8-синф учун ДДС методикаси

Sana01.01.1970
Hajmi
#102144
Bog'liq
8-синф учун ДДС методикаси


ДИФФЕРЕНЦИАЛ - ДИАГНОСТИК
СЎРОВНОМА (ДДС)

Таълим тизимида фаолият кўрсатаётган амалиётчи психологлар ишида ўқувчиларда қандай касбларга мойилликлари мавжудлигини аниқлаш, уларни касб-ҳунарга тўғри йўналтириш, улар билан касб-ҳунарга оид маслаҳат ишлари олиб бориш энг муҳим аҳамиятга эга бўлган масалалар қаторига киради. Инсон шахсини ривожланишининг шу босқичда тўғри йўлни танлай олиши, унинг келгуси ҳаёти учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бунинг учун психологик амалиётда кенг қўлланилиб, ўзининг самарадорлиги, фойдаланиш учун қулайлиги билан характерланиб келаётган методикалардан бири Е.А.Климов томонидан таклиф этилган «Дифференциал-диагностик сўровнома» (ДДС)дир.


Касб танлаш, касбга йўллаш ишлари билан узоқ йиллар давомида шуғулланиб келган атоқли психолог олим Е. А. Климов касбларнинг беш асосий типини фарқлайди:
-Одам-Табиат (қишлоқ хўжалиги, агроном, биолог, ветеринар, зоолог, геолог, химик ва ш.к.);
-Одам-Техника (техник-технолог, қурувчи, электрик, механик, машинасоз, техник ва ш.к.);
-Одам-Одам (ўқитувчи, тарбиячи, хамшира, врач, журналист, хуқуқшунос, кутубхоначи савдо ходими ва бошқалар);
-Одам-Белгилар тизими (иқтисодчи, ҳисобчи, режаловчи, техник-дастурчи, оператор, муҳаррир, математик ва ш.к.);
-Одам-Бадиий образ (безакчи-пардозчи, мусиқачи, артист, рассом, режиссёр, танқидчи ва бошқ.).
Бу методика ёрдамида синалувчининг фаолиятни у ёки бу туридан қайси бирини кўпрок маъқул кўришлиги ва шунга мос равишда қайси касбга мойиллиги аниқланади.
Ундан психологик-педагогик ташхиснинг, яъни ҳали касбни ўзгартириш мумкин бўлган вақтда фойдаланиш ва унинг натижаларига асосланган ҳолда болага тўғри маслаҳатлар бериб, уни ўзининг индивидуал-психологик хусусиятларига кўпроқ мос келадиган касб-ҳунарга йўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. ДДС ўзининг ихчамлиги ва ундан фойдаланганда синалувчиларга, натижаларини қайта ишлаш тадқиқотчи учун қулай ҳамда кўпвақт талаб қилмаслиги билан фарқланиб туради. Синалувчилар уларга берилган кўрсатмага биноан сўровномада келтирилган касблардан бирини танлаш орқали ўз жавобларини беришлари керак. Қуйида сўровнома матни ва жавоб варақаси берилган. Жавоб варақаси (у айни вақтда калит вазифасини ҳам бажаради) синалувчиларнинг ҳар бири учун олдин тайёрлаб қўйилган бўлиши ёки тест синови ўтказилаётган гуруҳнинг ҳар бир иштирокчисига яхши кўринадиган қилиб ёзиб қўйилиши керак. Тест синови ўтказиш учун лозим бўлган воситалар тайёр бўлганидан сўнг синалувчиларга қуйидаги кўрсатмани бериш орқали тест синовини бошлаш мумкин бўлади.
Кўрсатма:«Фараз қилайлик тегишли таълимни олганингиздан сўнг, Сиз ҳар қандай ишни бажара оладиган бўласиз. Агар Сизга таклиф қилинган икки имкониятдан фақат бирини (улардан бири ёки иккаласинннг ҳам сизга ёқиши ёки ёқмаслигидан қатъий назар) танлашингизга тўғри келгудек бўлса, ундаСиз қайси бирини маъқулкўрган бўлардингиз?
Ўз жавобларингизни, жавоблар варақасининг тегишли катакларида қайд этилган тартиб рақами ва ҳарфини доира ичига олиб қўйиш билан билдиринг. Имкон қадар тезроқ ишлашга ва самимий жавоб беришга ҳаракат қилинг».

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling