Халқаро иқтисодий интеграциянинг замонавий тенденсиялари ва миллий (2)

Sana01.01.1970
Hajmi
#102017
Bog'liq
Халқаро иқтисодий интеграциянинг замонавий тенденсиялари ва миллий (2)


Халқаро иқтисодий интеграциянинг замонавий тенденсиялари ва миллий давлатлар иқтисодиётига таъсири
Режа
Кириш

  1. Халқаро иқтисодий интеграциянинг моҳияти ва асосий шакллари.

  2. Халқаро иқтисодий интеграциянинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар

  3. Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий интеграция жараёнларида иштирок этиши

Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Кириш
Маълумки мамлакатимиз истиқлолимизнинг дастлабки йиллариданоқ ташқи иқтисодий сиёсат борасидаги ислоҳотларини жадал ривожлантиришни самарали йўлга қўйишга киришди ва шундан келиб чиқиб ушбу борадаги меъёрий ҳуқуқий баъзани яратди. Глобаллашув шароитида мамлакатларнинг ўзаро турли соҳаларда интеграциялашуви жараёни жадал кечади ва у республикалар тараққиёти омили бўлиб хизмат қилади. Инсоният тараққиётининг ҳозирги босқичи глобаллашув жараён- ларининг жадал ривожланиши орқали тавсифланади. Глобаллашувни иқтисодий жиҳатдан қарайдиган бўлсак, у жаҳон хўжалигининг бутун маконини қамраб олувчи иқтисодий муносабатлар тизимининг ташкил топиши ва ривожланишини англатади. Ушбу жараёнга эса мамлакатларнинг ўзаро интеграциялашуви асос бўлиб хизмат қилади. Айниқса, жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув мамлакатимизга хорижий инвесторларни жалб қилишда муҳим рол ўйнайди, чунки олиб қарайдиган бўлсак ташқи иқтисодий фаоллик мамлакатни инвестицион жозибадорлигини оширади. Шу ўринда президентимизнинг қуйидаги мулоҳазаларини келтиришни ўринли деб ўйлайман – “Ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган яна бир муҳим устувор йўналиш — чет эл инвестицияларини кенг жалб қилиш, хорижий инвесторлар учун янада қулай шароитлар яратишга улкан эътибор қаратаётганимизни алоҳида қайд этмоқчиман. Ўзбекистонда инвесторлар учун, айтиш мумкинки, кўп жиҳатдан беқиёс, ўта қулай инвестицион муҳит, имтиёз ва преференциялар тизими яратилган, деб айтишга барча асосларимиз бор.


  1. Халқаро иқтисодий интеграциянинг моҳияти ва асосий шакллари.

Замонавий жаҳон хўжалиги икки қарама-қарши иқтисодий тенденсиялари билан ажралиб туради. Уларнинг бири-ўсиб бораётган жаҳон иқтисодиётининг бир бутунлиги, йириклашуви бўлса, иккинчиси, холислик, яъни бошқалардан ажралиб турадиган, жаҳон иқтисодий марказларининг вужудга келиши, халқаро интеграцион гуруҳларни ташкил етувчи алоҳида мамлакат ва ҳудудларнинг ўзаро таъсирлашуви ва яқинлашуви билан ҳарактерланади.
Халқаро иқтисодий интеграциялар жаҳон иқтисодиётининг асосий тарифи (ҳарактеристикаси) бўлиб ҳисобланади. У ўзида жаҳон хўжалиги байналминаллашувининг алоҳида, янги босқичини мужассам етади.
Халқаро иқтисодий интеграциялар айни даврда хўжалик ҳаёти байналминаллашувининг олий даражасидир. Интеграция аъзолари бўлган мамлакатлар ўртасида янада чуқурроқ халқаро меҳнат тақсимоти вужудга келади. Маҳсулотлар, хизматлар, капитал, ишчи кучлари билан жадал алмашинув жараёнлари содир бўлади.
Интеграцион бирлашув аъзолари бўлмиш мамлакатлар ўртасида капитал ва ишлаб чиқаришнинг марказлашуви ва жамлашуви жараёни янада тезрок кечади. Бу еса ушбу мамлакатлар интеграцион гуруҳлари чегарасида ягона иқтисодий сиёсатнинг вужудга келишини объектив тарзда талаб қилади. Халқаро иқтисодий интеграциялар бирлашаётган давлатларни ишлаб чиқариш жараёнларининг қайта қўшилишига, ўзаро таъсирлашуви ва аралашувини тақазо етади ва уни келтириб чиқаради. Интеграциялар жараёни тўлақонли тизимнинг турли бўғинларини, яъни шахсий ишлаб чиқаришлар, маҳсулотлар ва капиталнинг, ишчи кучлари ва технологиялар муносабатларини ўз ичига қамраб олади.
Халқаро иқтисодий интеграция жараёнлари ўтган асрнинг 50- йилларда Ғарбий Европа мамлакатларида бошланган бўлиб, ишлаб чиқариш кучларини ўсиши ва сифат ўзгаришлари, халқаро меҳнат тақсимотини ривожланиши ва чуқурлашуви, капитал ва ишлаб чиқаришни байналминаллашув жараёнлари, саноати ривожланган мамлакатларнинг халқаро иқтисодий муносабатларда байналминаллашувига бўлган ҳаракати билан боғлиқдир.
Халқаро иқтисодий интеграциянинг асосий сабаблари фан техника тараққиёти бўлиб, у моддий, молиявий, меҳнат каби аҳамиятли ресурслар ривожини, шунингдек, илмий техникавий соҳада алоҳида мамлакатларнинг биргалашиб фаолият юритишларидаги катта бозорлар юзага келишини тақазо етади. Иқтисодий интеграциянинг бош сабабларидан бири-трансмиллий корпорациялар яъни йирик халқаро монополияларнинг тараққиётидир.
Давлат, монополия капитали иқтисодий интеграция ёрдами билан янги мол- маҳсулот бозори, хом-ашё бозорини егаллашни, ўз фойдасини енг юқори даражада оширишга умид қилади ва бунда у давлат ҳокимиятининг қўллаб-қувватлашига таянди. Иқтисодий интеграциянинг катта аҳамиятга ега бўлган сабаби - сиёсий омилдир. Бу омил давлатларнинг интеграция ёрдамида нуфузли сиёсий обрўй қозонишга, дунё ҳамжамиятида юқори мавқега ега бўлишга интилишдан иборатдир.
Маълумки, интеграциялашаётган мамлакатлар ўртасида бозор муносабатлари тараққиётининг тахминан бир хил ва яқин даражаси мавжуддир.
Қоидадагидай, халқаро ҳудудий интеграцион гуруҳланиш ёки маҳсулот ишлаб чиқариш тараққий етган ёки ривожланаётган мамлакатлар ўртасида бўлиб ўтади. Масалан, Европа иқтисодий ташкилоти –Ғарбий Европа мамлакатлари ўртасида, Aфрикада–тропик Aфриканинг иқтисодий чеграсида ривожланаётган мамлакатлар ўртасида ва бошқалар. Интеграциялашаётган мамлакатлар ўртасида асосий масала бўлиб, у ёки бу давлатларнинг интеграцион бирлашуви ва иқтисодий, ижтимоий, шу билан бир қаторда сиёсий ҳарактерга ега муаммоларнинг умумийлиги хизмат қилади. Ҳудудий яқинлик, турли шаклларда узилмас иқтисодий муносабатларнинг анъаналари, - буларнинг ҳаммаси интеграцияга биринчи туртки бўлади. Одатдагидай, иқтисодий интеграциянинг жараёнлари битта ҳудуддаги бир неча қўшни давлатлардан (Марказий Осиё), битта континентдан (Ғарбий Европа, Шимолий Aмерика сингари) бошланади. Чунки улар умумий чегараларга ёки савдо-иқтисодий алоқаларнинг тарихан таркиб топишига бевосита алоқадордир.
Ҳозирги вақтда мавжуд бўлган дунёнинг деярли барча интеграцион гуруҳларида уларнинг асосий мақсад ва масалалари бир-бирига тўғри келади. Улар интеграцион иттифоққа аъзо бўлган мамлакатларнинг даромадлари ошиши кўринишда иқтисодий бойлик олиш, ишлаб чиқариш ва талабларнинг пасайишидаги ҳаракатда ифодаланади. Бу мақсадлар Европа мамлакатлари каби Осиё-Тинч океани ҳудуди, Aфрика ва Марказий Aмерика иқтисодий интеграциялашувида ҳам ёрқин кўринади. Интеграция ҳамкорлик интеграцион бирлашув аъзолари бўлган мамлакатлар ўртасидаги савдода чекланишларнинг доимий йўқотилиши, ўзаро савдо соҳасида умумий сиёсатнинг ўтказилиши ва ишлаб чиқилишини таъминлайди. Иқтисодий гуруҳларда қатнашаётган мамлакатларга жаҳон ҳамжамиятида Бутунжаҳон савдо ташкилоти, Халқаро валюта фонди, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ва бошқа турли халқаро ташкилотларда ўз нуктаи назарини баён етиб туриш осонроқ.
Интеграцион бирлашувга аъзо бўлган мамлакатларда иқтисодиётнинг тизимларида қайта қуриш ўтказилиши интеграция мақсадларининг амалга оширилиши учун муҳим восита сифатида қаралиши мумкин. Бу иқтисодиётнинг турли жабҳаларига тегишли: ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, савдо ва бошқалар. Уларнинг мужассамлашуви, соҳалашуви, янада самаралироқ тизимлар яратиш режасидадир. Жуда кўплаб интеграцион гуруҳлар аъзоси бўлган мамлакатлар учун иқтисодиётдаги ҳамкорликни кенгайтириш нафақат уни мустаҳкамлашда, балки у сиёсат, ҳарбий соҳа, маданият ва бошқа соаҳаларда ҳам жуда муҳим саналади. Ушбу мақсадлар саноати ривожланган мамлакатлар бирлашувини келтириб чиқаради. Масалан, Европа Итифоқи, Яқин Шарқ мамлакатлари ва Осиё-Тинч океани ҳудуди биролашуви кабилар.
Ҳозирги кунда жаҳон иқтисодиётида халқаро иқтисодий интеграциялар қўйидаги шаклларда намоён бўлади:

  • эркин савдо ҳудуди;

  • божхона иттифоқи;

  • умумий бозор;

  • иқтисодий иттифоқ;

  • тўлиқ иқтисодий интеграция.

Халқаро иқтисодий интеграция ривожланиши савдо ва иқтисодий иттифоқдаги мамлакатлар ўртасида битимлар ҳамда давлатлараро иттифоқни ҳуқуқий мустаҳкамловчи келишувлар билан ифодаланади.
Эркин савдо ҳудуди – иқтисодий интеграцияларнинг бошланғич даражаси бўлиб, у мамлакатларнинг солиқ тўлашда махсус имтиёз тартибига амал қиладиган алоҳида ҳудудидир. Унга киритилган товарлар бож ва квоталар тўловидан озод етилади ва божхона назоратидан холи бўлади. Бунда ҳар бир давлат шахсий савдо-иқтисодий сиёсатини учинчи мамлакат муносабатларига ҳам ўтказиш имкониятига ега. Кўп ҳолларда эркин савдо ҳудудларида яратилган шарт-шароитлар туфайли қарийиб барча маҳсулотлар савдоси амалга оширилади. Бундан фақатгина қишлоқ хўжалик маҳсулотлари мустасно холос. Савдо ҳудуди унга аъзо мамлакатлардан бирига жойлашган унча катта бўлмаган давлатлараро котибиятда марказлашиши мумкин. Aммо, тегишли ҳужжатларга доир раҳбарият даврий йиғилишларда ўз тараққиётининг асосий параметрларига хайрихоҳ бўлиб, уларнинг баъзилари бусиз ҳам ўз савдо фаолиятларини амалга оширишлари мумкинлиги аён бўлади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling