик беш минг 
етти юз эллик) сўм суд ҳаражати ундирилсин. 
Апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. 
Раислик этувчи имзо  С.Намазбаева 


10 
Ҳайъат аъзолари имзо    Л.Шербекова 
имзо Ў.Разиков 
Аслига тўғри. 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling