dorivor o'simliklar munosabat

Sana01.01.1970
Hajmi
#100931
Bog'liq
dorivor o'simliklar munosabat


Доривор ўсимликлар соҳасини ривожлантиришдаги муҳим ҳужжат

Бугунги кунда Ўзбекистон флорасини 4300 дан ортиқ ўсимлик турлари ташкил этади, улардан 3000 дан ортиғи ёввойи ҳолда ўсувчи олий ўсимлик турлари бўлиб, улардан 9 фоизи эса (333 та тур) эндемик, яъни дунёнинг бошқа жойларида учрамайдиган турларни ташкил этади. Ҳозирги кунда чоп этилиши кутилаётган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига 314 та ўсимлик тури киритилиши режалаштирилган. Мамлакатимизда учрайдиган ўсимлик турларининг аксарияти доривор ўсимликлар ҳисобланади.


Мамлакатимиз турли хил касалликларни доривор ўсимликлар асосида даволаш бўйича ўзининг кўп асрлик анъаналарига эгадир. Буюк юртдошларимиз Ал-Беруний, Ал-Хоразмий, Абу Али ибн Синодек мутафаккир олимларимиз томонидан қадимда тиббиёт амалиётида қўллашга тавсия этилган бой меросимиз бугунги кунда тиббиёт амалиётида ўз ўрнини топган.
Куни кеча Президентимиз томонидан қабул қилинган “Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори доривор ўсимликлар соҳасини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга тарихий ҳужжатдир.
Мазкур Қарор орқали доривор ўсимликлар етиштириш ва қайта ишлашни янада ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш жараёнларини интеграциялаш масалалари белгилаб берилди.
Хусусан,
- доривор ўсимликларни етиштириш, сақлаш, бирламчи ёки чуқур қайта ишлаш кластерларини ташкил этилиши, уларга татбиқ этиладиган имтиёзлар ҳамда уларнинг асосий вазифаларини аниқлаб берилиши;
- доривор ўсимликларни етиштиришга ихтисослаштириладиган ҳудудларнинг белгиланиши ва доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этиш маблағлари аниқлаштирилганлиги;
- доривор ўсимликларга доир илмий-тадқиқот ишларини янада ривожлантириш, грант танловларини эълон қилиниши ҳамда таълим тизимида доривор ўсимликларга оид махсус соатларни ўқув режаларига киритилиши;
- ўсимлик хомашёсини чуқур қайта ишлаш асосида дори субстанциялари ишлаб чиқаришни ташкил этиш механизмларини жорий этилиши ҳамда доривор ўсимликларни минимум стандарт рецептларига киритиш бўйича тегишли ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилиши;
- тиббиёт муассасалари, таълим муассасалари барча вазирлик ва идораларда ҳамда бошқа аҳоли гавжум жойларда фитобарлар ташкил ташкил этилиши;
- ҳукумат, вазирликлар, идоралар ва ҳокимликларнинг доривор ўсимликлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга ошириши лозим бўлган вазифаларнинг аниқ белгилаб қўйилиши шулар жумласидандир.
Айниқса, йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликлар муҳофазасини кучайтириш, уларни табиий плантациялар барпо этиш йўли билан тиклаш чораларини кўриш, камайиб бораётган ноёб доривор ўсимликлар мавжуд бўлган “махсус ҳудуд”ларни ажратиш ва уларни муҳофазага олиш белгиланганлиги муҳим аҳамиятга эга. Чунки, айрим доривор ўсимликларга талабнинг юқорилиги туфайли уларни таг-томири билан олиниши ёки доривор ўсимликлар ўсадиган ҳудудларда ҳаддан ташқари кўп чорва молларини ўтлатилиши бундай ўсимликлар деградациясига сабаб бўлмоқда.
Дарҳақиқат, ҳозирги кунда ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлашга қаратилган 60 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Мазкур Қарор талабларидан келиб чиқиб уларни янада такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга.
Умуман олганда, мазкур ҳужжат доривор ўсимликлар етиштириш, уларни қайта ишлашни янада ривожлантириш, шу соҳадаги экспорт салоҳиятни янада оширишда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш учун хизмат қилади.
Хайрилло ГАППОРОВ –
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling