мех

Sana01.01.1970
Hajmi
#102689
Bog'liq
мех


Умумий қоидалар
“ ЭваТТ ” филиалига ишга қабул қилинувчи ишчилар албатта тиббий кўрикдан ўтишлари керак. Келгусида ишчилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлигида ўрнатилган муддатларга тўғри келадиган даврли тиббий кўрикдан ўтказилади.
Ишга қабул қилинувчи ишчилар (шу билан бирга вақтинчалик ишга), ишлаб чиқаришдан ташқари 3 кун давомида “Ўзбеккўмир” АЖ нинг ўқув марказида тасдиқланган дастур асосида ТХ ва жабрланувчиларга биринчи ёрдам бериш қоидаларидан дастлабки таълим олишлари, имтиҳон топширишлари керак.
Барча ишчилар ва ҳизмат кўрсатувчилар мехнат муҳофазаси, ТХ, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғиндан огоҳлантириш ва ўчериш ва шахсий гигиена бўйича йўриқнома ўтишлари шарт.
Барча ишчилар ҳар чоракда ТХ бўйича махсус журналга рўйхатга киритиш билан йўриқномадан ўтишлари шарт. ЙЎриқнома дастури корхона рахбарлари томонидан тасдиқланади.
18 ёшга тўлмаган шахс мустақил равишда ишга қўйилиши мумкин эмас.
Електротехник ҳодим шахс тегишли назарий ва амалий тайёргарликдан кейин билимини текшириши ва электр ускуналарида ишлаш учун гувоҳнома олиши шарт.
18 ёшга тўлмаган амалиётчиларга электр ускуналарига, кучланиши 1000 В гача бўлган электр ускуналарда электр хавфсизлиги бўйича III групадан кам бўлмаган, кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр ускуналарда электр хавфсизлиги бўйича IV групадан кам бўлмаган электротехник ҳодимнинг доимий назорати остида яқинлашишга руҳсат этилади.
18 ёшга тўлмаган амалиётчиларни мустақил ишга қўйиш ва уларга электр хавфсизлиги бўйича III ва ундан юқори группа бериш тақиқланади.
Ташкилот маъмурияти ишчиларни мавжуд меъёрлар асосида бепул махсус кийим, махсус оёқ буюм, шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлайди. Ишчилар меъёр бўйича ўз вақтида махсус кийимлар, махсус оёқ буюмлар ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларини олишлари шарт.
Иш жойи: сунъий ёритиш меъёрларига тегишли равишда ёритилган, материаллар ва асбоблар ишчининг устига тушиб кетишини олдини олувчи қурилмалар ва мосламалар билан таъминланган, керакли материалларни олиб келиш ва хавфсиз ўтиш учун қулай йўл бўлиши керак.
Ишчиларнинг йиқилишлари учун хавф туғдирадиган жойлар ва ўлчами кичик жойлар сутканинг қоронғу вақтида ёритилади.
Иш майдони ва уларда жойлашган ускуналардан ташқари ўтиш йўлаги инсонларнинг бемалол ҳаракатланишлари учун оралиғи 1 метрдан кам бўлмаслиги керак.
Ишчилар “ ЭваТТ ” филиали ички тартиби қоидаларига риоя этишлари шарт, иш жойларида спиртли ичимликлар ичиш ва ишга мастҳолатда келиш тақиқланади. Ишчилар ҳизмат вазифасини мастҳолатда ўтаётган вақтда дарҳол ишдан четлаштирилади.
“ ЭваТТ ” филиали ишчиларидан доимий огохлик ва техника хавфсизлиги қоидалари талабларини аниқлик билан бажариш талаб этилади.
Ишчилар мажбур: ташкилотнинг ички меҳнат тартиб қоидаларини, меҳнат интизомини қатъиян бажариш, техник назорат шахсининг фармойиш ва кўрсатмаларини бажариш; бажарилаётган ишга алоқаси бўлмаган шахсни иш жойига қўймаслик, олинган мулкка (асбоблар, қурилмалар, ўлчов асбоблари ва б.қ.), шу қаторда уларга фойдаланиш учун топширилган махсус кийим, махсус оёқ буюм, ҳимоя воситаларига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш; иш жойида иш талабларига мос келадиган соз махсус кийим ва махсус оёқ буюмларда юриш.
Иш жараёнида ишчининг хавфсизлиги қоидасини бузганлиги аниқланса ишчи касби бўйича навбатдан ташқари имтиҳон топширишга жалб қилиниши мумкин.
Ишни тез қилиниши керак бўлса ҳам қалтис иш қилишга, ҳовлиқишқа йўл қўймаслик.
Инсонларга ёки корхонага зиён етказувчи хавфни сезганда, ишчи, уни тўхтатиш учун нарядда мумкин бўлган тадбирларни кўриши, техник назорат ҳодимига содир бўлган аҳвол ҳақида дарҳол ҳабар бериши керак.
Механизм, мошина, электр қурилмалари, кабеллар, труба ўтказгич, мосламалар, асбоблар ва ҳимоя воситаларида инсон учун хавф туғдирадиган носозликлар аниқлаганда атрофдагиларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган тадбирларни кўришIVа буҳақда дарҳол техник назорат ҳодимига ҳабар бериш.
Тақиқловчи белгилар билан тўсилган, шунингдек ишлаб турган механизмлар ёки уларнинг таъсир доираси ҳудудида юриш тақиқланади.
Муҳим сабабларсиз ва техник назорат ҳодимининг руҳсатисиз иш жойини ўзбошимча қолдириш мумкин эмас.
Иш жойига келиш ва ишдан кетиш фақат махсус ишланган ва келиб кетиш учун белгиланган ҳизмат маршрутида руҳсат этилади.
Одамларни олиб юриш учун мўлжалланмаган ҳар қандай транспорт воситасига ўзбошимчалик билан чиқиб олиш тақиқланади, ўзи ағдарувчи юк машиналарнинг кузовида одамлар ташишга руҳсат этилмайди, қачонки, корхонанинг йўриқномаларида айтиб ўтилган бўлса руҳсат этилади.
Автомобил йўлида фақат йўлнинг чап томонидан автомобил ҳаракатига қарши йўналишда ҳаракатланишга руҳсат этилади.
Ишчилар ёнғинга қарши ўт ўчиргичлардан ва бошқа қўл воситаларидан фойдалана олиши керак.
Ёнғинга қарши воситалардан ўз вазифасидан ташқари фойдаланиш тақиқланади.
Ёнғинга қарши воситаларига йўлни бегона буюмлар билан тўсиш тақиқланади.
Иш жойида ёки йўл-йўлакай ёнғин аниқланганда ишчи буҳақда техник назорат ҳодимига ҳабар бериши ва мавжуд воситалар билан ёнғинни ўчириш учун тадбирлар кўриши керак: сув, қум, ўт ўчиргиш ва ҳ.к.
Кучланиш остида ёнаётган кабел ёки электр қурилмасини сув ва кўпикли ўт ўчиргич билан ўчирич тақиқланади. қоидада, электр ускуналарида ёнғинни ўчириш фақатгина улардаги кучланишни узгандан кейингина амалга оширилади. Ёнаётган қурилмани ўчиришнинг имкони бўлмаганда ёнғинни фақат ток ўтказмайдиган воситалар билан ўчиришни тақозо қилади.
Ҳар бир бахтсиз ҳодиса ҳақида ишчи энг яқин тиббиёт пунктига ва техник назорат ҳодимига дарҳол ҳабар бериши, жабрланувчига шифокордан олдин биринчи ёрдам бериши, уни тиббиёт пунктига етказиш учун чора кўриши керак.
Электр токига тушиб қолган жабрланувчи дарҳол ток таъсиридан ҳалос қилиниши шарт. Бунинг учун хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши керак. Жабрланувчи нафас олмаётган бўлса дарҳол сунъий нафас беришга киришиш керак. Бир вақтнинг ўзида шифокор чақирилиши шарт, руҳсат этилмагунча сунъий нафас беришни тўхтатиш мумкин эмас.
Иш бошлашдан олдин иш жойини кўрикдан ўтказиш, сақлагич ускуналар, асбоблар, механизмлар ва мосламалар жойидалигини текшириш. Ишчи ўзи тўғирлай олмайдиган носозлик ёки камчликлар аниқланганда у ишга киришмасликка, техник назорат ҳодимига ҳабар беришга мажбур.
Иш жойида тозаликка риоя қилиш, ўтиш ва юриш жойларинм бегона буюмлар билан тўзиб кетишига йўл қўймаслик. Асбоблар, анжомлар мажмуи, юк кўтарувчи механизм ва мосламар ишлатиб бўлингандан кейин улар учун мўлжалланган жойларга тахлаб қўйишни тақозо қилади.
Артувчи ва мойловчи материаллар фақат шу учун мўлжалланган темир яшикларга жойланган ҳолда сақланиши лозим.
қурилманинг тегиб кетиши мумкин бўлган айланувчи қисми туника ёки ечиладиган тўсиқ билан ёпилган бўлиши шарт. Машиналарда ёки механизмларда тўсиқлар носоз ёки ечилган ҳолда ишлаш тақиқланади.
Механизмларни, улар ишлаётганда тозалаш, таъмирлаш ва мойлаш тақиқланади. Иш вақтида механизмларни фақат иш хавфсизлигини таъминловчи махсус мосламар ёрдамида мойлашга руҳсат этилади.

Электр ускуналарида созлов-синаш ишлари


Созлов-синаш ишлари “истеъмолчиларнинг электр ускуналарини ишлатишда хавфсизлик техникаси қоидалари ва техника хавфсизлиги қоидаларига” қатъиян мос равишда бажарилади.
Созлов-синаш ишларини бажариш 18 ёшдан кичик бўлмаган, белгиланган шаклда тиббий кўрикдан ўтган, махсус тайёргарликдан ва синов схемасидан билимлари текширилган ва ВII (ТХҚ) бўлими ҳажмидаги қоидаларни, шунингдек “ЭваТТ” филиалининг мавжуд электр ускуналарида синов олиб бориш тажрибасига эга бир ой давомида таълим олган электротехник ҳодимга руҳсат этилади.
Ушбу ҳодимнинг билими текширишни таркиби уч кишидан кам бўлмаган малакали комиссия олиб боради:
Комиссия раиси: бош муҳандис
ЕТЛ бошлиғи
МНУ бошлиғи
Комиссия аъзолари: ЕТЛ муҳандиси
ЕТЛ техниги
ММ ва ТХ муҳандиси
Синов ўтказишга руҳсат этилган шахснинг гувохномасига бу ҳақда белгиланади.
қурилмаларни синаш бўйича иш олиб боришда жавобгар бўладилар:
Наряд ва фармойиш берувчи шахс;
Ишга жавобгар рахбар;
Руҳсат берувчи;
Иш бошқарувчи;
Кузатувчи;
Бригада аъзолари.

Ўлчов асбоблари, реле ҳимояси ва автоматикаси занжирларидаги ишлар.


Ўлчов асбоблари, реле ҳимояси ва автоматикаси занжирларидаги ишлар схема бўйича олиб борилади; схемасиз ҳотирага таянган ҳолда ишлаш тақиқланади.
РҲваА ускуналарида ишлаш вақтида ушлайдиган жойи изоляцияланган асбоблардан фойдаланилади.
Ток ва кучланиш трансформаторларининг барча иккиламчи чулғамлари доимий ерга улашни талаб қилади.
Ток занжирини узиш керак бўлганда, аввал ток трансформаторининг иккиламчи чулғами махсус қисиладиган жойда бир-бирига қисқа туташтирилади.
қисқа туташтирилган жойларда ток трансформатори ва қисқичлар орасидаги занжирни узиш тақиқланади.
Майдонни текширадиган асбобларни, бирламчи чулғамга импулс беришдан олдин иккиламчи чулғам қисқичларига ишончли улаш керак.
Кучланиш трансформаторлари занжирида ишлашда доимий манбадан кучланиш бериш учун аввал юқори ва паст кучланиш томондаги сақлагичлар олинади ва иккиламчи чулғам автомати ўчирилади.
Реле аппаратлари жойлашган жойлар яқинида ушбу аппаратларга зарар етказадиган ва ҳимоянинг ёлғондан ишлашига олиб келадиган ишларни бажариш тақиқланади.
Ток ва кучланиш трансформаторларига уланган ўлчов асбоблари икки кишидан иборат бригада томонидан кучланиш ўчирилган ҳолатда наряд асосида бажарилади:
Иш бошқарувчи IV группа, бригада аъзоси III группа бўлади.
Синов блоклари ёки махсус бирикмалар бўлган вақтда хавфсизликни таъминловчи ток занжирларини қисқа туташтирилади, ҳисоблагични ўрнатиш ва ечиш фармойиш бўйича бажарилади.
Ўлчов асбобларини ўрнатиш ва ечишни, бевосита ёқишни III группага эга бўлган шахс бир ўзи олиб бориши мумкин.
Бошқа манбадан юқори кучланиш бериб синов ўтказиш
Синов лабораториясида билими текширувдан ўтгандан кейин ҳодим, юқори кучланишли синов олиб бориш учун иш жойида тажрибали ишчи рахбарлиги остида 2 хафтадан кам бўлмаган муддатда тажрибасини ошириши (дублировка) шарт.
1000 В дан юқори электр ускуналарида синов наряд бўйича олиб борилади.
Наряд бўйича синовни олиб бориш учун тайёргарлик ишлари ва бригадага руҳсат бериш фақат, синаладиган қурилмада ишлаётган бошқа бригада аъзолари кетганидан кейингина амалга оширилади.
Синовни икки кишидан кам бўлмаган бригада олиб боради, улардан иш бошқарувчи IV группа Бригада аъзоси III группа бўлади.
Бригада таркибига группаси IIдан кам бўлмаган ҳодимлар тайёрлов ишларини бажариш, синов қурилмасини қўриқлаш учун киритилиши мумкин. Синов бошлашдан олдин иш бошқарувчи ушбу ишчиларга синов пайтидаги хавфсизлик чоралариҳақида йўриқнома бериши шарт.
Синов жойи, шунингдек синов пайтида кучланиш остида бўладиган бирикмали симлар тўсилади ва синов жойига кузатувчи қўйилади. Тўсиқни синов олиб бораётган бригада аъзоси бажаради. Вақтинчалик тўсиқларга “Синов кетяпти. Ҳаёт учун хавфли” белгиси осилади. Агар бирикмали сим бошқа бинода жойлашган бўлса, синов қаерда олиб борилаётган бўлса у ерга битта ёки бир нечта йўриқнома ўтилган группаси II дан кам бўлмаган бригада аъзоларини қоровул қилиб жойлаштирилади. Кузатувчилар тўсиқдан ташқарисида жойлашишади. Иш бошқарувчи қоровулликка тайинланганлар жойидалигига ва синов бошланаётганлигидан ҳабардор эканликларига ишонч хосил қилиши шарт. Ушбу шахс фақат иш бошқарувчининг руҳсати билан жойини ташлаб кетиши мумкин.
Синов турли биноларда олиб борилаётганида III группа бригада аъзосига иш бошқарувчидан алоҳида боришга руҳсат этилади. Улар олдиндан иш бошқарувчидан йўриқнома олишлари шарт.
Кабелни синаш пайтида унинг иккинчи учи ёпиқ камерада, тарқатиш қурилмаси (Тқ) яшигида ёки бино ичида жойлашган бўлса эшикларга ёки тўсиқларга “Синов кетаяпти. Хаёт учун хавфли” белгиси осилади. Агар эшиклар ёпиқ бўлмаса ёки таъмирланаётган кабел синалаётган бўлса эшик ташқарисига белгилар осилади ва наряд таркибига кирувчи электр хавфсизлиги бўйича группаси II дан кам бўлмаган бригада аъзоларидан қоровул қўйилади.
Синов занжирини йиғишдан олдин ҳимоя воситаларини соз ва ишга яроқлилигини текшириш керак. Синов занжирини йиғиш пайтида энг аввало синов ускунасининг ҳимоя ва ишчи ерга улагичларини ўрнатиш бажарилади. Синов ускунасини 380/220 В тармоққа улашдан олдин ускунанинг юқори кучланиш чиқадиган қисмига махсус ерга уловчи штанга ёрдамида ерга улагич қўйилади. Ерга улагич мед симнинг юзаси 4 мм2 дан кам бўлмаслиги керак.
Кучланиш беришдан олдин қилиш керак:
Барча бригада аъзоларининг жойида эканликларини текшириш
Бригадани “Кучланиш бераяпман” деган сўзлар билан огоҳлантириш, юқори кучланишли ускунанинг ҳимояси ишлаётганлигини текшириш, шундан сўнг синов ускунасининг чиқишидан ерга уловчи штангани олиш.
Ерга уловчи штанга олинган ондан бошлаб ускуна кучланиш остида деб хисобланади. Синовдан кейин аппарат тармоқдан узилади, ускуна чиқиши ерга уланади ва иш бошқарувчи бригадага “Кучланиш ечилди” деган сўзлар билан ҳабар беради. Ерга улагични ўрнатиш ва олишни диелектрик перчатка ва ботикда битта шахс бажариши шарт.
КЛ ва ХЛ синашдан олдин, шунингдек ундан кейин кабел ва линияни қўшимча қаршиликлар орқали ерга зарядсизлантириш, ерга улагични қўйиш ва заряд тўлиқйўқ бўлганлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Зарядсизлантиришни амалга оширадиган шахс диелектрик перчаткадан, ҳимоя кўзойнагидан фойдаланиш ва изоляцияловчи тагликда туриши шарт.
Мегаомметрда ўлчашни таълим олган электротехник шахс бажаришига руҳсат этилади. Кучланиши 1000 В дан юқори ускуналарда ўлчашларни икки киши наряд бўйича олиб боради, улардан бирининг электр хавфсизлиги бўйича группаси IV дан кам бўлмаслиги шарт. Кучланиши 1000 В гача бўлган ускуналарда ўлчашларни икки киши фармойиш бўйича олиб боради, улардан бирининг электр хавфсизлиги бўйича группаси III дан кам бўлмаслиги шарт.
Икки томондан кучланиш оладиган линияларнинг изоляциясини синашни олиб боришга фақат, агар электр ускунасига жавобгар шахснинг ушбу линиянинг иккинчи учи уланган линия ажраткичи ва ўчириб ёққичи ўчирилган ва “Ёқилмасин! Одамлар ишлаяпти” деган белги осилганлигиҳақидаги ҳабаридан кейингина руҳсат этилади.
Мегаомметр билан ишлаётганда токли қисмларга тегиш тақиқланади.
Мегаомметрда ўлчашни амалга ошириш тақиқланади:
Кучланиши 1000 В дан юқори икки занжирли линияларнинг битта занжирида, қачонки иккинчи занжири кучланиш остида бўлган вақтда.
Битта занжирли линияларда, агарда у кучланиши 1000 В дан юқори ишлаб турган линияга параллел кетган бўлса.
Чақмоқ ёки у яқинлашган вақтда.
Мегаомметр билан ўлчаб бўлгач синалаётган қурилма ерга зарядсизлантирилиши ва унда заряд бутунлай қолмаганлигига ишонч хосил қилиш керак.
Олиб юриладиган асбоблар ва ток ўлчайдиган клешларда ўлчаш.
Ўлчаш икки шахс томонидан олиб борилиши шарт, улардан бири IV иккинчиси эса III группага эга бўлиши шарт.
Ўлчаш учун амперметрли, улар ишчи қисмига ўрнатилган клешлардан фойдаланиш шарт. Клешдан ўлчов асбоби осилиб турган ҳолатда фойдаланиш тақиқланади.
Ўлчаш диелектрик перчатка ва ботикда (ёки изоляцияловчи тагликда турган ҳолда) олиб боориш талаб қилинади. Кўрсаткичини кўриш учун амперметрга эгилиш тақиқланади. Диелектрик перчатка, ботик ва токўлчайдиган клешлар иш бошлашдан олдин созлиги ва ишга яроқлилиги текширилади.
Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган кабелларни ток ўлчайдиган клешлар билан ўлчашга фақат изоляцияланган кабел қаватида ва қаватлар орасидаги масофа 250 мм дан кам бўлмаганда руҳсат этилади.
Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган ускуналарни олиб юрувчи асбобларда ўлчаш қоида бўйича корхона трансформаторлари орқали олиб борилади.
Ёқиб ўчиргичлар ва ажраткичларда ишлар.
Юритмалар билан бириктирилган ёқиб ўчиргичларда ва ажраткичларда иш бажарилаётган пайтда тасодифий ёқилишларнинг ёки уларнинг юритмалари бошқа шахс томонидан ўчирилишини ёки ўз-ўзидан ёниб кетишининг олдини олиш тадбирларини кўриш керак. (белгиларни осиш, сақлагичларни ечиб қўйиш, тезкор ток занжирини ўчириш).
Изоляцияловчи материал ва буюмларни юкламали синаш.
Изоляцияловчи материал ва буюмларни юкламали синаш (ҳимоя воситалари, турли изоляцияловчи қисмлар ва б.қ.) токли қисмлари тўлиқ ёпилган ёки сеткали тўсилган, эшиклари блоклар билан таъминланган кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр ускунаси стендидан фойдаланиб олиб борилади. Бу ишни электр хавфсизлигидан группаси III дан кам бўлмаган шахс якка ҳолда рўйхатдаги ишлар тартибида бажариши мумкин.
Иш бошлашдан олдин юкламали синаш бўйича ЭТЛ электромонтёри синов стендининг, шахсий ҳимоя воситаларининг созлигига ишонч ҳосил қилиши шарт.
Синов стендининг созлигини текширишда ҳимоя ишлашини, ерга уловчи оёқлар ва ерга улагичлар созлиги, синов трансформатори ва диелектрик перчатка ва ботикларни синаш учун ваннани кўз билан кўрилади, блоклаш ускуналари, светли сигнализатсия, бошқарув пулти ишлашини текширилади.
Юқори кучланишли синов олиб бориш пайтида юкламали синаш бўйича ЭТЛ электромонтёри ушбу йўриқномага, лавозимли йўриқномага, ҳимоя воситаларини, трансформатор мойини юқори кучланишда, чилангарлик тишлари ва белбоғини механик синаш бўйича йўриқномага, истеъмолчиларнинг электр ускуналарини ишлатишда ХТҚ ва ТХҚ ва бошқа меъёрий ҳужжатларга амал қилиши шарт.
Синовни тугатишда ЭТЛ электромонтёри кучланишни нолга қадар секин ечиши, ускунани ўчириши, ерга уловчи пичоқларни ёқиши ва шундан сўнг синов камерасига кириши шарт.
Юкламали синаш бўйича ЭТЛ электромонтёри синов лабораторияси биносида тозаликни сақлаш ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишга мажбур


Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling