2 маъруза Миф, афсона, ривоят, нақл

Sana01.01.1970
Hajmi
#101014
Bog'liq
2 маъруза Миф, афсона, ривоят, нақл


2-маъруза машғулоти

Миф ва унинг бадиий талқинлари. Афсона ривоят ва нақлларнинг жанр хусусиятлари

Режа:
1. Миф ва унинг бадиий талқинлари.
2. Афсона ва унинг турлари.
3. Ривоятларнинг пайдо бўлиш омиллари.
4. Нақлларда ифодаланган дидактик ғоялар.


Фойдаланилган адабиётлар:
1. Насимхон Раҳмонов. Ўзбек адабиёти тарихи (Энг қадимги даврлардан XV асрнинг биринчи ярмигача). Т.: “Sano standart” нашриёти, 2017. – 556 б.
2. Т.Мирзаев ва бошқалар. Ўзбек фольклори (Дарслик). Т.: “Tafakkur bo‘stoni”, 2020. – 240 б.
3. Охунжон Сафаров. Ўзбек халқ оғзаки ижоди. “Musiqa” нашриёти, 2010. – 368 б.
4. Ўзбек фольклоршунослиги. Антология. Т.: “O‘zbekiston milliy ensiklopediyasi” Давлат илмий нашриёти, 2017. – 592 б.
5. Босим Тўйчибоев. Қозоқбой Қашқирли. Зоминнинг тил қомуси. Т.: “Akademnashr”, 2012. – 396 б .
6. Ўзбек халқ эртаклари. 1-том. Т.: “O‘qituvchi” nashriyot-matbaa ijodiy uyi, 2007.
7. Ўзбек халқ эртаклари. 2-том. Т.: “O‘qituvchi” nashriyot-matbaa ijodiy uyi, 2007.
8. Ўзбек халқ эртаклари. 3-том. Т.: “O‘qituvchi” nashriyot-matbaa ijodiy uyi, 2007.

Миф ва афсоналар қадимги адабий ёдгорликлар ҳисобланади.


Миф оламнинг яратилиши, инсониятнинг келиб чиқиши, шунингдек, худоларнинг қаҳрамонларнинг пайдо бўлиши, уларнинг фаолияти ҳақидаги бадиий, содда бадиий тафаккур маҳсули бўлган адабий парчадир. Миф юнонча “афсона”, “ривоят” деб қаралса-да, уни афсона билан бир қаторга қўйиб бўлмайди. Миф бадиий тафаккурнинг энг кичик, содда, эпик сюжетга эга бўлмаган илк бадиий шаклидир. Миф адабий жараённинг илк кўринишидир.
Миф тафаккурнинг беихтиёр шаклидир. , афсона онгли ижод маҳсулидир.
Инсоният азалда миф яратишни мақсад қилиб қўймаган. Маълум культлар, удумлар, урф одатларни баён қилиш ва амалда қўллаш натижасида мифларнинг турлари келиб чиққан. Булар кўпроқ тотемистик мифларга, космогоник мифларга ҳам тегишли.
Миф қайсидир халқларда ёзма шаклда ҳам сақланган. Масалан, шумер, бобил, миср, хет каби қатор халқларнинг ёзма ёдгорликларидан бир қатор мифлар етиб келган.
Исмларнинг, удумларнинг, буюмларнинг, буюмларнинг пайдо бўлиши ҳақидаги этиологик мифлар, оламнинг пайдо бўлиши ҳақидаги космогоник, инсоннинг пайдо бўлиши ҳақидаги антропогоник – бу мифлар архаик мифларнинг асосий мазмунини ташкил қилади. Бу тип мифлар барча халқлар адабиёт намуналарида бор. Дунёнинг мифларида бир қатор мавзулар ва мотивлар такрорланаверганлигини олимлар аниқланган. Миф орқали инсон ибтидоий шаклда бўлса ҳам оламни илмий билишга ҳаракат қилган.
Космогоник мифнинг қадимги туркий ёдгорликларга кўриниши.
Култегин битиктошининг биринчи мисрасида оламнинг ва одамнинг пайдо бўлиши ҳақидаги миф мавжуд:
“Кўк осмон ва қора ер ўртасида инсон пайдо бўлди. Инсон боласи устидан ота-бобом Бўмин ҳоқон, Истами ҳоқон ўтирганлар”.
Қадимги туркийлар ерни она, осмонни ота деб тасаввур қилган уларнинг никоҳидан одам пайдо бўлган деб қарашган Култегиндан олинган бу парча космогоник мифга мисол бўла олади. Тарихий воқеалар ва миф бир-бирини тўлдиради.
Тўфон ҳақидаги миф ҳам кўплаб халқларда тарқалган. Бу мифдаги тўфон одамларни қириб ташлаш учун худоларнинг қароридир. Тўфон фақат сувдан иборат эмас. Масалан “Авесто”да Хурмузд Йимани совуқ орқали одамларни қириб юборишдан огоҳлантиради.
Мифларнинг таснифи ва тадрижий ривожи босқичи босқичлари

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling