Ximtex yoqilĝi

Sana01.01.1970
Hajmi
#101432
Bog'liq
Ximtex yoqilĝi


Ёқилги классификацияси:
Келиб чиқишига кўра:
Табиий ёқилғилар (кўмир, торф, нефт, ёнувчи сланецлар, ўтин ва бошқ.)
Сунъий ёқилғилар (мотор ёқилғиси, генератор гази, кокс, брикетлар ва бошқ.)
Агрегат холатига кўра:
Қаттиқ, суюқ ва газсимон ёқилғилар (қаттиқ ёқилғига кўмирни мисол келтиришимиз мумкин)
Ишлатилишига кўра:
Энергетик, технологик ва хўжалик


Нефт - мураккаб таркибга эга бўган, асосан турли молекуляр массага эга бўлган углеводородлар аралашмасидан ва бир қанча бошқа кимёвий бирикмалардан таркиб топган мураккаб модда. Нефт қазилма ёқилғи. Нефт захиралари тикланмайдиган қазилма бойлик хисобланади.
Нефт –оч-қўнғир (деярли рангсиздан) рангдан тортиб тўқ қўнгир (деярли қора) рангга эга бўлган суюқлик. Унинг ўртача молекуляр массаси 400 г/моль (жуда кам ҳолатларда 450—470) ташкил қилади. Зичлиги 0,65—1,05 (одатда 0,82—0,95) г/см³. Нефтнинг зичлиги 0,83 дан кичик бўлса у енгил, 0,831—0,860 оралиғида бўлса ўртача, 0,860 дан юқори бўлса оғир фракцияли нефт деб аталади.
Нефтнинг таркибида турли туман углеводородлар мавжудлиги сабабли унга нисбатан қайнаш нуқтаси атамаси қўлланилмайди ва унинг урнига қайнаш бошлаш нуқтаси атамаси қўлланилади. Нефтнинг кристалланиш ҳарорати −60 дан + 30 °C гача оралиқни ташкил қилиб асосан унинг таркибидаги парафинлар миқдорига боғлиқ.
Нефт –осон оловланадиган суюқлик, чақнаш ҳарорати −35 дан +121 °C гача оралиқда бўлиб таркибидаги ютилган газлар ва фракция таркибига боғлиқ. Одатдаги шароитда сувда эримайди.
Ишлатилиши – Хозирда хом нефт амалда деярли қўлланилмайди. Амалиётда асосан нфтни қайта ишлаш махсулотлари ишлатилиб, улар асосан мотор ёқилғилари, эритувчилар, химё саноати хом-ашёси, ёқилғи сифатида ишлатилади. Ким саноатида нефтни қайта ишлаш асосидаги махсулотлар, синтетик каучуклар ва толалар, пластмассалар, сирт фаол моддалар, пластификаторлар, рангли моддалар ва бошқалар олинади.


Кимёвий таркиби - Нефт мингга яқин турли моддалар аралашмасидан бўлиб, уларнинг асосий қисмини суюқ углеводородлар ташкил қилади (500 дан ортиқ модда ва унинг 80—90% масса қисмини). Нефт таркибида гетероатомли органик моддалар миқдори кўп бўлиб (4—5 %), уларни кўпчилигини олтингугуртли (250 яқин модда), азотли (30дан кўп) ва кислородли (80дан кўп) ва бошқа бирикмалар ташкил қилади. Нефт таркибида металлорганик бирикмалар (асосан ванадий ва никелли) мавжуд. Нефт таркибида унга ютилган углеводородли газлар (C1-C4, 4% гача), сув (10%гача), минерал тузлар (0,1—4000 мг/л) ва бошқа моддалар ҳам мавжуд.
Нефтни углеводородли қисмида парафин моддалар (одатда 30-50 % хажмда) ва нафтенлар (25—75 %) бирикмалар кўпроқ, ароматик бирикмалар нисбатан камроқ (10—20 %). Шунинг учун ҳам нефтларни номлашда унинг таркибига ҳам қараб номланади, масалан парафино-нафтеновли, нафтено-ароматик ва бошқ.
Нефт таркибида шунингдек олитнгугуртли бирикмалар H2S, меркаптанлар, моно- и дисульфидлар, тиофенлар ва тиофанлар, азот тутган бирикмалардан пиридин, хинолин, индол, карбазол, пиррол, ва порфиринлар ва уларнинг гомологлари, кислород тутган бирикмалардан нафтен кислоталари, феноллар ва бошқалар мавжуд.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling