2 5258498880500139912

Sana01.01.1970
Hajmi
#101886
Bog'liq
2 5258498880500139912








“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Олмазор ТХТБ мудири
________Я.Шадиева
“____” _______2020 йил

Олмазор тумани халқ таълими бўлими


тасарруфидаги умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида
"Энг яхши видеоролик" кўрик-танловини ўтказиш
НИЗОМИ

Тошкент-2020
I. Кўрик-танловнинг мақсад ва вазифалари
“Энг яхши видеоролик” кўрик-танловининг асосий мақсади умумтаълим мактаби ўқувчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитни шакллантириш, уларнинг қобилият ва истеъдодларини аниқлаб, юксак билимли, мустақил фикрлайдиган, ўзи танлаган таълим йўналиши ва касби бўйича мукаммал маълумотга эга бўлган юқори салоҳиятли ёш ижодкор ўқувчиларни фаолиятини такомиллаштириш ва рағбатлантиришдан иборат. Шу жумладан, Covid-19 пандемияси каби хавфли инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида эълон қилинган карантин даврида замонамиз қаҳрамонлари дейишга арзийдиган, халқ таълими тизимида  ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш  мақсадида онлайн дарсларни ташкил этаётган Халқ таълими тизими педагог ходимлари, соғлиқни сақлаш ташкилоти ходимлари, ИИБ ходимлари хизматилари эътибор ва эътирофга лойиқ эканлигини кўрсатиб бериш.
II. Кўрик-танловни ташкил этиш
Танлов 2 (мактаб, туман) босқичда ўтказилади.
1. Умумтаълим мактабининг 6-11-синф ўқувчилар томонидан тайёрланган видеорликлар графиқ асосида умумтаълим мактабининг телеграм группаси саҳифасига жойлаштирилади.
2. Умумтаълим мактабнинг маҳсус комиссия томонидан кўриб чиқиб, ғолиблар аниқланади.
3. 1, 2, 3- ўринни эгаллаган ўқувчилари умумтаълим мактаби томонидан тақдирланади.
4. Танловда 1- ўринни қўлга киритган 1 нафардан ўқувчилар рўйхати 1-иловага мувофиқ ТХТБнинг маънавий маъриф ишлар бўйича маҳсус телеграмм саҳифасига буюртма асосида расмийлаштириб электрон ҳолатда тақдим этилади.
5. Кўрсатилган муддатдан кечикиб тақдим этилган ва белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ишлар кўрик-танловга қўйилмайди.


Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling