биласизми

Sana01.01.1970
Hajmi
#101183
Bog'liq
биласизми

Биласизми ,?


Хукуматимиз томонидан Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш,унинг салбий таъсирини юмшатиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар асосида Республикасида худудида “карантин” жорий этилиб,карантин даврида ижтимоий химояга мухтож,кўп болалик оилалар,ногиронлиги бор шахслар,якка ёлғиз фуқаролар,вақтинча ишсиз фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида
2020 йил 22 апрелда 213-ф-сонли Хукумат фармойиши билан
“Саховат ва кўмак” жамғармаси ва унинг жойлардаги бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалари ташкил этилди.
✅ Мазкур фармойиш билан “Саховат ва кўмак” жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Жамғарма ва унинг бўлинмалари “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида очилиб, улар юридик шахс ҳисобланмайди.
Жамғарма маблағлари ҳомийлик ва хайрия маблағлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.
Жамғарма маблағлари коронавирус пандемияси ва карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахсларга пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш учун ишлатилади.
“Мадад” ННТ Марғилон шахар Ҳуқуқий маслахат Бюроси бош мутахассиси Х.Юлдашев.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling