1

Sana01.01.1970
Hajmi
#102995

оралиқ баҳолаш учун савол ва масалалар



  1. Қуйидаги оксидлардан кислотали оксидларни аниқлаб, уларнинг NaOH билан реакция тенгламаларини ёзинг: CaO , CO2 , Ag2O , MgO , SO2 , N2O , CO , Al2O3 , SiO2

  2. Ушбу оксидлардан: NO , N2O5 , MgO , Al2O3 , ZnO , NO2 , BeO қайсилари амфотер оксидлар ҳисобланади. бу оксидларнинг хлорид кислота ва натрий ишқори билан реакция тенгламаларини ёзинг.

  3. Қуйидаги гидроксидлардан қайсиларини бевосита оксидларга сув таъсир эттириб олинади?

1) калий гидроксид; 2) рух гидроксиди; 3) темир (III)-гидроксиди; 4) кальций гидроксиди; 5) кумуш гидроксиди.

  1. Қайси кислотали оксидда кислороднинг масса улуши 50% ни ташкил этади?

  2. Сульфат ва нитрат кислотага тегишли ангидридларнинг формуласини ёзинг.

  3. Қуйидаги қайси моддалар: CaO; Al2O3; SO2; NO2; NaCl; Na2SO3 сульфат кислота билан реакцияга киришади? Реакция тенгламаларини ёзинг.

  4. Қуйидаги гидроксидлардан қайсилар ишқорда эрийди? 1) магний гидроксид ; 2) рух гидроксид; 3) хром (III)-гидроксид; 4) алюминий гидроксид; 5) мис (II)-гидроксид.

Тегишли реакция тенгламалрини ёзинг.

  1. Қуйидаги кислоталарни: Н3РО4, Н2SO4, HNO2, HClO4, H2C2O4 номланган ва структура формуласини ёзинг.

  2. Поташ ва бертоле тузи қайси кислотанинг тузи ҳисобланади?

  3. Қуйидаги кислоталарнинг қайсилари: HNO3, H2SO4, H3PO4, CH3COOH, H2CO3 нордон ва ўрта тузларни ҳосил қилади? Уларнинг натрий гидроксид билан ўрта ва нордон тузлар ҳосил бўлиш реакция тенгламаларини ёзинг.

  4. Қуйидаги асосларнинг қайсилари: NaOH, Ca(OH)2, Cu(OH)2, KOH, Al(OH)3 асосли туз ҳосил қиладилар? Шу асослар билан асосли туз ҳосил бўлиш реакция тенгламасини ёзинг.

  5. Қуйидаги тузларнинг молекуляр ва график формуласини ёзинг:

1) натрий силикат; 2) алюминий сульфат; 3) темир (III)-гидросульфат; 4) алюминий дигидрохлорид; 5) кальций гидрокарбонат.

  1. Кальций карбонат тузини олиш мумкин бўлган барча реакция тенгламаларини ёзинг.

  2. Ca(HCO3)2 ва Al(OH)2Cl тузларнинг ҳосил бўлиш реакция тенгламасини ёзинг.




  1. Қуйидаги ўзгаришларни амалга оширишга имкон берадиган реакция тенгламаларини ёзинг:

    1) Ca → ? → Са(ОН)2 → СаSO4 → CaCl2
    2) Al →Al2O3→Al(OH)3→Al2(SO4)3→AlCl3

    3) S → SO2 → SO3 → H2SO4 → BaSO4
    4) N2 → NH3 → NH4Cl → NH3 → NH4NO3

  2. 1,204•1024 хлор молекуласининг массасини ва н.ш.даги ҳажмини ҳисобланг.

  3. 34 г аммиак газда неча молекула бўлади ва унинг н.ш.даги ҳажмини топинг.

  4. 170С ва 83,2 кПа босимда 1м3 ҳавонинг массаси нечага тенг бўлади?

  5. 10л газнинг н.ш.даги массаси 28,6 г га тенг. Унинг нисбий молекуляр массасини ҳисобланг.

  6. Гелийнинг зичлиги (н.ш.да) 0,178г/л. Унинг нисбий молекуляр массасини аниқланг.

  7. Водород сульфиднинг водородга ва ҳавога нисбатан зичлигини аниқланг.

  8. Ҳавога нисбатан зичлиги 2 га тенг бўлган газнинг нисбий молекуляр массасини аниқланг.

  9. 10г икки валентли металл сув билан ўзаро реакцияга киришганда 5,6л водород ажралиб чиқади. Бу металлни аниқланг.

  10. 17г водород сульфид таркибида н.ш.да нечта молекула бўлади?

  11. 344мл газ 420С ва 96,259кПа босимда 0,866г келади. Газнинг молекуляр массасини топинг.

  12. Хажми 5,6л бўлса газсимон тўйинган углеводород (н.ш.да) 1 граммни ташкил этади. Унинг молекуляр формуласини аниқланг.

  13. 3,4г номаълум модда кислородда ёндирилганда 2,8г азот ва 5,4г сув ҳосил бўлади. Агар модданинг водородга нисбатан зичлиги 8,5г тенг бўлса, унинг формуласини аниқланг.

  14. 0,506г рух сульфат кислотадан 170С ва 700 мл симоб устунида 200 мл водородни сиқиб чиқаради. Рухнинг эквивалентини ҳисобланг.

  15. 0,183г магний метали 200С ва 100кПа босимда кислотадан 182,7 мл водородни сиқиб чиқаради. Магнийнинг эквивалентини топинг.

  16. Металл оксиди таркибида 39,69% кислород бор. Металлнинг эквивалентини хисоблаб топинг.

  17. Симоб оксиди таркибида симобнинг масса улуши 92,7%ни ташкил этади. Симобнинг эквивалентини аниқланг.

  18. 0,195г бирор металл н.ш.да кислотадан 56 мл водородни сиқиб чиқарса, бу металлни эквиваленти қандай?

  19. Эквиваленти 9 бўлган уч валентли элементнинг нисбий атом массасини топинг.

  20. Формулалари: Al2(SO4)3, H3PO4, Ca(OH)2 ва NaHCO3 бўлган моддаларнинг эквивалентини ҳисоблаб топинг.


  1. 0,25г металлни оксидлаш учун н.ш.да ўлчанганда 70 мл кислород сарифланади. Металл ва металл оксидининг эквивалентини аниқланг.

  2. Қуйидаги реакциялардаги белгиланган бирикмаларнинг эквивалентини хисобланг:

а) Fe(OH)2 + HCl → FeOHCl + H2O
б) H3PO4 + 2NaOH → Na2HPO4 + 2H2O
в) Fe2(SO4)3 + 3BaCl2 → 3BaSO4↓ + 2FeCl3
г) Al(OH)3 + 2HCl → Al(OH)Cl2 + 2H2O

  1. Қуйидаги оксидланиш-қайтарилиш реакциялардаги оксидловчи ва қайтарувчиларнинг эквивалентини аниқланг:

а) KMnO4 + Na2SO3 + H2SO4 → MnSO4 + K2SO4 + Na2SO4 + H2O
б) KMnO4 + 3H2O + K2SO3 → HMnO4 + KOH + K2SO4
в) KMnO4 + Cr2(SO4)3 + KOH → MnO2 + K2CrO4 + K2SO4 + H2O

  1. Қуйидаги реакциялар тезлигининг концентрацияга боғлиқ-лигини математик ифодасини ёзинг:

а) 4NH3 + 5O2 → 4NO + 6H2O в) SO3 + H2O → H2SO4
б) N2 + 3H2 → 2NH3 г) FeO(қ) + CO(г) → Fe + CO2 (г)

  1. А + 2В = С реакциянинг тезлиги [A] = 0.5 мол/л ва [B] = 0,6 мол/л бўлганда 0,018 мол/л•сек га тенг. Реакциянинг тезлик константасининг ёзинг.

  2. Кимёвий реакция тезлигининг харорат коэффиценти 2 га тенг, 200С да реакция тезлиги 0,04 мол/л•с га тенг бўлса, 400С даги тезлигини аниқланг.

  3. Реакция тезлигининг харорат коэффиценти 2га тенг бўлса, реакция тезлигини 100 марта ошириш учун хароратни неча градусга кўтариш керак.

  4. 2А + В = С реакциянинг тезлик константаси 0,5•10-3 га тенг. [A] = 0,6 мол/л ва [B] = 0,8 мол/л бўлгандаги реакция тезлигини ҳисобланг.

  5. Ушбу қайтар реакция СО2 + Н2 → СО + Н2О мувозанат холатига келганда моддаларнинг концентрациялари қуйидагича бўлган (мол/л):

[CO2] = 0,02 ; [H2] = 0,005 ; [CO] = 0,015 ; [H2O] = 0,005
Мувозанат константасини хисобланг.

  1. Қуйидаги мувозанат холатдаги системага температура ва босимнинг ортиши қандай таъсир этади?

а) N2 + O2 ↔ 2NO - 180,87 кЖ
б) N2 + 3H2 ↔ 2NH3 + 89,6 кЖ

  1. Қуйидаги реакцияларда: а) температура ва босим кўтарилганда; б) температура пасайтирилганда мувозанат қайси томонга силжийди? Ҳар бир реакция учун мувозанат константасининг математик ифодасини ёзинг.

а) 2СО + О2 → 2СО2 - ΔН
б) PCl5 → PCl3 + Cl2 (г) + ΔН
в) 4НCl(г) + О2 (г) → 2Cl2 (г) + 2Н2О (г) - ΔН

  1. Эритма деб нмага айтилади?

  2. Эрувчанлик нима?

  3. Фоиз, моляр, нормал, молял эритмалар деб қандай эритмаларга айтилади?


  1. Тузнинг 200С даги эрувчанлиги 25га тенг бўлса, 200г тўйинган эритмада шу туздан неча грамм бўлади?

  2. 200г эритма бўғлатиш йўли билан 10г туз олинган. Дастлабки эритмаларнинг концентрациясини топинг.

  3. Бир модданинг 100г 20%ли эритмаси билан 50г 10%ли эритмаси аралаштирилди. Ҳосил қилинган эритманинг фоиз концентрациясини аниқланг.

  4. 250г 10% ли NaOH эритмасига 150г сув қўшилади. Эритманинг фоиз концентрацияси нечага тенг бўлиб колади?

  5. 180г 10% ли NaOH эритмасини ҳосил қилиш учун 30%ли 50г натрий гидроксид эритмасига қанча сув қўшиш керак.

  6. 12,5г мис купораси СuSO4•5H2O 87,5 мл сувда эритилди. Ҳосил қилинган эритмада сувсиз тузнинг фоиз концентрацияси-ни аниқланг.

  7. 500г 3% ли натрий сульфитнинг эритмасини тайёрлаш учун неча грамм Na2SO4•10H2O кристаллогидрат ва сув керак?

  8. 0,1н нитрат кислотанинг 2л эритмасини тайёрлаш учун шу кислотанинг 46%ли эритмасидан (d = 1,29г/см3) қанча хажм олиш керак?

  9. 1,96г сульфат кислота сақланган 200г эритманинг нормаллиги, молярлиги ва титрини аниқланг.

  10. 200г 20%ли эритма тайёрлаш учун 5% ли ва 60%ли эритмаларни қандай нисбатларда аралаштириш лозим?

  11. 250 мл 12% ли сульфат кислота (d = 1,083г/см3) нинг эритмасини тайёрлаш учун 60%ли Н2SO4 эритмаси (d = 1,503г/см3) дан қанча ҳажм олиш керак?

  12. 60%ли Н3РО4 (d = 1,44г/см3) эритмасининг нормаллиги, молярлиги ва титрини ҳисобланг.

  13. NaOH нинг 2н эритмасининг (d = 1,08г/см3) фоиз концентрациясини аниқланг.

  14. 1л 0,5н эритма тайёрлаш учун қанча CuSO4•5H2O олиш керак?

  15. Ўювчи натрийнинг 1н ли эритмасининг титрини аниқланг.

  16. Сульфат кислотанинг 12% ли эритмасининг зичлиги 1,08г/см3 га тенг бўлса, шу эритманинг нормал ва моляр концентрациясини топинг.

  17. 10мл хлорид кислота эритмасини нейтраллаш учун NaOH нинг 15мл 0,5н эритмаси сарф бўлади. Кислотанинг нормаллигини аниқланг.

  18. Қуйидаги электролитларнинг диссоциланиш тенгламаларини ёзинг: 1) натрий сульфат; 2) фосфат кислота; 3) аммоний алюминий сульфат; 4) барий гидроксид; 5) аммоний дигидрофосфат; 6) барий хлорид.

  19. Қуйидаги моддалардан қайсилари электролитларга мисол бўлади: С6Н12О6 ; С2Н5ОН ; NaCl ; NaOH ; HCN ; CH3COOH ; HNO3 ; C6H6 . Кучсиз ва кучли электролитларнинг ажратинг. Кучсиз электролитлар учун ифодасини ёзинг.


  1. Қуйидаги моддаларнинг қайсиларининг сувдаги эритмалари диссоциланганда икки хил металл катионларига парчаланади? 1) Al(NO3)3; 2) Ca(HCO3)2; 3) BaCl2; 4) Mg(OH)Cl ; 5) KАl(SO4)2

  2. Алюминий сульфат тўлиқ диссоциланганда неча ионга парчаланади?

  3. Қуйидаги бирикмалардан кучли электролитларни аниқланг ва диссоциланиш тенгламасини ёзинг: 1) HCl ; 2) H2SO3 ; 3) NaOH ; 4) CH3COOH ; 5) CuSO4 ; 6) H2S ; 7) Al(OH)3 ; 8) BaCl2 ; 9) NaHCO3 ; 10) NH4OH .

  4. Электролитик диссоциланиш даражаси 70% га тенг. Эритмадаги ҳар қайси 20та молекула электролитнинг қанчаси ионларга парчаланган бўлади?

  5. Эритмада 150та молекула электролитнинг 90таси ионларга парчаланган бўлса, шу электролитнинг α ни (% ҳисобида) аниқланг.

  6. Электролитнинг диссоциланиш даражаси 0,1га тенг бўлса, эритмадаги 3,01•1020 та молекуланинг қанчаси ионларга парчаланади?

  7. Чумоли кислотанинг диссоциланиш константаси 2,05•10-4 га тенг. Эритма 0,2 М бўлса, унинг диссоциланиш даражасини аниқланг.

  8. Сирка кислотанинг 0,01 М эритмасининг осмотик босими 00С да 0,227 атм га тенг. Унинг диссоциланиш даражасини аниқланг.

  9. Чумоли кислотанинг 1М(α= 0,15) эритмасидаги [H+] ни ҳисобланг.

  10. Ғе(ОН)3 ва AgCl моддаларнинг ҳосил бўлиш реакцияларнинг молекуляр ва ионли холда ёзинг.

  11. Қуйидаги моддалар ўртасида борадиган кимёвий реакцияларнинг молекуляр ва ионли тенгламаларини тузинг:

а) Cr(NO3)3 билан К2S ;
б) қўрғошин (II)-нитрат билан Н2S ;
в) рух гидроксид билан натрий гидроксид;
г) Na2CO3 билан НCl .

  1. Қуйидаги моддалар ўртасида борадиган реакцияларнинг моле-куляр ва ионли тенгламаларини тузинг. Кам эрувчан моддалар учун ЭК ифодасини ёзинг.

1) Ғе(ОН)3 ва НCl ; 2) BaCl2 ва Na2SO4; 3) мис (II)-нитрат ва натрий сульфид; 4) аммоний хлорид ва NaOH; 5) рух хлорид ва натрий гидроксид.

  1. 200С да РbI2 нинг эрувчанлиги 1,5•10-23 мол/л га тенг. Унинг эрувчанлик кўпайтмасини аниқланг.

  2. Кумуш йодатнинг 1л тўйинган эритмасида 0,044г AgIO3 бор. Унинг эрувчанлик кўпайтмасини ҳисобланг.

  3. Барий сульфатнинг эрувчанлик кўпайтмаси 1•10-10 га тенг. BaSO4 нинг мол/л ва г/л да ифодаланган эрувчанлигини ҳисобланг.

  4. ЭКAgBr = 3,6•10-13 бўлса, шу тузнинг тўйинган эритмасини, 1 литрида неча грамм кумуш иони бор?

  5. Ўўрғошин йодиднинг 1л тўйинган эритмасида 270мг Pb+2 иони бор. Ўўрғошин йодиднинг эрувчанлик кўпайтмасини топинг.

  6. 0,01М НCl ва 0,01М КОН эритмаларининг рН ини ҳисобланг.


  1. 0,1М сирка кислота ва 0,05М аммиак эритмаларини рН ҳисобланг.

  2. Эритмадаги [OH-] = 2,5•10-10 г-ион/л Эритманинг [H+] ва рН ни аниқланг.

  3. Эритманинг рН=1 га тенг бўлса, шу эритмадаги [H+] ва [OH-] ионларининг концентрациясини аниқланг.

  4. Қуйидаги: 1) Na2S ; 2) (NH4)2SO4 ; 3) NH4Cl ; 4) NaCl ; 5) AlCl3 ; 6) Na2SO4 тузларнинг қайсилари гидролизга учрайди. Гидролиз реакцияларининг молекуляр ва ионли тенгламаларини ёзинг.

  5. Қуйидаги тузлар гидролизининг босқичли реакция тенгламаларини молекуляр ва ионли шаклида ёзинг ва эритма мухитини кўрсатинг. а) К2S ; б) Al(NO3)3 ; в) CuCl2 ; г) Na2CO3

91. Қандай тузлар гидролизланганда нордон ва асосли туз ҳосил бўлади? Мисоллар келтиринг, уларнинг молекуляр ва ионли тенгламаларини ёзинг.
92. Қуйидаги тузлардан қайсилари гидролизга учрайди? 1) KNO3; 2) (NH4)2CO3; 3) Al2(SO4)3;4) NaNO3; 5) NH4Cl. Тегишли реакцияларнинг ионли ва молекуляр тенгламасини тузинг ва эритманинг мухити, рН тўғрисида хулоса чиқаринг.
93. Нима учун СН3СООNa ва Na2CO3 тузларнинг эритмалари ишқорий мухитга эга? Тегишли гидролиз тенгламаларини тузиш ёрдамида изохланг.
94. Нима учун NH4Cl ва CuCl2 гидролизланганда мухит кислотали бўлади? Тегишли гидролиз тенгламаларини тузинг.
95. Анион бўйича гидролизланадиган тузларга мисоллар келтиринг ва етгишли гидролиз реакцияси тенгламаларини молекуляр ва ионли кўринишда ёзинг.
96. Катион бўйича гидролизланадиган тузларга мисоллар келтиринг ва гидролиз тенгламасини тузинг.
97. Қуйидаги реакция тенгламаларини ҳосил бўладиган тузларнинг қайтмас гидролизланишини эътиборга олган ҳолда ёзинг. Эритманинг мухити ва рН тўғрисида хулоса чиқаринг.
Ғe2(SO4)3 + K2CO3 + H2O →
Al2(SO4)3 + (NH4)2S + H2O →
98. Ушбу тузларнинг қайсилари тўлиқ гидролизланади ва нима учун? NH4NO3 ; CH3COONa ; Al2(CO3)3 ; (NH4)2S
99. AlCl3 ва Na3PO4 тузларнинг гидролизининг барча босқичларини тенгламаларини тузинг ва эритма мухити, рНи тўғрисида хулоса чиқаринг.
100. CH3COONa нинг гидролизини қандай қилиб кучайтириш мумкин?
101. Қуйидаги холларда ҒеCl3 нинг гидролизланиш даражаси қандай ўзгаради? 1) кислота қўшилса; 2) ишқор қўшилса; 3) суюлтирилса.
102. 0,1М калий цианид эритмасининг гидролизланиш константаси, гидролизланиш даражаси ва рНини аниқланг.
103. Оксидловчи ва қайтарувчи моддалар деб қандай моддаларга айтилади? Мисоллар келтиринг.
104. Қуйидаги жараёнларнинг қайси бири оксидланиш ва қайтарилиш эканлигини аниқланг.
1) Ғе0 → Ғе+2 3) Ғе+3 → Ғе+2 5) N0 → N+2 7) MnO → Mn+2
2) N-3 → N+2 4) N+5 → N+1 6) N0 →N-3 8) Cl- → ClO
105. Қуйидаги реакцияларнинг қайси бири оксидланиш-қайтарилиш реакцияларига киради?
1) Н2 + Br2 → HBr 5) SO2 + O2 → SO3
2) NH4Cl → NH3 + HCl 6) SO3 + H2O → H2SO4
3) NH4NO2 → N2 + H2O 7) MnO2 + HCl → MnCl2 + Cl2 + H2O
4) CaCO3 → CaO + CO2 8) MnO + HCl → MnCl2 + H2O
106. Ҳам оксидловчи ва қайтарувчилик хоссаларини намоён қиладиган моддаларга мисоллар келтиринг.
107. Қуйидаги KМnO4 , MnO2 , Mn2O7 , K2MnO4 , MnO бирикмаларнинг қайсиларида марганец фақат оксидловчилик хоссаларини намоён қилади.
108. Қуйидаги реакцияларда оксидловчи ва қайтарувчиларни аниқланг ва реакция тенгламаларини электробаланс усулида тенглаштиринг.
Р + НNO3 + H2O → H3PO4 + NO
PbS + HNO3 → S + Pb(NO3)2 + NO + H2O
109. Қуйидаги оксидланиш-қайтарилиш реакцияларини ион-электрон усулида тенглаштиринг:
H2S + K2Cr2O7 + H2SO4 → S + Cr2(SO4)3 + …
ҒеSO4 + KMnO4 + H2SO4 → Ғe2(SO4)3 + MnSO4 + …
110. Олтингугурт қандай бирикмаларида ҳам оксидловчи, ҳам қайтарувчилик хоссаларини намоён қилади? Тегишли оксидланиш-қайтарилиш реакцияларининг электрон тенгламаларини тузиб, тенглаштиринг.
111. Қуйидаги оксидланиш-қайтарилиш реакцияларининг ион-электрон усулида тенглаштиринг ва оксидловчи, ҳамда қайтарувчи моддаларни аниқланг.
Н2S + HNO3→H2SO4 + NO + H2O
CrCl3 + Br2 + KOH → K2CrO4 + KBr + KCl + H2O
112. Қуйидаги металлар билан кислоталар орасидаги оксидланиш-қайтарилиш реакциялари тенгламаларини ион-электрон усулида тенглаштиринг:
Ag + HNO3 (конц)
Mg + HNO3 (суюл)
Al + H2SO4 (суюл)
113. Қуйидаги оксидланиш-қайтарилиш реакциясида 2мол оксидловчи иштрок этса, қанча хажм кислород (н.ш.да) ажралиб чиқади?
Н2О2 + PbO2 + CH3COOH →
114. Қуйидаги реакцияни охирига етказинг ва оксидловчининг эквиваленти массасини (г) аниқланг. ҒеSO4 + H2O2 + H2SO4
115. Қуйидаги реакцияларни охирига етказинг ва қайтарувчиларнинг эквивалент массаларини граммларда аниқланг.
ҒеSO4 + K2Cr2O7 + H2SO4
MnO2 + HCl(конц)
115. 79г калий перманганат сульфат кислота иштирокида Na2C2O4 билан реакцияга киришганда қанча хажм (270С ва 750 мм Нg устуни босимида) карбонат ангидрид ҳосил бўлади?
116. Қуйидаги H2C2O4 + KMnO4 → оксидланиш-қайтарилиш реакциясини тугалланг ва 1,5 мол қайтарувчини оксидлаш натижасида қанча хажм (н.ш.да) СО2 ҳосил бўлишини ҳисобланг.
117. Сульфат кислота иштирокида 200мл 0,25н калий дихромат эритмаси билан реакцияга киришиш учун неча грамм темир (II)-сульфат керак бўлади?
118. Этил спирти эритмасига хром аралашмасига (K2Cr2O7 билан Н2SO4) қуйилганда эритма Cr+3 ионига хос яшил рангга ўтади. Эритмадан сирка кислотага хос хид чиқиши аниқланади. Бу реакция тенгламасини коэффициентлар йиғиндиси нечага тенг? Бунда қайси элемент оксидловчи бўлади?
119. Қуйидаги оксидланиш - қайтарилиш реакцияларининг тенгламаларини электрон-баланс ёки ион-лектрон (ярим-реакциялар) усулида тенглаштиринг.

  1. С +Н2SO4 → CO2 + SO2 + H2O

  2. As2S3 + KMnO4 + H2SO4 → H3AsO4 + MnSO4 + K2SO4 +H2O

  3. KMnO4 + MnSO4 + H2O → MnO2 + K2SO4 + H2SO4

  4. MnO2 + O2 + KOH → 2K2MnO4 + H2O

  5. H2SO3 + I2 + H2O → H2SO4 + HI

  6. I2 + HNO3 → HIO3 + NO + H2O

  7. KClO3 + HCl → KCl +H2O + Cl2

  8. MnS + HNO3 → Mn(NO3)2 + S + NO + H2O

  9. MnSO4 + PbO2 + HNO3 → HMn4O4 + PbSO4 + Pb(NO3)2 + H2O

  10. Na2SO3 + K2Cr2O7 + H2SO4 → Na2SO4 + Cr2(SO4)3 + K2SO4 + H2O

  11. Na2SO3 + Cl2 + NaOH → Na2SO4 + NaCl + H2O

  12. NiS + H2O2 + H2SO4 → S + NiSO4 + H2O

  13. As2S3 + HNO3 + H2O → H3AsO4 + H2SO4 + NO

  14. SO2 + NO2 + H2O → H2SO4 + NO

  15. AsH3 + AgNO3 + H2O → H3AsO4 + Ag + HNO3

120. Қуйидаги комплекс бирикмаларда комплекс ҳосил қилувчи ионнинг валентлиги, координацион сони ва комплекс ион зарядини аниқланг. 1) К2[Cd(CN)4]; 2) Nаз[Ag(S2O3)2]; 3) [Pt(NH3)5Cl]Cl3; 4) K4[Fe(CN)6]
121. Қуйидаги формулалардан ҳосил булувчи комплекс бирикмаларнинг молекуляр формуласини ва сувдаги эритмаларида ионларга диссоциланишини ёзинг: 1) 3NaF•AlF3; 2) PtCl2•4NH3; 3) 2Cu(CN)2•Fe(CN)2; 4) 3KCN•Fe(CN)3 ; 5) Cd(OH)2•4NH3

122. Қуйидаги комплекс бирикмаларнинг эритмада диссоциланиши тенгламаларини, ҳамда комплекс ионларнинг беқарорлик константаларини ифодасини ёзинг:


К2 [Cu(CN)4] ; [Ag(NH3)2]Cl ; K2 [Zn(OH)4] ;
K4 [Fe(CN)6] ; Na3 [CO(NO2)6]
123. Қуйидаги комплекс ионларнинг энг беқарор ва энг беқарорларини аниқланг. (Беқарорлик константасини иловада берилган …. жадвалдан топиб фойдаланинг).
1) [Cd(NH3)4]+2 ; 2) [Ni(CN)4]-2 ; 3) [Hg(CN)4]2- ; 4) [Cu(CN)4]2- ; 5) [CO(NH3)6]2+ ; 6) [Fe(CN)6]3- ; 7) [HgI4]2- ; 8) [Zn(NH3)4]2+ .
124. Қуйидаги номлар келтирилган комплекс бирикмаларнинг формула-ларини ва диссоциланиш тенгламаларини тузинг:
а) калий гексацианотемир (II);
б) калий гексанитрокобальт (III);
в) гексааминокобальт (III) бромид;
г) дибромометраква хром (III) нитрат.
125. Қуйидаги комплекс бирикмаларнинг: а) сариқ қон тузи; б) қизил қон тузи; в) берлин лазури формуласини ёзинг.
126. Қуйидаги: 1) K2 [Cu(CN)4] ; 2) [Co(SO4)2•(NH3)2] Cl ; 3) [Cu(NH3)2]Cl ; 4) Na4 [Fe(CN)6] комплекс бирикмаларда комплекс ҳосил қилувчи ионнинг оксидланиш даражаси, координацион сонининг аниқланг. Диссоциланиш тенгламасини ёзинг.
127. Қуйидаги комплекс бирикмаларни номланг:
K3 [Fe(CN)6] ; [Pt(NH3)4]Cl2 ; K2 [HgI4] ; [Co(H2O)6]Cl ; K4 [Fe(CN)6] ; Na3[Co(NO2)6]
128. Кумушнинг комплекс бирикмаларидан бирида комплекс анион, иккинчисида комплекс катион ҳосил қилган бирикмасига мисол келтиринг. Бу комплекс бирикмаларнинг диссоциланиш тенгламасини ёзинг.
129. Қуйидаги: 1) [Ni(CN)4]2-; 2) [Hg(CN)4]2-; 3) [Cd(CN)4]2-; 4) [Ag(NH3)2]+ комплекс ионларнинг беқарорлик константалари тегишли равишда 3,0•10-16; 4,0•10-41; 1,4•10-17 ва 6,8•10-3 га тенг. Бу ионларнинг энг барқарори ва беқарорини аниқланг. Ҳар бир комплекс учун Кбеқар ифодасини ёзинг.
130. Қўш туз билан комплекс бирикмаларнинг фарқи нима? Мор тузи (NH4)2Fe(SO4)2 эритмасининг NaOH , K4[Fe(CN)6] ва BaCl2 эритма-лари билан реакцияга кириши натижасида қандай моддалар ҳосил бўлади? Жавобингизни тегишли реакция тенгламаларини ёзиш билан изоҳланг.
131. Қуйидаги комплекс бирикмалар: K [BF4]; [Ag(NH3)2]Cl;
K[Ag(CN)2] ; K2[PtCl6] ; K3[Fe(CN)6] қайси тузларнинг ўзаро таъсири натижасида ҳосил бўлиши мумкин. Тегишли реакция тенгламаларини тузинг.
132. Мис (II)-сульфат эритмаси ишқор эритмаси билан Cu(OH)2 ни ва H2S таъсирида CuS ни ҳосил қилади. Лекин [Cu(NH3)4]SO4 тузи NaOH эритмаси билан таъсирлашмайди, H2S билан эса CuS нинг қора чўкмасини ҳосил қилади. Бунинг сабаби нимада? Жавобингизни тегишли реакция тенгламаларини ёзиш асосида изохланг.

133. Қуйидаги комплекс бирикмалар иштрок этадиган кимёвий реакцияларнинг ионли ва молекуляр тенгламаларини ёзинг:


FeCl3 + K4 [Fe(CN)6] →
FeSO4 + K3 [Fe(CN)6] →
K2SO4 + Na3 [Co(NO2)6] →
134. Al(OH)3 нинг чўкмасини ишқорда комплекс бирикма ҳосил қилиш хисобига эриш тенгламасини ёзинг.
135. K2[Zn(OH)4] ва [Ag(NH3)2]OH комплекс бирикмаларнинг ҳосил бўлиш реакция тенгламаларини тузинг.
136. Қуйидаги ўзгаришларни амалга оширишга имкон берадиган реакциялар тенгламларини тузинг:
Fе+FеCl2 → Fe(CN)2 → K4[Fe(CN)6] → K3[Fe(CN)6]
137. Қуйидаги оксидланиш-қайтарилиш реакцияларда комплекс бирикма ҳосил бўлишини эътиборга олган холда тугалланг ва тенглаштиринг.
а) Al + NaOH + H2O→
б) Au+NaCN+O2+H2O→
138. Қуйидаги комплекс бирикмалар иштирокида борадиган оксидланиш-қайтарилиш реакцияларнинг тенгламаларини тузинг:
а) K4[Fe(CN)6]+KMnO4+H2SO4→K3[Fe(CN)6]+2H2O+K2SO4+MnSO4
б) K2[Ni(CN)6]+Br2+KOH→Ni(OH)3+ KCN+KBr
в) K3[Fe(CN)6] + KI→K4[Fe(CN)6] + I2
139. Модда миқдори 2моль бўлган гексааминоникель (II)-хлориднинг массасини аниқланг.
140. Қуйидаги комплекс бирикмалар [Pt(NH3)2 Cl4] ; [Pt(NH3)4Cl2] Cl2 қайси бири AgNO3 билан реакцияга киришади ва нима учун?
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling