Z.I-1

Sana01.01.1970
Hajmi
#101288
Bog'liq
Z.I-1


Akmal Muzafarov

Назорат саволларига жавоблар



  1. Маркетингда коммуникацион сиёсатни қандай тушунасиз?

Маркетингда коммуникацион сиёсатнинг муҳим элементларидан бири сотишни рағбатлантириш ҳисобланади. Демак, коммуникацион сиёсатни юритиш бозорда ҳар бир корхонанинг рақобатга бардош бериб, самарали фаолият кўрсатишнинг муҳим омили ҳисобланар экан.Коммуникацион сиёсат деганда бозорга товар силжитиш услубларининг мажмуи тушунилади. Буларга паблик рилейшнз (жамоатчилик билан алоқалар), реклама, сотишни рағбатлантириш ва шахсий сотиш киради.





  1. Паблик рилейшнз” нима?

Жамоатчилик билан алоқалар (паблик рилейшнз). Жамоатчилик билан алоқалар – корхонанинг ва шу корхона товарларининг ижобий обрў-эътиборини (имиджи) шакллантириш ва улар ҳақидаги салбий фикрларни юмшатиш орқали кенг жамоатчилик билан корхона ўртасидаги соғлом муносабатлардир. Жамоатчилик деганда ҳар хил ташкилотлар, аҳоли гуруҳлари, молия идоралари, давлат идоралари, аҳоли қатламлари, маҳаллий ҳокимият субъектлари тушунилади.
Паблик рилейшнзнинг бош тамойиллари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  1. ахборотларнинг тўла ва хақиқий бўлишига эришиш;

  2. маълумотларнинг оддий ва тушунарли бўлишини таъминлаш;

  3. муносабатларнинг иккала томон учун ҳам қизиқарли бўлишига эришиш;

  4. муносабатларда ўзига бино қўймаслик, баҳосини кўтармасликни таъминлаш;

  5. жамоатчилик фикрини билиш учун вақтни аямаслик;

  6. муносабатларнинг ҳар бир босқичида ишончлиликка эришиш ва бошқалар.

Паблик рилейшнзда истеъмолчиларга ахборотларни етказиш учун турли хил ахборот воситалари ва каналлларидан фойдаланилади.



  1. Рекламанинг аҳамиятини тушунтириб беринг?

Маълумки, фирмаларнинг бозорда муваффақият билан фаолият кўрсатиши учун фақатгина сифатли товарларни ишлаб чиқариш етарли эмас. Балки, бу борада истеъмолчиларни шу товарларнинг истеъмол хоссалари ҳақида ҳар томонлама хабардор қилиб, ўз товарларининг истеъмолчилар онгида аниқ мавқени эгаллашига эришиш муҳим аҳамият касб этади.




  1. Download

    Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling