ALIMENT

Sana01.01.1970
Hajmi
#102334
Bog'liq
ALIMENT


Фуқаролик ишлари бўйича _________________ туманлараро судига

даъвогар: _______________________
Манзил:___________________________________________________________
тел:______________________________
E-mail:__________________________


Жавобгар: ____________________
Манзил:___________________________________________________________
тел:______________________________
E-mail:__________________________


ДАЪВО АРИЗА
Алимент ундириш ҳақида

Мен ва жавобгар ўртамиздаги қонуний никоҳ _________________________ томонидан


(ФХДЁ бўлими)
___________________ куни ______________ -сон билан қайд этилган.
(сана) ( далолатнома ёзуви рақами)
(алимент ундиришга асос бўлган ҳолатлар баён этилади. Жумладан, меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва ўртадаги 3 ёшга тўлмаган бола борлиги, ўртадаги ўн саккиз ёшга тўлмаган ногирон бола борлиги, болаликдан I гуруҳ ногирони бўлган ўртадаги болага қараётганлиги)
Жавобгар моддий таъминламаяпти.
Ўртамизда алимент тўлаш тўғрисида келишув мавжуд эмас.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 117-моддасига асосан


СЎРАЙМАН:

Моддий таъминотим учун _________да туғилган жавобгар __________________________________дан ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий ________ сўм


(ФИШ)
суммасида алимент ундиришни.


Илова:
1. Даъво ариза нусхаси
2. Никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома.
3. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси.
4. Алимент ундиришга асос бўлувчи ҳолатларни тасдиқловчи хужжатлар
5. Ишончнома нусхаси (даъво ариза ишончли вакил томонидан берилган тақдирда).


Даъвогар (ишончли вакил) ________________ _________________
(имзо)


201_ йил "___" _________

Алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъи назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш талаби билан судга мурожаат қилиши мумкин, деб ёзмоқда “Инсон ва қонун” нашри.


Мазкур шахс, низо бўлмаган тақдирда, вояга етмаган болалар учун алимент ундириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.
Судга мурожаат қилиш тартиби қуйидагича:
Энг аввало, ундирувчи, суд буйруғи чиқариш тўғрисидаги аризани ёзиши керак. Унда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт:
1) ариза берилаётган суд номи;
2) ундирувчининг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ҳамда унинг яшаш жойи;
3) қарздорнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ҳамда унинг яшаш жойи;
4) ундирувчининг талаби ва талабга асос бўлган ҳолатлар;
5) арз қилинган талабни тасдиқловчи, илова этилаётган ҳужжатлар рўйхати.
Алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади.
Агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин.
Алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш жойидаги иш берувчи ёки пенсия, нафақа, стипендия олаётган жойидаги ташкилот маъмурияти алимент тўлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган келишувга ёки ижро варақасига асосан алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақидан ва (ёки) бошқа даромадидан ҳар ойда алимент ушлаб қолиб, алимент тўлаши шарт бўлган шахсга иш ҳақи тўланган ва (ёки) бошқа даромадлар олинган кундан бошлаб, уч кундан кечиктирмай алимент олувчи шахсга алимент тўлаши ёки алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг ҳисобидан унга ўтказиши шарт.
Алимент қарзининг миқдори давлат ижрочиси томонидан суднинг ҳал қилув қарори ёки алимент тўлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган келишувда белгиланган алимент миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Оила кодексига кўра вояга етмаган болаларга тўланадиган алимент қарзининг миқдори алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромади миқдоридан келиб чиққан ҳолда алимент ундирилмаган вақт учун ҳисоблаб чиқилади.
Агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.
Алимент тўлаши шарт бўлган шахс доимий яшаш учун ёки уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганида қонунга мувофиқ ўзи таъминот бериши лозим бўлган алимент олувчилар билан алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиши шарт.
Алимент тўлаш тўғрисида келишувга эришилмаган тақдирда манфаатдор шахс алимент миқдорининг пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши ва алиментни бир йўла тўлаш тўғрисида ёки алимент эвазига муайян мол-мулкни бериш ёхуд алиментни бошқа усулда тўлаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар олдиндан тўланган ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномаси тузилган бўлса, шахс алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиш мажбуриятидан озод этилади.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling